Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.7K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#расмий
#онлайн

⚡️⚡️⚡️Айни пайтда Халқ депутатлари
Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги 56-сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессия кун тартибига кўра:

Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида Паркент тумани ҳоким ёрдамчилари ишини мувофиқлаштириш ва уларга амалий кўмак кўрсатиш юзасидан туман сектор раҳбарларининг ҳисоботи;

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2022 йил 17 май “Тошкент вилоятининг 2023-йил ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тўғрисида” VI-52-82-10-0-K/22-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

Тошкент вилоятида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилишига рухсат бериш ҳамда цемент бетон қопламали ички йўллар учун ажратилган маблағларни ҳудудлар кесимида тақсимланиши бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлаш;

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти бўлими қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлар ва уларни сарфлаш;

Аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва аҳолига бўлиб берилган ерлардан самарали фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинади.

📌Жараёнларни ижтимоий тармоқдаги қуйидаги ҳавола орқали жонли кузатиб боришингиз мумкин:⬇️
https://fb.watch/enlGb2tGnF/

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#расмий
#онлайн

⚡️Айни пайтда Халқ депутатлари
Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги 56-сессияси бўлиб ўтмоқда.

📌
Сессия ишини ижтимоий тармоқдаги қуйидаги ҳавола орқали жонли кузатиб боришингиз мумкин:⬇️

https://fb.watch/enmuv-d4Ox/?fs=e&s=cl

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#сессия

⚡️Хабар берганимиздек, Халқ депутатлариТошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги 56-сессияси бўлиб ўтди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эълон
#билдириш
#тармоқлараро_саноат_ярмаркаси

⚡️⚡️⚡️Азиз юртдошлар!
Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

📌Жорий йилнинг 4-5 август кунлари Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ кимё-индустриал технопарки”да ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.

❗️Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналарнинг саноат салоҳиятини янада ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш мақсадида ташкил этилаётган мазкур нуфузли саноат анжуманига барчангизни таклиф этамиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#семинар
#жараён

⚡️Маҳалла раисларининг ташаббуслари аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши лозим

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#сайёр_қабул
#барчаси_инсон_қадри_учун

https://youtu.be/ernFea0oR94?t=1

Аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабулни Қибрай туманида ташкил этдик.

Мулоқотда аҳоли томонидан билдирилган муаммо ва таклифларга сектор раҳбарлари, бошқарма-ташкилотлар хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор вилоят мутасаддилари билан биргаликда ечим изладик.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#Дайжест

❗️20 - июль : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Чиноз тумани.
Хотин-қизларга яратилаётган имкониятларнинг натижадорлиги

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Очиқ мулоқотда мавжуд муаммолар ўрганилди

🔘Қибрай тумани.
Туман маҳаллаларида ёшлар етакчилари томонидан хатлов жараёнлари ўтказилмоқда

🔘Тошкент тумани.
Тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди

🔘Олмалиқ шаҳри.
Сектор раҳбарлари тадбиркорлар билан мулоқотда бўлди

🔘Ангрен шаҳри.
Янги корхонада янги маҳсулот тури ишлаб чиқарилади

🔘Чирчиқ шаҳри.
Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамаси давом этмоқда

🔘Янгийўл шаҳри.
Навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилмоқда

🔘Бўстонлиқ тумани.
Саноат зоналари фаолияти ўрганилди

🔘Оққўрғон туман.
Сайёр қабул

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими халқ билан мулоқотда

🔘Бекобод шаҳри.
4-сектор раҳбарининг сайёр қабул учрашуви бўлиб ўтди

🔘Янгийўл тумани.
Ҳоким ёрдамчиси тадбиркорларнинг бизнес менеджери

🔘Бекобод тумани. “
Маллабой тажрибаси” ОАВ вакиллари иштирокида пресс тур ташкил этилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#эълон

‼️Аутсорсерларга танлов эълон қилинади

Тошкент вилояти ҳокимлиги Қибрай туманидаги Дендропарк қўрғонида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардиясининг 65921-ҳарбий қисмга аутсорсинг шартлари асосида овқатланишни ташкил этиш учун аутсорсер корхонани танлаш бўйича танловни эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардиясининг 65921-ҳарбий қисмга таклифларини 2022 йил 29 июль куни, соат 18:00 га қадар (ёпиқ конвертда 2 нусхада) ариза билан биргаликда тақдим этишлари керак.

Аутсорсер талабгорларига нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:

-юридик шахс бўлиши;

-аутсорсинг хизмати бўйича камида бир ойлик шартнома суммасига тенг айланма маблағларга эга бўлиши;

-молиявий аҳволининг барқарорлиги, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги;

-стационар ва дала шароитида аутсорсинг хизмати кўрсатиш учун етарли моддий-техника ва логистика базасига эга бўлиши;

-штатида етарли иш тажрибасига ва кўникмага эга ходимлар бўлиши

Мурожаат учун телефон: тел: 71-223-97-40, 71-223-96-44