This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#репортаж
⚡️⚡️⚡️Шу кунларда мамлакатимизда энг улуғ, энг азиз айём – мустақиллик байрами Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган эзгу ғоя асосида, кўтаринки кайфият ва шоду хуррамлик билан нишонланмоқда.
🔹Яна бир муддатдан сўнг, Нурафшон шаҳридаги "NURAFSHON BUSINESS CITY" ҳудудида янги қуриб битказилган амфитеатрда мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилган катта байрам тадбири бошланади.
🔹Не бахтки, бугун Истиқлол байрами вилоятимиз марказида, байрамона безалган, барчанинг ҳаваси ва завқини тортаётган, энг ҳайратланарлиси, 72 кунда қуриб битказилган замонавий амфитеатрда бўлиб ўтмоқда.
Байрам дастурини ижтимоий тармоқдаги қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин:⬇️⬇️⬇️
1️⃣Facebook
2️⃣YouTube
➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

⚡️⚡️⚡️Нурафшон шаҳридаги "NURAFSHON BUSINESS CITY" ҳудудида янги қуриб битказилган амфитеатрда мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилган катта байрам тадбири бошланди.
🔹Чорлов мусиқаси янгради. Вилоятимиз мусиқа мактаблари, дудорчи қизлар ансамбли, санъат мактаблариида доира йўналишида ўқиётган ўқувчилар, “Ҳаёт” намунали болалар рақс жамоаси, Олмалиқ шаҳри «Калейдоскоп» халқ рақс ансамбли, Қуйи чирчиқ тумани, Беруний маданият маркази бадиий жамоалари намойишидаги бонг садолари йиғилганларга тантанавор ва улуғвор кайфият бағишламоқда.
🔹Табрик учун сўз Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевга берилди.

⚡️⚡️⚡️Вилоятимиз раҳбари байрам қатнашчилари тимсолида Тошкент вилояти аҳлини энг азиз, унг улуғ байрам билан самимий табриклар экан, вилоятимизнинг меҳнаткаш ва олижаноб, кўп миллатли, аҳил иноқ аҳолиси турли жабҳаларда қўлга киритган ютуқларни мамнуният билан тилга олди.
🔹Давлат мадҳияси янгради. Байрам иштирокчилари катта ҳаяжон, фахр ва ифтихор билан мадҳиямиз садоларига жўр бўлишди.
🔹Хонанда Гулноза Худойназарова "Ассалом" қўшиғи билан байрамнинг бадиий-мусиқий, композицион қисмини бошлаб берди.

⚡️⚡️⚡️Байрам тантанавор руҳда давом этмоқда.
🔹Байрамга келган иштирокчилар — вилоят фаоллари, секторлар раҳбарлари, депутат ва сенаторлар, нуронийлар ва ёшлар, ўқитувчи, шифокор ва зиёлиларнинг кайфияти кўтаринки даражада.
🔹Иштирокчилар орасида ҳамиша халқ, эл-юрт хизматида бўлган турли соҳа вакиллари — қурувчию йўлчилар, сувчию ободончилар, қўйингки, маиший турмушимизда камарбаста бўлиб келадиган меҳнаткаш, танти ва самимий инсонлар ниҳоятда кўп. Улар ҳам бугун юртимиз эришаётган ютуқлардан руҳланиб, шу ютуқларда муносиб ҳиссалари борлигини қалбан ҳис этиб байрам қилишмоқда.

⚡️⚡️⚡️Тошкент воҳаси Буюк ипак йўлидаги илм-фан, ҳунармандчилик, маданият тараққий этган маконлардан бири бўлгани тарихдан яхши маълум. Буни машҳур тарихчи Табарий, географ олим Истахрий, буюк аллома бобокалонимиз Муҳаммад ал-Хоразмий ва бошқалар қолдирган муҳим маълумотлар ҳам тасдиқлайди.
🔹Бизгача етиб келган “Ҳудуд ал-олам” номли тарихий китобда “Чоч — бу катта вилоят, халқи жанговар ва сахийдир”, деган сўзлар битилгани ҳам шундан далолатдир.
Бу заминнинг унумдор тупроғи, қут-барака ёғилган дала ва боғлари, олтин, кумуш, мис, мармар, кўмир каби таъбир жоиз бўлса, Менделеев даврий жадвалига киритилган барча табиий захираларга бой конлари, энг муҳими, меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли халқи Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
🔹Байрам дастурининг тарихий-маънавий блоки алоҳида мавзу бўлган. Унда вилоятимиз аҳли йиллар давомида босиб ўтган синовли йўллардан тортиб, халқимизнинг фахру ифтихорига айланган вилоятимиз фарзандлари хотираси номма-ном эслангани байрам иштирокчилари учун катта руҳий ва маънавий озуқ бўлди.
🔹Саҳнада спортчилар, қувноқ болажонлар, тинчлигимиз посбонларининг кўргазмали чиқишлари барчага ўзгача завқ бағишламоқда.

⚡️⚡️⚡️Тошкент вилоятида азалдан халқ ижрочилиги, анъанавий мақомчилик яхши ривожланган. Саҳнада ана шу ўлмас дурдоналардан тайёрланган мусиқий композиция юракларни ҳаяжонга солди.
🔹Тошкент вилоятининг энг катта бойлиги нимада деб, сўрасангиз, ҳеч иккиланмай, кўп миллатли, хушфеъл, аҳил ва ҳамжиҳат одамлари, деб айтиш мумкин.
🔹Ўзбекча, русча, татарча, тожикча, корейсча, қозоқча, қирғизча ва бошқа кўплаб тилларда гапирадиган, лекин ягона мақсад, пок ният билан яшаётган бу инсонларнинг орзу-интилишлари, бир-бирига бўлган меҳр-оқибатларига ҳар қанча ҳавас қилсак, тасанно айтсак, арзийди.
🔹Байрам дастурида халқлар дўстлигини тараннум этувчи блок иштирокчилар кўнглига ана шундай мулоҳазаларни солган бўлса ажабмас...

⚡️⚡️⚡️Нурафшон шаҳридаги байрам тантаналари айни вақтда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда "Ёшлар кундалиги" лойиҳаси ҳамкорлигида ижтимоий тармоқларда тўғридан тўғри намойиш этилмоқда.
🔹Байрамни бевосита томоша қилаётган юзлаб фойдаланувчилар байрам дастури ҳақида илиқ фикрлар ёзиб қолдирганлар.
Фото: жонли эфирдан скриншоотлар.

⚡️⚡️⚡️Муаззам майдон узра чинакам байрамона кайфият хукмрон. Бу кайфият байрам дастурининг эстрада блокида айниқса, яққол намоён бўлаяпти.
🔹Эл суйган санъаткорлар, ижрочи ёшлар ватанни, меҳру муҳаббатни, соф инсоний туйғуларни тараннум этувчи қўшиқларини байрам иштирокчиларига армуғон этмоқдалар.
🔹Дарвоқе, вилоятимизга келган хорижлик сармоядорлар ҳам қувончимизга шерик.Ўзбекча қўшиққа корейсча рақсни кўрмабсиз... байрамга келмабсиз!

#шукуҳ
⚡️⚡️⚡️Финал. Саҳнада санъаткорларимиз Тошкент вилоятини мадҳ этувчи янги тарона билан.
🔹Дарҳақиқат, Тошкент вилояти шарафимиз. шонимиз. Унинг гўзал шаҳар ва қишлоқларида, мард ва олийжаноб инсонлари даврасида бўлган одам бутун диёримизнинг ҳақиқий файзи ва тароватини юрак-юракдан тўла ҳис эта олади. Она табиат юртимизга ўз неъматларини улашаётганида Тошкент воҳасига алоҳида сахийлик қилган бўлса керак, деган шоирона бир ҳаёлга ҳам борасиз.
🔹Негаки, Яратган мана шу фусункор ва муқаддас юртимизга нимаики ато қилган бўлса, қандай бойликлар, қандай неъматлар билан сийлаган бўлса, уларнинг ҳамма-ҳаммасини айнан бизнинг Тошкент вилоятида кўриш мумкин.
🔹Назаримизда, серқуёш она диёримизда ҳар тонг саховатли бобоқуёш айнан кўҳна ва азим Угом-Чотқол тоғлари ортидан бош кўтариб, бутун заминимизга шуъла сочадигандек. Айнан шунинг учун ҳам бу муқаддас заминга хос танти ва меҳнаткаш, юксак маърифатли одамларнинг эзгу ташаббус ва интилишлари, бой ҳаётий тажриба ва юксак тафаккури бутун мамлакатимизнинг барча нуқталари узра таралиб, акс-садо бериб туради.
🔹Бугун Тошкент вилояти аҳли ҳар қанча байрам қилишга ҳақли. Шундай бўлаяпти ҳам...
Дастур якунида катта байрам салюти берилди.