Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.5K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Жараён
#Сув_таъминоти

🚰 Ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда...

💼 Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Варисова, туман Кенгашининг депутатлари Саъдулла Матёқубов ва Мирислом Усмоновлар билан Қибрай тумани "Қодирия" худудидаги 7 гектар майдонда қурилаётган
сув иншоотида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар.

⁉️ Тошкент туманининг баъзи ҳудудларида тоза ичимлик суви танқислиги муаммоси аҳолини йиллар давомида қийнаб келган. Шу сабабли, тоза ичимлик суви сув танқис ҳудудларга график асосида ёки махсус автоуловларда етказилади.

📑 Ушбу муаммо ечими, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 мартдаги “Тошкент вилояти шаҳар ва туманларининг ичимлик сув таъминоти тизимларини реконструкция қилиш” (1-босқич) лойиҳасини Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2818-сон қарори ижроси доирасида ҳал этилиши кўзда тутилган.

Лойиҳа доирасида, Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманлари ҳудудларининг бир қисмини марказлашган ичимлик суви билан таъминланишини янада яхшилаш мақсадида “Қодирия” сув тозалаш ва таъминлаш иншоотидан Зангиота туманидаги 3-сонли сув тақсимлаш иншоотигача магистрал сув тармоғини қуриш ишлари бошланган.

🏭 Келгусида яна 18 та сув олиш ва тақсимлаш иншоотларда қурилиш ва реконструкция қилиниши ҳамда 423,0 км магистрал сув қувурлари ва тармоқлари қурилиши режалаштирилган.

🏗 Ҳозирда, "Қибрай – Тошкент – Зангиота" туманлари аҳолисини ичимлик сув билан таъминлайдиган катта қурилиш майдонида талайгина иншоотлар, очиқ ва ёпиқ сув хавзалари қурилмоқда. Бу ерда ишлар маромида бормоқда.

☝️ Мана шу каби хайрли ишлар, ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш ва ижобий ҳал қилинишига эришиш мақсадида ижро ва вакиллик органи аъзолари қурилиш объектлари ҳолатини мониторинг қилиб боришмоқда.

Қувонарлиси, лойиҳа амалга оширилиши натижасида ҳудуддаги 265 минг аҳоли ёки 58 та қишлоқ аҳоли пунктида ичимлик сув таъминоти яхшиланади ва аҳолини ичимлик сув таъминоти қамрови 60 фоиздан 92 фоизга етказилади.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#Қибрай
#Зангиота
#Тошкент_тумани
#Сув_таъминоти

Туманларда ичимлик суви таъминоти яхшиланади

🚰"Қибрай – Тошкент – Зангиота" йўналишидаги 58 километрлик магистрал сув қувурини тортиш ишлари бошланди.

📌Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ушбу саъй-ҳаракатлар 2019 йил март ойида учта туманга сув етказиб беришга мўлжалланган “Қодирия” сув иншооти қурилиши билан бошланган эди. Айни дамда бу ерда қурилиш қизғин давом этмоқда.

❇️Мутахассисларнинг қайд этишича, "Қибрай – Тошкент – Зангиота" магистрал сув қувурини қуриб битказишга бош буюртмачи “Тошсувтаъминот” МЧЖ ва бош пудратчи этиб Хитой давлатининг “Анхишвен конструкшн” компанияси бириктирилган.

Шартнома бўйича бу қурилишни йигирма ойда якунлашимиз керак эди. Лекин ўз имкониятларимиздан келиб чиқиб ишни ўн беш ойда тугатишни мўлжаллаяпмиз, – дейди “Анхишвен конструкшн” компанияси масъул раҳбари Шу Чен Ву.

Батафсил ▶️
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_шаҳри
#сув_таъминоти

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

💡Янгийўл шаҳар Тошкент шоҳкўчасидан ўтувчи Д-1000 ммли ичимлик суви қувурини “Анарқулов” МФЙ ҳудудидан ўтувчи Д-200 ммли ичимлик сув қувурларига улаш мақсадида "Ниёзбош" сув ҳавзасида жойлашган насос агрегати ўчирилиши сабабли 2020 йил 27 октябрь куни соат 08:00 дан соат 22:00 га қадар Янгийўл шаҳар “Фаровон”, “Файзли”, “Олтинобод”, “Туркистон”, “Мустақиллик”, “Мевазор”, “Рамадон”, “Сабо”, “Наврўз”, “Ишчилар шаҳарчаси”, “Файзабод”, “Олмос”, “Мезон”, “Янгибоғ”, “Бахт” маҳаллалари ҳудудларида ҳамда Янгийул туман “Фаровон”, “Гулистон”, “Намуна”, “Бинокор”, “Гулбоғ”, “Маданият”, “Пахта”, “Ниёзбош”, “Ўзбекистон”, “Қирсадоқ” маҳаллалари ҳудудларида ичимлик сув таъминотида узилишлар юзага келишини маълум қилади.

🚰Ушбу носозликлар Янгийўл шаҳар ходимлари томонидан бартараф этилганидан сўнг ичимлик суви таъминоти бир меъёрда берилади.

☎️ Мурожаат учун:
+998709561678 (вилоят диспетчер)
+998706060214 (Янгийўл шаҳар диспетчер)

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram