Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.7K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Янгийўл
#хотин_қизлар_бандлиги

⚡️Янгийўлда Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий аҳволи, бандлиги, турмуш шароити ўрганилмоқда.

👩‍👩‍👧‍👧Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик истагини билдирган ва ўзларининг ишлаб чиқилган бизнес лойиҳалари билан иштирок этган тадбиркорлар томонидан яратилаётган янги иш ўринлари кўриб чиқилди. Келгусида уларнинг лойиҳалари амалга оширилса 65 нафардан зиёд иш ўринлари яратилади.

📌Шунингдек, Касаба уюшмалари Федерациясининг ишчи гуруҳи Янгийўл шаҳрида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича тузилган жамоатчилик назорати гуруҳи томонидан тадбир ўтказилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Оққўрғон
#Хотин_қизлар_бандлиги

📌Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика ишчи гуруҳи Оққўрғон туманида бўлди.

Ташриф давомида Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бир гектардан 50 гектар ер майдони туман ҳокими қарори билан ажратилиб, кооперация ташкил этилди.

❗️Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенат раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерацияси раҳбари Қудратилла Рафиков, Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов иштирок этди.

Шунингдек, қизларнинг дала ишларига ёрдам тариқасида Ўзбекистон Касаба Уюшмаси Федерацияси томонидан 382 миллион сўмлик New Holding TD 5 русумли трактор совға қилинди ҳамда дала шийпони учун 300 миллион сўмлик маблағ ажратилди.

✍️Батафсил – вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати тайёрлаган шарҳни ўқинг

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент
#хотин_қизлар_бандлиги

👩🏻‍💼 Республикамизда аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Паркент туманида 75 мингдан зиёд хотин-қизлар истиқомат қилади, уларнинг 10 мингдан ортиғи тадбиркорлик билан шуғулланишади.

Тадбиркор аёлларга ишсиз хотин-қизларни бириктириш орқали бандлик таъминланмоқда. Улар нафақат ўз оиласига, балки жамият ривожи учун ҳам ҳисса қўшишяпти.

🎥Батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чирчиқ
#хотин_қизлар_бандлиги

Чирчиқ шаҳрида ижтимоий ҳимояга муҳтож, пандемия пайтида вақтинчалик ишсиз қолган хотин-қизларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

📌Шаҳар ҳокимлиги ҳамда Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан хотин-қизларнинг ҳимояга муҳтож қатламига 18 та тикув машиналари ҳадя этилди. Бу уларга ўзини ўзи банд қилиш, қолаверса ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйиш имкониятини беради.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ
#хотин_қизлар_бандлиги

📌Бугунги тезкор замон аёллардан ҳам ҳар жабҳада фаол бўлишни талаб қилади. Ана шундай аниқ мақсад сари интиладиган ва йиқилганда қайта оёққа тура оладиган аёллардан бири - Бўстонлиқ тумани "Олтинбоғ" фермер хўжалиги раҳбари Нигора Турсуновадир.

🍇Узумзорлар, сабзавот экинлари майдонлари, гилосзорлар, олмазорларга қараб "Ўзинг етиштирган ҳосилингдан бир шингил узиб истеъмол қилишнинг гашти ўзгача", - дейди қаҳрамонимиз. Бу мева-сабзавотларга хорижда ҳам талаб катта.

📽Бу ҳақда батафсил "Маҳалла" телеканалидаги "Бугуннинг аёли" дастурида тўлиқ томоша қилинг.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани
#хотин_қизлар_бандлиги

🔰Бўстонлиқ тумани Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари Нигора Турсунованинг саъй-ҳаракати билан бугунги кунда туманда 100 дан ортиқ хотин-қизлар ҳунар ўрганиб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқда.

🐝Тадбиркор Нигора опа Турсунованинг устозлигида иш ўрганган ёш аёл тадбиркорлар асаларичилик, пиллачилик йўналишлари бўйича ўз фаолиятларини бошлаб, кўплаб тенгдошларини иш билан таъминлаётгани қувонарли.

📽Бу ҳақда батафсил "Маҳалла" телеканалидаги "Бугуннинг аёли" дастурида тўлиқ томоша қилинг.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ
#Cенат_назорати
#хотин_қизлар_бандлиги

⚡️Бугун Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва улар орасида тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи ва вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси вакили Олмалиқ шаҳрида бўлишди.

❇️ Ишчи гуруҳ раисининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Носирбек Абдуллаханов, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Малика Кадирханова, Республика Марказий банк бошқарма бошлиғи ўринбосари Виктория Алексеева ҳамда "Ниҳол" нодавлат-нотижорат ташкилот директори Ширин Рашидова иштирок этган ушбу ўрганишда шаҳардаги ОКМК АЖ, МИСиС, "Ҳунармандлар" уюшмаси ҳамда хусусий МТТлардаги хотин-қизлар бандлиги, ижтимоий ҳимоялаш масалаларининг натижадорлиги ўрганилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чиноз
#Хотин_қизлар_тадбиркорлиги

Марказ раҳбарининг жўяли таклифи

📌Чиноз туманида фаоллар 54 та маҳаллаларда аҳоли билан сайёр учрашувлар ўтказмоқда. Сайёр тарзда ташкил этилаётган тадбирларда туман Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари Комуна Шерматова уйда ишсиз ўтирган аёлларни касб-ҳунарга бепул ўқитиш бўйича ўз таклифлари билан ўртоқлашди.

–Тикувчилик, қандолатчилик, сартарошлик, уй ҳамшираси ҳамда тадбиркорлик йўналишларида ўқиш истагида бўлганларни таклиф этамиз. Машғулотлар тугагач, уларга сертификат берилади.

❇️Бундан ташқари, "Мумтозбегим" ўқув марказида хотин-қизлар уч ой ўқиб, ўз йўналишлари бўйича диплом олиши учун ҳам барча шарт-шароитлар яратилган, – деди Комуна Шерматова.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#хотин_қизлар_бандлиги
#Янгийўл_тумани

Янгийўл тумани “Гулистон” маҳалласидаги "Баркамол авлод" биносида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва малакасини ошириш мақсадида тикувчилик ўқув курслари ўз фаолиятини бошлади.

💰Бугунги кунда ушбу маскандаги тикувчилик курсларида иш олиб бораётган хотин-қизларнинг қўшимча даромад топиш имконияти ҳам мавжуд.

📌"Кўкча текстиль" пахта кластери томонидан жорий йил пахта йиғим-терим мавсуми учун 4 минг дона этак (фартук) тикиш буюртмаси берилди. Ҳозирда этак тикиш юмушлари давом этмоқда.

🛌Шунингдек, “Халқобод” ҳудудидаги тиббиёт бирлашмасининг кўрпалари ва ёстиқлари учун махсус чойшабларни тикишга ҳам буюртма олинган, дейилади Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарида.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook|Instagram|Telegram
#ўқув_семинари
#хотин_қизлар

Хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимлари оширилмоқда

⚡️ Олмалиқ шаҳрида Маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг Оила, хотин қизлар ва ижтимоий маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари учун ўқув семинари бўлиб ўтмоқда.

👨🏻‍✈️Шундай семинарларнинг бирида Тошкент вилояти судьяси Р.Мадумаров, шаҳар суди раиси Н.Акбаров, судьялар Р.Мадумаров, Б.Жўрабековлар иштирокида бўлиб ўтиб, унда "Аёллар дафтари" рўйхатидаги аёллар муаммоларига ечим топишда амалий ёрдам кўрсатиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

🤱🏻Шунингдек, Халқ банки Олмалиқ филиали ҳамда шаҳар ИИБ бошлиқларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари томонидан мутахассислар томонидан керакли тушунчалар берилмоқда.

📌 Бу каби семинарлар ҳозирда "Рамазон", "Наврўз", Муқимий маҳаллаларида яшовчи аёллар ва оилалар билан очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, хотин-қизларга ҳуқуқий масалалар, ҳуқуқий маданият бўйича билимларини оширишга ёрдам кўрсатиляпти.

@Olmaliq_shahri
#Дайжест #Хотин_қизлар

Аёли фаол ва бахтиёр мамлакатнинг келажаги буюк. Шу боис хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бугунги дайжестимиз шу мавзуда. Танишинг, Тошкент вилояти хотин-қизлари ҳафта ичида:

🔘Бекобод тумани

Шоира Гулжамол Асқарова "Аёллар дафтари"да турувчи, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар ҳолидан хабар олди. Ногиронлиги бўлган аёлнинг қўл ишлари оммалаштириладиган бўлди.

🔘Бўстонлиқ тумани

Банкирлар хотин-қизларнинг молиявий саводхонлигини оширишни мақсад қилди. "Хўжакент" пансионатида ўтказилган ўқув семинарида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

🔘Зангиота тумани

"Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Меҳнатидан барака топиб ўз тадбиркорлигига эга бўлган қишлоқ аёллари туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ҳамда совғалари билан тақдирланди.

🔘Олмалиқ шаҳри

Республика ишчи гуруҳи вакиллари томонидан "Дўстлик", Бобур, Муқимий, "Чамбил" маҳаллаларидаги иш тизими ўрганилди.

🔘Оққўрғон тумани

"Жағалбойли"да хотин-қизлар стол тенниси ва шахмат-шашка бўйича мусобақалашди. Беллашувларда дўстлик, аҳиллик ғолиб бўлди.

🔘Оҳангарон тумани

Республика ишчи гуруҳи "Нуробод" ва "Озодлик" маҳаллаларида шу йўналишда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамларни платформага жойлаштириш бўйича тегишли масъулларга тавсиялар берди.

🔘Оҳангарон шаҳри

“Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари шаҳардаги барча маҳаллаларда давра суҳбатлари ўтказишмоқда. Жараёнда ҳаракатнинг фаол аъзоларига ташаккурнома ва совғалар топширилди.

🔘Пискент тумани

Суд раиси "Бирлик" маҳалласига келди. Мулоқотда хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш, қизларнинг билимли бўлиб улғайишларига кўмаклашиш, оилавий ажримларнинг олдини олиш каби қатор масалалар муҳокама қилинди.

🔘Чиноз тумани

Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Хотин-қизлар марказида аёлларга яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

🔘Чирчиқ шаҳри

Чирчиқ олий танк-қўмондонлик билим юртида 3-сектор хотин-қизлар фаоллари томонидан "Сиз оила қуришга тайёрмисиз?" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

🔘Юқори Чирчиқ тумани

"Спорт нафислик ва саломатлик манбаи" шиори остида хотин-қизлар спорт фестивали ўтказилди. Вилоятдаги корхоналар хотин-қизлари стритбол, стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича куч синашдилар.

🔘Ўрта Чирчиқ тумани

Туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бўлими томонидан "Ёшлар дафтари" да рўйхатда турувчи 14 нафар хотин-қизга тикув машиналари ҳамда оверлок ускуналари топширилди.

🔘Қибрай тумани

Туманда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш маркази ташкил этилади. Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбари бинонинг қурилиш ишлари билан танишди.

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM