Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.7K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Тошкент вилояти ҳудудида ерлардан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг унумдорлиги сақланишини таъминлаш, суғориладиган экин майдонларини муомаладан чиқарилишига йўл қўймаслик, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш борасида назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, вилоят ИИББ ҳамкорлигида ишчи гуруҳ тузилиб, вилоят ҳудудидаги барча ер майдонлари хатловдан ўтказилмоқда.

Бугунги кунга қадар 9026 та ҳолатда 1146 га майдонлар ўзбошимчалик билан эгаллангани, 350 га майдонга ноқонуний қурилиш қилингани, 63 га майдонлар маҳаллий давлат ҳокимликлари томонидан ноқонуний равишда ажратилгани, 8776 га майдонга фермерлар билан ер ижара шартномаси тузилмагани, 200 га ер майдонларидан самарасиз фойдаланиб келингани, 25 га экин ерларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Вилоят прокуратураси томонидан 18 га ўзбошимчалик билан эгалланган, 229 га ноқонуний қурилиш қилинган майдонлар давлат заҳирасига қайтарилиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 70 та тақдимнома, маҳаллий давлат ҳокимликларининг 36 та ноқонуний қарорларини бекор қилиш юзасидан протест, ўзбошимчалик билан эгалланган ва ноқонуний қурилиш қилинган 205 та ҳолат юзасидан огоҳлантирилиш берилиши таъминланди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEUEVS8xOWfXJik1sQ
#Янги_иншоот
#1_сектор

Масалбой ҳудуди, “Нурҳаёт” маҳалласида жойлашган мукаммал таъмирдан чиқарилган 22-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Ушбу тиббиёт маскани 200 қатновга мўлжалланган бўлиб, ҳудуддаги “Хиёбон”, “Нурҳаёт”, “Соҳибкор”, “Мажнунтол” ва “Заргар” маҳаллаларининг 17 мингдан зиёд аҳолисига хизмат кўрсатади.

Тантанали тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Таваккал Жўраев, туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти, маҳалла аҳли ва фаоллар иштирок этишди.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#сарҳисоб
#Чиноз

Чинозда ҳосил байрами нишонланди

Йилни ёруғ юз билан якунлаётган қишлоқ хўжалиги ходимлари, деҳқон ва фермерлар иштирокида Чиноздаги "Отажон ҳожи" гузарида ҳосил тўйи уюштирилди. Боиси, туманда жорий йилда пилла, ғалла ва пахта етиштириш бўйича режалар ортиғи билан уддаланди.

Чиноз тумани ҳокими Акмалхон Мадиев илғор фермерлар, тажрибали деҳқонлар билан бир дастурхон атрофида суҳбатлашиб, ўтаётган йилни сарҳисоб, келгуси йил учун яхши ниятлар қилди.

Ҳосил байрамида машаққатли меҳнати билан юрт фаровонлигига ҳисса қўшган қишлоқ хўжалиги ходимлари меҳнати алоҳида эътироф этилди. Уларга туман ҳокими томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.

Байрамона безатилган тўкин дастурхон атрофида жам бўлиб, таниқли хонандаларнинг дилтортар куй-қўшиқларидан баҳра олган ер эгалари мириқиб ҳордиқ олдилар.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти прокурори журналист ва блогерлар билан учрашди.

Жараён O‘zbekiston24 телеканали нигоҳида.
Қибрайда ўтказилган семинар тафсилотлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сайтида чоп этилди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ҳудудларда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш соҳасида 2019 йил декабрь – 2020 йил март ойларида амалга ошириладиган чора-тадбирларга бағишланган семинар-йиғилиш бўлиб ўтди.


Батафсил маълумотлар билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин:
👇👇👇👇👇👇👇

https://www.agro.uz/uz/news/agro/ududlarda-meva-sabzavotchilik-klaster-va-kooperatsiya-tizimiga-tkazilishi-imkoniyatlari-ta-lil-ilinm/
Бюджет-2020 – ким қанча олади?

Тошкент вилоятининг 2020 йил учун бюджети тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик. Хўш, унга мувофиқ келгуси йили қайси ташкилотга қанча маблағ ажратилади. Маълумот учун: вилоятнинг келгуси йил учун жами бюджети 2 триллион 582 миллиард 900 милион сўм.


Тошкент вилоятида 2020 йил учун ким қанча олади?


✍️ Халқ таълими тизими – 295 миллиард сўм;

👬 Мактабгача таълим тизими – 111 миллиард 692 миллион сўм;

💼 Вилоят ҳокимлиги – 33 миллиард 612 милион сўм;

👨‍👩‍👧‍👦 Фуқароларнинг ўзи ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш тизими – 90 миллиард 438 миллион сўм;

🧹 Ободонлаштириш соҳаси – 132 миллиард 300 миллион сўм;

💉 Соғлиқни сақлаш соҳаси – 1 триллион 136 миллиард 31 миллион сўм;

🏆 Маданият ва спорт соҳаси – 72 миллиард 7332 миллион сўм;

🚰 Ирригация тизимлари ва ҳавза бошқармаси – 78 миллиард 417 миллион сўм;

🧮 Туман ва шаҳарларга вилоят бюджетидан ажратмалар – 671 миллиард 208 миллион сўм;

🚦 Йўл ҳаракати эксплутация ва монтаж бўлинмалари – 119 миллиард 867 миллион сўм.


Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Вилоят молия бошқармаси ахборот хизмати.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEUEVS8xOWfXJik1sQ
Forwarded from Toshkent viloyati Moliya bosh boshqarmasi | Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси (Iskandar Yo'ldoshev)
#hududlarda_sessiya

Xabaringiz bor joriy yilning 14 dekabr kuni 2020 yil uchun Toshkent viloyatining mahalliy budjet ko'rsatkichlari tasdiqlandi.

Shunga ko'ra xalq deputatlari tuman va shahar Kengashlari joriy yilning 18 dekabr kuni 2020 yil uchun tuman va shaharlarning mahalliy budjet ko'rsatkichlarini Sessiyada ko'rib chiqishadi.

Eslatib o'tamiz, Sessiyagacha tuman va shaharlarning kelgusi yil uchun ishlab chiqilgan budjet loyihalariga Moliya bosh boshqarmasining xulosasi olinishi lozim.

Toshkent viloyati hokimligi Moliya bosh boshqarmasi Axborot xizmati
👉🏻 @toshkentviloyatmoliya 👈🏻
Аксарият муаммолар жойида ҳал этилди

Айни кунларда Тошкент вилояти Бўка туманидаги “Катта Равот” маҳалласидаги Самғаровул кўчасида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.


Шу муносабат билан куни кеча Туман ҳокими Бектемир Ибрагимов фуқароларнинг таклиф ва мулоҳазаларини эшитиш учун учрашув ўтказди. Унда мурожаатчи фуқаролар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Учрашувда одамларга муносиб иш ва турмуш яратиш борасидаги ташкилий ишлар, аҳолининг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини юксалтириб, дунёқарашини тубдан ўзгартириш, яратувчанлик ва ташаббускорлигини оширишга қаратилаётган масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Сайёр қабулда ҳар бир мурожаатчининг арзи-ҳоли диққат билан тингланиб, уларнинг эътирозига сабаб бўлган ҳолатларни ҳокимлик вакиллари иштирокида таҳлил қилган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилди. Аксарият ижтимоий-иқтисодий муаммолар жойида ҳал этилди.

Бўка туман ҳокимлиги ахборот
хизмати
Паркент тумани БЎСМ да 5 та муҳим ташабус ижроси доирасида номдор ва фахрий спортчилар билан учрашув ҳамда маҳорат сабоқлари бўлиб ўтди

Тадбирни Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Азамат Туробов очиб бериб, Паркент тумани спортчилари вилоятимизда ва Республикамизда катта ҳисса қўшиб келаётганлигини ва бу каби тадбирлар ёш спортчиларга илҳом бағишлашини таъкидлади.

Тадбирда дзюдо спорт туридан икки карра жаҳон чемпиони, уч карра олимпия ўйинлари совриндори Ришод Собиров, кураш спорт тури бўйича 13 карра Ўзбекистон чемпиони, 5 карра Осиё чемпиони, фахрийлар ўртасида жаҳон чемпиони Аъзамжон Шокиржонов, Тошкент вилояти футбол федерацияси вице президенти Аскар Жадигеров иштирок этди.

Паркент тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг 450 нафардан ортиқ тарбияланувчиси мазкур тадбирда фаол қатнашди.

https://t.iss.one/Toshkentvilsport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎзЛиДеП Тошкент вилояти лидерлари Қуйи Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳрида аҳоли билан учрашди.

Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAETup4eaEqzyyCqKgQ