Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.5K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#арафа_юмушлари
#вилоят_ҳокимлигида

⚡️Бугун вилоят ҳокими раислигида кириб келаётган Рамазон ҳайити ва Хотира ва қадрлаш кунини вилоятимизда муносиб нишонлашга бағишланган видеоалоқа шаклида ташкилий йиғилиш ўтказилди.

🔺Мазкур йиғилишда Зойир Мирзаевдан иқтибослар:

🔺Рамазон ҳайити бирдамлик, меҳр-оқибат, саҳоват ва қадр-қиммат айёми. Байрам муносабати билан ташкил этиладиган тадбир ва маросимлар ҳам шунга монанд бўлиши керак.

🔺Вилоят маҳаллий бюджетдан 1 миллиард сўм маблағ ажратиб, бир кун муддатда 2 минг нафар бемор, ногирон ва боқувчисини бўлмаган инсонлар оиласига ҳайитлик сифатида 500 минг сўмдан етказиб берамиз. Маблағларни маққсадли йўналтиришни тегишли масъуллар шахсан назорат қилиб менга ахборот беради.

🔺Янги йил байрамида қилган савобли ишимизни яна давом эттирамиз. Манзилли рўйхат бор, шу рўйхатдаги эҳтиёжманд оила фарзандларини бозорга олиб чиқиб, мавсумий кийинтирамиз. Вилоят ҳокимидан тортиб, ҳамма раҳбарлар бу ишга бош қўшамиз.

🔺Вилоятимизда 32 нафар уруш фахрийси қолган. Уларнинг бори файзимиз, давлатимиз. Ҳар бирларининг ҳонадонларини байрамхонага айлантирамиз. Давлатнинг, Президентнинг йўқловини ҳис этишсин отахонларимиз. Улар ғанимат, кўнгилларини олиб қолайлик. Президентимиз ажратган маблағдан ташқари эҳтиёжларига қараб маиший техникалар олиб берамиз. Бу масалани ҳам шахсан ўзим назорат қиламан.

🔺Ҳайит намозига масжидларимиз тахт бўлиши керак. Бириктирилган масъуллар тозалик, озодаликка, таҳоратхоналардаги шарт-шароитларга, овоз кучайтиргичлар билан етарли таъминлашга алоҳида эътибор қаратсин. Намозхонларимиз қийналишмасин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok