Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Референдум2023

📍 Тошкент вилоятида референдумда овоз бериш жараёни уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Референдум2023

📨 "Чекланмаган имкониятлар учун овоз бердим!"

"Хўжақўрғон" маҳалласида яшовчи ҳунарманд ва тадбиркор Умид Неъматов Бўка туманидаги 176-референдум участкасида овоз берди.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from PISMIQ.uz
#Референдум2023
#брифинг

Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ комиссияси томонидан навбатдаги брифинг ўтказилди.

Унда округ комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев ва комиссия аъзолари ахборот берди.

Қайд этилишича, бугун соат 8.00 да 10-Тошкент вилояти округи ҳудудидаги 958 та референдум участкасида овоз бериш жараёнлари бошланди.

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига кўра, округ бўйича овоз берувчиларнинг умумий сони 1 миллион 790 минг 758 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 52 минг нафари илк бор ушбу сиёсий жараёнда қатнашаётган ёшлардир.

Ҳозиргача округ ҳудудидаги участкаларда рўйхатга олинган овоз берувчиларнинг 50 фоиздан ортиғи референдумга қўйилган масала юзасидан ўз муносабатини билдирди.

Референдум участкаларида фуқароларнинг овоз беришда иштирок этишлари учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилган. Айрим сабабларга кўра участкага кела олмайдиган фуқаролар учун овоз бериш уларнинг истагига кўра, яшаб турган жойида ташкил этилмоқда. Айниқса, кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бор фуқароларга алоҳида эътибор қаратилган. Улар учун Брайль алифбоси асосида махсус трафаретлар чиқарилиб, жойлардаги референдум участкаларига тарқатилди.

Участкалардаги овоз бериш жараёнларини сиёсий партияларнинг, илк бор маҳалла фуқаролар йиғинларининг вакиллари бевосита кузатиб бормоқда.

Шу пайтгача округ комиссиясига референдумга оид қонунчилик бузилиши юзасидан мурожаат келиб тушмаган.

Участкаларда овоз бериш давом этмоқда.

👉 Каналга уланиш 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Референдум2023

📨Осойишта кунлар учун овоз бердим!

7-референдум участкаси аъзолари нурафшонлик 98 яшар уруш фахрийси Раҳим ота Илёсовни йўқлаб, референдумда иштирок этиши учун шароит яратдилар.

“Осойишта кунлар учун овоз бердим, юртимиз тинч бўлсин!”, деди Раҳим ота.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from PISMIQ.uz
#Референдум2023
#брифинг

Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ комиссияси томонидан навбатдаги брифинг ўтказилди.

Унда округ комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев ахборот берди.

 Қайд этилганидек, 10-Тошкент вилояти округи ҳудудидаги 958 та референдум участкасида овоз бериш жараёнлари белгиланган тартибда ташкил этилди.

 Жумладан, туман-шаҳарлардаги референдум участкаларидаги ҳолат онлайн трансляция қилинди. Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтган ОАВ вакиллари жараёндан мунтазам равишда ахборотлар, репортажлар, фото ва телелавҳалар тайёрлаб, тезкор ёритиб борди.

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига кўра, округ бўйича овоз берувчиларнинг умумий сони 1 млн. 790 минг 758 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 52 минг нафари илк бор ушбу сиёсий жараёнда қатнашаётган ёшлардир.

 Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган ва аккредитациядан ўтказилган 10 дан ортиқ хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, 6 мингга яқин сиёсий партияларнинг вакиллари ва маҳаллий кузатувчилар Тошкент вилоятидаги референдум жараёнларини кузатиб борди.

 Соат 20:00 гача 10-Тошкент вилояти округ комиссиясига референдумга оид қонунчилик бузилиши юзасидан мурожаат келиб тушмади. Барча референдум участкаларида овоз бериш жараёнлари тўлиқ якунланиб ҳозирги вақтда саноқ жараёнлари давом этмоқда.

 Дастлабки натижалар бўйича қўшимча ахборот берилади.

👉каналга уланиш👈