Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.7K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади. Асосий мавзу - экин ерлари ва томорқадан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат етиштиришни ва аҳоли даромадларини кўпайтириш. Шу билан бирга ғаллани етиштириш ва харид қилишни молиялаштириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание. Основная тема - увеличение производства продовольственной продукции и повышение доходов населения за счет эффективного использования посевных и приусадебных земель. Также будут рассмотрены вопросы финансирования заготовки и закупки зерна, жилищного обеспечения населения.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Кўриб турибсиз – дунёда озиқ-овқат танқислиги муаммоси кучайиб бормоқда. Айниқса, маҳсулот етиштирувчи асосий давлатларнинг экспортга чекловлар қўйиши ва транспорт-логистикадаги узилишлар муаммоларни янада чуқурлаштирмоқда.

Таҳлилларга кўра, жорий йилда дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи камида 20 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

Бизда аҳоли даромадининг 40-50 фоизи озиқ-овқат маҳсулотларига сарфланади.

Шу боис, юқоридаги хавф-хатарларнинг аҳолимизга таъсирини юмшатиш бўйича ҳар бир маҳалла, туман, вилоят даражасида аниқ ҳисоб-китоб ва чора-тадбирлар қилиш керак. Бунинг учун барча имкониятларни яратиб берганмиз”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Йил бошида пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобидан аҳолига 80 минг гектар майдонни бўлиб бериш бошланди.

Аҳоли хонадонларига хизмат кўрсатиш бўйича 3 мингдан зиёд “Томорқа хизмати” инфратузилмаси яратилди.

Томорқада маҳсулот етиштириш учун жорий йилнинг ўзида 400 миллиард сўм имтиёзли маблағлар ажратилди.

Жорий йил 6 ойида 821 минг тонна ёки ўтган йилга нисбатан 102 минг тонна кўп мева-сабзавот экспорт қилинди.

Ҳозирга қадар ажратилган 64 минг гектарда жами 785 минг аҳоли бандлиги таъминланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент деҳқончилик қилаётган аҳоли таклифлари асосида улар кўтарган муаммолар ечимларини айтиб ўтди. Жумладан:

- йил якунигача яна қўшимча 20 минг гектар экин майдони аҳолига бўлиб берилади (жами 100 минг гектар бўлади);

- келгуси йилда яна қўшимча 100 минг гектар экин майдони ҳам аҳолига тарқатилади (жами 200 минг гектар бўлади).

Бу – жуда катта ислоҳот. Бунинг ҳисобига қўшимча 1 миллион 200 минг нафар аҳолини банд қилиш учун шароит яратилмоқда.

Энг асосийси – агар туман ҳокими, ҳоким ёрдамчиси бу масалага ҳисоб-китоб билан ёндашса, озиқ-овқат, ишсизлар масаласини бемалол ҳал қила олади”, деди давлатимиз раҳбари.

Мутасаддилар, вилоят ва туман ҳокимларига бир ой муддатда:

- камида 1 мингта маҳаллада кичик ҳажмли музлаткичлар ўрнатиш;

- 3 минг гектарда парник усулида эртаки маҳсулотлар етиштириш дастурини бошлаш топширилди.

Бунга жорий йилда 50 миллион доллар, келгуси йилда яна 100 миллион доллар йўналтирилади.

Шунингдек, “дафтарлар”даги аҳолига ер берилганда, барча имтиёз ва тўловлар 1 йилгача сақланиб қолади.

Шунингдек, танловда 1 нафар талабгор иштирок этганда ҳам танлов ўтказилган ҳисобланади.

Маҳаллаларга ҳосилдор уруғ, кўчат етказиш ва маҳсулотини сотиб олиш учун 150 миллиард сўм йўналтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда аҳоли томорқасида бир йилда 2-3 марта ҳосил олиш имконини берадиган тизим яратиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳозирда 64 та тумандаги аҳоли томорқасида 3 марта ҳосил олиб, битта оила ўртача 60-100 миллион сўмгача даромад қилаётгани таъкидланди. Лекин 22 та туманда томорқадан фойдаланиш самарадорлиги паст.

Бу борада Бекобод тумани “Маллабой” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси йўлга қўйган ижобий тажрибаси ҳақида сўзлаб берди.

“Мана, Бекободдай оғир туманда ҳоким ёрдамчиси қилаётган ишларни эшитдик. Ҳамма ҳоким ёрдамчиларига топшириғим бор. Ажратилаётган экин ерларида ишсиз аҳолини деҳқончиликка ўргатиш орқали даромадли қилиш – сизларнинг энг устувор вазифангиздир.

Ҳар бир гектарда 10-15 ишсизларни банд қилиб, 3 марта ҳосил олиш, уруғ, ўғит, ёқилғи ва маҳсулот сотиб олишни йўлга қўйсангиз, биласизларми, эл-юрт олдида қандай ҳурмат-эътибор топасизлар!”, деди Президент.

Қорақалпоғистонлик ва Қашқадарёлик томорқа эгалари таклифларидан келиб чиқиб, сув таъминоти оғир маҳаллаларда катта қудуқ қазиш харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдори 150 миллион сўмгача оширилади.

Кичик қудуқлар учун Қорақалпоғистонда 5 метрдан, қолган ҳудудларда 10 метрдан ортиқ чуқурликнинг ҳар бир метрига 100 минг сўмдан субсидия берилади.

Қудуқ қазишга гидрогеологик хулосалар 2025 йилга қадар бепул берилади.
Сув тежовчи технологиялар жорий этиш бўйича бериладиган субсидиялар деҳқон хўжаликлари учун ҳам татбиқ этилади.

Бунга, жорий йилда қўшимча 65 миллиард сўм йўналтирилади.

Ушбу имкониятлардан фойдаланиб, йил якунигача 400 та маҳаллада қудуқларни ишга тушириш ва 19 минг оила томорқасида сув таъминотини яхшилаш топширилди.

Умуман, бугунги вазифаларни ташкил этиш орқали 2 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш ҳисоб-китоб қилингани таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда яна бир муаммога тўхталиб ўтилди – 2 миллион 600 мингта аҳоли хонадонларининг кадастр ҳужжатлари йўқ.

Ушбу аҳоли томорқа учун кредит, субсидия ҳамда уй-жойини кенгайтиришга ипотекадан фойдалана олмаётгани ҳақида Халқ қабулхоналарига мурожаатлар тушмоқда. Устига устак, кадастри бўлмагани учун ер солиғи 3 карра миқдорда ҳисобланмоқда.

Шу боис Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлигига бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳларини шакллантириб, ишларни бошлаш топширилди. Ишчи гуруҳлари:

- 1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхатини шакллантиради;

- уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатларни тўплайди ва электрон базага киритади.

Мутасаддиларга республиканинг барча ҳудудларида кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага киритиш вазифаси қўйилди.

Янги қонун қабул қилингунига қадар бу уй-жой эгаларига уч карра оширилган солиқ қўллаш тўхтатиб туришга қарор қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Жорий йилда ғаллани етиштириш ва харид қилишни молиялаштириш бўйича янги тизим яратилди.

Фермерларга жозибадор нархлар таклиф этилгани ўз натижасини берди.

Июлда биржага 88 минг тонна буғдой чиқарилгани ҳисобига 1 тонна буғдойнинг ўртача нархи 30 фоизга арзонлашди.

Давлат ресурсига 1 миллион 842 минг тонна дон харид қилинди ҳамда фермер ва кластерлар томонидан дон корхоналарига 574 минг тонна ғалла сақлаш учун қўйилди.

Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан бирга:

- ҳар куни биржага камида 10 минг тоннадан дон чиқариб бориш;

- 1 октябргача сақлаш учун қабул қилинган ғалланинг биржага чиқарилиши ҳамда фермер ва кластерлар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинишини ташкил этиш топширилди.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари:

- буғдой ҳосилини тўлиқ йиғиб-териб олиш ва омборларга йўқотишларсиз жойлаштириши;

- буғдойни биржага ўз вақтида ва тўлиқ чиқариши;

- ҳудудидаги ун ва нон маҳсулотларига бўлган талабни вақтида ва тўлиқ қондириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
“Бундан буён йиғилиш ва қарорларни камайтириб, ижро ва аҳоли муаммолари бўйича ишлайдиган тизим бўлади.

Самарқанд вилоятидаги ўрганишлар кўп камчиликларимизни кўрсатди. Бир ойдан кейин ҳар бир вилоят ҳокими қилган ишлари ҳақида алоҳида ҳисобот беради.

Олдимизда ҳали энг қийин ва оғир ислоҳотлар турибди. Ҳамма ўзгариши керак, иш услубларини ҳам ўзгартириши керак”, деди Президент.

Вазирлар Маҳкамасида, вазирлар ва ҳокимлар ҳам ўз тизимида ўн кун муддатда структураси ва иш услубларини ўзгартириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Адлия вазирлигига муддатда аҳоли ва тадбиркорларни янгиликлардан хабардор қилиш ва уларга қулайликлар яратиш ҳамда қонунчиликни ихчамлаштириш бўйича янги тизимни ишлаб чиқиш топширилди.

Ҳисоб палатаси, Молия вазирлигига берилаётган маблағлар мақсадли ишлатилиши, айниқса, қурилишни молиялаштириш, субсидия ва компенсация ажратиш жараёнларини рақамлаштириш бўйича янги тизимни ишлаб чиқиш топширилди.

Умуман, ҳамма маҳалла, туманга тушиб, муаммоларни ичига кириб, аниқ натижага ишлаши шарт”, деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
Президентимиз аҳолини қийнаётган уй-жой билан боғлиқ масалаларга тўхталиб ўтди.

Уч йил аввал аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича бозор тамойилларига асосланган янги ипотека тизими жорий этилди.

Натижада, ўтган беш ойда ипотека кредитлари ҳажми 2,5 бараварга ошиб, 310 мингдан зиёд оила шахсий уй-жойга эга бўлди. Уй-жой қурилиш ҳажми ҳам 3 баравар ошди.

Шу ўринда, жорий йилда асосий ставка ошганига қарамай, ипотека кредитлари бўйича банкларга ажратиладиган ресурс ставкалари ўзгаришсиз қолдирилди.

Натижада, шу йилнинг беш ойида 30 минг нафар ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 бараварга кўп фуқароларга имтиёзли ипотека кредити ажратилди.

Лекин, ипотека кредитларининг чекланган ҳажми ва субсидия ажратишда бюрократия бўйича аҳоли томонидан кўплаб эътирозлар билдирилмоқда.

Шунинг учун, мутасаддиларга 1 сентябрдан бошлаб:
- аҳоли даромадининг кредитга йўналтирадиган қисмини солиқдан озод қилиш чегарасини ошириш;

- ипотека кредитини ажратишда аҳоли даромадлари бўйича тижорат банкларига қўйиладиган талабларни енгиллаштириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Мутасаддиларга икки ҳафта муддатда субсидия ажратишда бюрократияни кескин қисқартириш, уни очиқ-ошкора қилиб, тўлиқ рақамлаштириш бўйича таклиф киритиш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида тармоқлар ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эълон
#билдириш
#тармоқлараро_саноат_ярмаркаси

⚡️⚡️⚡️Азиз юртдошлар!
Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

📌Жорий йилнинг 4-5 август кунлари Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ кимё-индустриал технопарки”да ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.

❗️Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналарнинг саноат салоҳиятини янада ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш мақсадида ташкил этилаётган мазкур нуфузли саноат анжуманига барчангизни таклиф этамиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️18 - июль : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Янгийўл тумани.
528 та "қора шахзода" зотли товуқ тухумларидан жўжалар кўпайтирилмоқда

🔘Бекобод тумани.
Спитаменлик делегатлар ҳам Маллабой маҳалласига келди

🔘Қуйи Чирчиқ тумани. «
Ёшлар дафтари» — имкониятлар дафтари

🔘Чиноз тумани.
Китоб – маънавият сарчашмаси

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Хотин-қизлар фаолларининг иш самарадорлигини ошириш мақсадида, махсус имкониятларга эга планшетлар топширилди

🔘Бўка тумани.
Экспорт авжида

🔘Тошкент тумани.
Дардларга дармон бўлаётган “Аёллар дафтари"

🔘Олмалиқ шаҳри.
Ноқонуний фойдаланилаётган қурилмалар олдириб ташланмоқда

🔘Чирчиқ шаҳри.
Болалар масалалари бўйича комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

🔘Янгийўл шаҳри. “
Аёллар дафтари”га киритилган 50 нафар хотин-қизлар Бухоро вилоятига саёҳат қилдилар

🔘Бўстонлиқ тумани.
Форма савдосига мактаб маъмурияти аралашмайди

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими қурилиш объектлари ҳолатини ўрганди

🔘Бекобод шаҳри. «
Йўл қурмоқ – савоб, йўл юрмоқ роҳат»

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бекобод тумани “Маллабой” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Мусаев Жавлон давлатимиз раҳбарига аҳоли томорқаларида маҳсулот етиштириш бўйича йўлга қўйган тажрибаси ҳақида ахборот берди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Оммавий сайёр қабул ташкил этилмоқда

📌
Қибрай тумани аҳолиси билан бевосита учрашиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, мурожаатларини ўрганиш бўйича оммавий сайёр қабул ташкил этилмоқда.

❗️Унда вилоят ҳокими, сектор раҳбарлари, бошқарма-ташкилотлар хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор туман мутасаддилари иштирок этишади.

📍Сайёр қабул бугун соат 16:00 да "Умид гулшани" сиҳатгоҳида бўлиб ўтади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#зиёрат

https://youtu.be/UgrCgoL4YVg

📌Муборак Ҳаж амалларини адо этиб келган юртдошларимиз қатори Тошкент вилоятилик ҳожилар ҳам диёримизга эсон-омон қайтишмоқда.

🔹Улар вилоят ҳокимлиги, Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги, нуронийлар ва маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик иштирокида муносиб кутиб олинмоқда.

🔹
Тафсилотлар вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда "Нурафшон" телеканали лавҳасида.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#муносабат

⚡️Томорқа — томнинг орқаси эмас, у одамларнинг маданияти, турмуш фаровонлиги кўзгуси ҳамдир — Жавлон Мусаев

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эълон
#билдириш
#тармоқлараро_саноат_ярмаркаси

⚡️⚡️⚡️Азиз юртдошлар!
Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

📌Жорий йилнинг 4-5 август кунлари Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ кимё-индустриал технопарки”да ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.

❗️Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналарнинг саноат салоҳиятини янада ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш мақсадида ташкил этилаётган мазкур нуфузли саноат анжуманига барчангизни таклиф этамиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#мурожаат_ва_ечим
#онлайн

⚡️⚡️⚡️Айни вақтда жойларда аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида Қибрай туманида яшовчи фуқаролар учун оммавий сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.

📌
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигидаги сайёр қабулда аҳоли тадбиркорлик, моддий-кўмак, уй-жой ва маиший турмуш муаммолари, бандлик, имтиёзли кредит олиш, соғлиқни сақлашга доир қатор масалалар билан мурожаат қилишмоқда.

Жараёнларни ижтимоий тармоқдаги қуйидаги ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин: ⬇️⬇️⬇️
https://fb.watch/empf0IMn-D/

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️19 - июль : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Бекобод тумани.
Бекобод туманида илкбора Автосалон ўз иш фаолиятини бошлади

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Ҳоким ёрдамчиси нима билан банд?

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Маҳалла раисларининг малакаси оширилиб, сертификатлар топширилди

🔘Бўка тумани.
Планшетлар топширилди

🔘Тошкент тумани.
Қўли гул чеварга “Ёшлар дафтари”дан янги иш қуроли

🔘Олмалиқ шаҳри.
Шаҳримиздаги 19-сонли кўп тармоқли давлат мактабгача таълим ташкилоти очилди

🔘Ангрен шаҳри. "
Секторлар раҳбарлари ва тадбиркорлар учрашуви" бўлиб ўтди

🔘Чирчиқ шаҳри.
Шаҳарда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди

🔘Янгийўл шаҳри.
Темир йўл бўйларида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

🔘Бўстонлиқ тумани. "
Камалак юлдузлари" ғолиблари рағбатлантирилди

🔘Оққўрғон тумани.
Савдо ярмаркаси

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими фуқаролар мурожаатини тинглади

🔘Бекобод шаҳри.
Жиноят мухокамаси ўтказилди!

🔘Янгийўл тумани.
2-сектор ҳудудининг 3 та маҳалласига махсус контейнерлар келтирилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#мурожаат_ва_ечим

⚡️Зойир Мирзаев бошчилигидаги навбатдаги сайёр қабул Қибрай туманида бўлиб ўтди

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#аукцион #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️⚡️ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ !

Эндиликда сизда аукцион орқали Тошкент вилояти худудидаги деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олиш имконияти мавжуд.

▪️Бекобод туманида 524 та (кўриш)
▪️Бўка туманида 408 та (кўриш)
▪️Бўстонлиқ туманида 130 та (кўриш)
▪️Зангиота туманида 499 та (кўриш)
▪️Қуйичирчиқ туманида 123 та (кўриш)
▪️Оққўрғон туманида 5 та (кўриш)
▪️Оҳангарон туманида 311 та (кўриш)
▪️Паркент туманида 374 та (кўриш)
▪️Пискент туманида 203 та (кўриш)
▪️Тошкент туманида 86 та (кўриш)
▪️Ўртачирчиқ туманида 113 та (кўриш)
▪️Чиноз туманида 253 та (кўриш)
▪️Янгийўл туманида 87 та (кўриш)
▪️Қибрай туманида 81 та (кўриш)

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram