Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.8K photos
5.33K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқда_сайлов_шукуҳи

"Янги Ўзбекистон - янги сайловлар" шиори остида "Кимёгар" маданият саройида ўтказилган сиёсий партиялар ва бошқа жамоат ташкилотлари ҳамкорлигидаги фестивал тафсилотлари.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Сайёр_хизматлар

Ҳар қандай об-ҳавода ҳам Сиз биланмиз

Тошкент вилояти Чимён маҳалласида сайёр хизматлар ташкил этилди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/Har-qanday-ob-havoda-ham-Siz-bilanmiz

Биз ижтимоий тармоқларда:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
ЭНГ НАМУНАЛИ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИГА "СПАРК" МАШИНАСИ БЕРИЛАДИ

16 декабрь куни Республика Маҳаллалар кенгаши бошқарув раиси Ш.Жавлонов Тошкент вилояти шаҳар-туманларига ташриф буюрди. Жумладан, Ш.Жавлонов Нурафшон шаҳридаги "Нурафшон", "Оппоқ", "Дегантепа", "Бобур" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, сайловга тайёргарлик ишлари билан танишди.

Мутасадди маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш бўйича амалга иширилаётган ишлар юзасидан маҳалла фаоллари ва ички ишлар инспекторлари билан суҳбатлашди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги мажлислар залида ташкил этилган йиғилишда 65 нафар МФЙ раислари ва фаоллар иштирок этишди. Йиғилишда Республика маҳаллалар кенгаши бошқарув раиси Ш.Жавлоновнинг маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва фаолларига мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Бундан ташқари, жараёнда фаол иштирок этган энг намунали маҳалла фуқаролар йиғинига "Спарк" хизмат машинаси, туман ҳокимлиги томонидан бириктирилиши таъкидланди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Сиз кутган давлат объектлари ярмаркаси

Тадбиркорлар учун қулай имконият! Марҳамат, фаол қатнашинг!

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEUEVS8xOWfXJik1sQ
Чирчиқ шаҳридаги 5-умумтаълим мактабида бадиий гимнастика бўйича шаҳар очиқ турнири бўлиб ўтди.

5 муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган "Қор маликаси" номли турнирда Тошкент, Наманган, Самарқанд вилоятларининг шаҳар ва туманларидан иқтидорли гимнастикачи қизлар иштирок этдилар.

Турнир натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида ғолибликка Чирчиқ шаҳри гимнастикачи қизлари сазовор бўлдилар. Иккинчи ўрин Самарқанд, фахрли учинчи ўрин қибрайлик спортчиларга насиб этди.

Ғолиблар турнир ташаббускорлари Чирчиқ шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Ғазалкентда қозоқ миллатига мансуб сайловчилар билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент вилоят Қозоқ миллий маданий маркази ҳамкорлигида Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳридаги “Файз” тўйхонасида ташкиллаштирилган манавий-маърифий тадбир ва сайловчилар билан учрашув қизғин руҳда бўлиб ўтди.
“Адолат ҳар бир инсон учун!” шиори остида бўлиб ўтган ушбу тадбирда “Адолат” СДП Тошкент вилоят Кенгаши фаоллари, депутатликка номзодлар, шунингдек Қозоқ миллий маданий маркази вакиллари, иштирок этдилар.

Учрашувда партия дастуридан ўрин олган соғлиқни сақлаш тизимига “ақлли тиббиёт” жорий этиш, сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори-дармон воситаларининг олдини олиш ҳамда олий таълим муассасаларига қабул квоталарини бекор қилиш каби масалаларга эътибор қаратилиши таъкидлаб ўтилди.

Халқаро матбуот маркази Тошкент вилояти бўлими
#ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизматининг хабарига кўра, бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Фаоллар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Шу вақтгача Уюшманинг Тошкент вилояти бўлими бош мутахассиси вазифасида ишлаган Эргашев Ботиржон Юлдашевич раиснинг Ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Янги лавозимга тайинланган Ботиржон Эргашевни чин қалбимиздан қутлаймиз, зиммасига юклатилган вазифани бажариш орқали ўзбек адабиёти ривожига ҳисса қўшишига тилакдошмиз!

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмат
#расмий

ЯРМИ ЁЛҒОН, ЯРМИ ЧИН
"Сиздан телеграм" ижтимоий тармоғида эълон қилинган видеомурожаат юзасидан
МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда шундай каналлар борки, ўрганилмаган, асоссиз материалларни ўйламай-нетмай жойлаштиради. Касб тақозоси билан бу каби каналларни кузатишга мажбур бўламиз. Афсуски, уларда журналистик таҳлил, фикр, мулоҳаза йўқ.

Куни кеча Ангрен шаҳри 4-даҳадаги хонадонларнинг бирида олинган видеотасвирли ҳавола ижтимоий тармоқларда тарқалди. Видеотасвир "Истиқбол" маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг бирида, аниқроғи 14-44 манзилда суратга олинган.

Мазкур ҳолат бўйича мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ томонидан хонадон чуқур ўрганилди. Натижада айнан ана шу 4-қаватда жойлашган икки хонали квартиранинг биргина балконида ойна ромига яқин бўлган бурчакдан сув ўтиб еелгани аниқланди. Бу ҳақиқатга яқин ярим факт!

Аммо ушбу уйнинг 4-қаватидаги қолган квартираларнинг ҳеч биридан сув ўтмаган. Мурожаатда келтирилган қолган маълумотлар мутлақо нотўғри бўлиб чиқди.

Уй ичи совуқлиги қайд этилса-да, аслида ундай эмас, квартира иссиқ. Бундан 15 йил аввал квартира эгаларининг ихтиёри билан иссиқлик тармоғидан узилган эди. Бу йил шаҳар ҳокимининг кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича шахсий ташаббуси туфайли "Обод маҳалла" дастури доирасида уйнинг иссиқлик тармоғи тўлиқ таъмирланди ва тизим янгиланди.

Қолаверса, хонадон соҳиби икки нафар фарзанди соғлом ва айни пайтда ҳеч қандай касалхонада эмас, балки болалар боғчасида эканлигини билдирди. Иккиси ҳам маҳалладан берилган имтиёз асосида боғча тўловларидан озод қилинган. Лекин уларнинг онаси ҳақиқатан ҳам буйрак касаллиги бўйича даволаниб келмоқда.

Хонадон кўздан кечирилганда, ошхона, кириш хонаси, умумий зал ва ётоқхона иссиқ, шифтлари тоза, ҳеч қандай сув ўтмагани ҳам маълум бўлди.

"4-даҳадаги уйлар яқинда қулаб тушади", "ширкатга мурожаат қилсам, ҳокимиятга бор дейди, ҳокимга борсам, ширкатга бор деяпти", деган гаплар ҳам мутлақо исботини топмади. Қизиғи, хонадон эгаси бу йил бирор марта ҳоким қабулида бўлмагани, шикояту важларни унинг яқин таниши ёзганини маълум қилди.

Шаҳар ҳокими бир сўзли раҳбар. Айниқса, фуқаро мурожаатини эътибордан четда қолдирмайди. Ижроси таъминланмагунча масъулларга тиним бермайди.

Шу ўринда бу уйдирмаю бўҳтонлар, ёлғон-яшиқ маълумотларни сайлов жараёнига боғлашдан кимга қандай фойдаси бор, деган ҳақли савол туғилади.

Мутасаддилар билан ҳаволадаги "қулаб тушадиган уй"ларни изладик, аммо ишонинг, топа олмадик.
Аслини олганда, икки оғиз маънисиз сўз ҳеч нарсани ўзгартиролмайди. Асоссиз ахборотлар эса атрофдаги ўзгаришларни кўриб, ўзи ҳам бевосита иштирок этиб келаётган фуқароларни чалғита олмайди.

Бунга айнан 4-даҳада олиб борилаётган ўзгаришлар йўл бермайди. Сабаби, 4-даҳада сайловлар арафасида маҳалла идораси учун янги бино, аёллар Маънавият ва маърифат маркази қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, 14-уйнинг ёпилмай қолган том қисми ҳам профнастил қоплама билан ёпилмоқда.

Мавзедаги бунёдкорлик ишлари ҳақида ОАВ - босма нашрлар, телевидениеда махсус кўрсатувлар берилди.

Фуқаронинг мурожаати бўйича мутасаддилар, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва ширкат ўз назоратига олди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, жамоатчилик назорати ҳамиша керак, аммо у ёлғонга асосланмаган бўлсин!

Ангренда айни вақтда сайловларга тайёргарлик қизғин. Жиддий муаммога йўл йўқ. Бунинг учун шаҳримизда салоҳиятли раҳбарлар, етарли имконият ва шароит мавжуд!

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Ваъдангиз эсдан чиқдими, жаноб ҳокимлар?!” сарлавҳали хабар тарқалди.

Унда Тошкент тумани, “Зарбдор” маҳалласи, “Жийдагули” кўчаси халигача асфальт қилинмагани баён этилган.

Хабарда келтирилган важлар бўйича шуни маълум қиламизки, мазкур масала 2019 йил давлат дастурига киритилмагани боис кўчани асфальт қилиш ишлари кечиккан.

Ушбу кўчаларни асфальт қилиш 2020 йил давлат дастурининг 2-чорагига киритилиши кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида. Бу йил тумандаги жами 36,3 километрлик 49 та ички кўчалар дастур асосида таъмирланган.

Бу йил мурожаатда кўрсатилган “Зарбдор” маҳалласи жойлашган “Кўксарой” ҳудудининг ўзидан 14 та ички кўча асфальт қилинган.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Японияга расмий ташриф дастуридаги биринчи манзил - Нагоя шаҳрига келди.
Тюбу халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Япония ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Синичи Накатани, Нагоя шаҳри мэри Такаси Кавамура ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 18 декабрь куни бошланади.
www.president.uz/uz/3147

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в город Нагою, который значится первым пунктом в программе официального визита в Японию.
В международном аэропорту Тюбу главу нашего государства встретили заместитель министра иностранных дел Японии Cиничи Накатани, мэр города Нагоя Такаси Кавамура и другие официальные лица.
Основные мероприятия визита начнутся 18 декабря.
www.president.uz/ru/3147