Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#матбуот_анжумани
#гендер_тенглик

📌Ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳаларда хотин-қизлар ҳамда эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш жамиятимизда ижтимоий барқарорликни сақлашда муҳим ўрин тутади. Бугун юртимизда аёллар бандлиги ва уларнинг ўз интилишлари, қобилиятларини рўёбга чиқариш масаласига алоҳида эътибор қаратиляпти. Бу борада гендер тенглик борасида қўлга киритилаётган ютуқлар, муаммолар ҳам бор. Мавжуд қонунлар, қабул қилинаётган қарорлар уларга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

🖇Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан “Мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш бўйича мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар” мавзусида ташкил этилган матбуот анжуманида мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар ва муаммолар хусусида сўз юритилди.

🤝Мутасаддиларнинг вилоятда аёлларнинг ижтимоий турмуш шароитларини яхшилаш ва гендер тенгликни таъминлаш юзасидан ахборотлари эшитилди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_анжумани
#Секторлар_фаолиятига_назар

Рустам Холматов: "Қайси сектор раҳбарида сусткашлик сезилса, унга чора кўрилаяпти..."

📌Аввал хабар берганимиздек, Нурафшон шаҳрида Рустам Холматов журналист ва блогерлар билан мулоқот қилди.

❇️"Ёшлар" телеканали "Давр" информацон дастури мухбири Нодирбек Шамсиддинов вилоятда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тўртта сектор тизими фаолияти, хусусан, назорат тизими ҳақида савол йўллади.

🎥Ушбу саволга вилоят ҳокими қандай жавоб берганини видеолавҳада кўринг.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#матбуот_анжумани

⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва вилоят Транспорт бошқармаси ҳамкорлигида бугун "Олмалиқ шаҳрида жамоат транспорти хизматини ривожлантириш: муаммо, таклиф ва ечим" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

🚌 Анжуманда Тошкент вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Садриддин Шоқосимов вилоят, жумладан, Олмалиқ шаҳрида йўловчи ташиш бўйича амалга оширилиши кутилаётган режалар хусусида ОАВ вакиллари ва анжуман иштирокчиларига ахборот берди.

👮🏽Шунингдек, анжуман давомида Олмалиқ шаҳар ДСИ, ИИБ ЙҲХБ, Монополияга қарши курашиш вилоят бошқармаси вакилларининг йўловчи ташиш фаолияти бўйича ахборотлари ҳам тингланди.

Таъкидланганидек, шу йилдан бошлаб вилоятимизда "Дамас" русумидаги автоуловда йўловчи ташиш фаолиятига босқичма-босқич чек қўйилиб, ўрнига микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилади. Бунинг учун тадбиркорларга банк орқали имтиёзли кредитлар ажратилади.

📹 Анжуман якунида мавзу юзасидан "Олмалиқ ҳақиқати", "Алмалыкский рабочий", ОКМК ТВ мухбирлари, маҳаллий блогерлар ҳамда фуқаролар томонидан берилган саволларга мутасаддилар батафсил жавоб беришди.

@Olmaliq_shahri
#Матбуот_анжумани

Коммунал соҳа мутасаддилари ҳисобот беришди

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#расмий_муносабат
#матбуот_анжумани

⚡️Олмалиқ шаҳар, "Тотувлик" кўчаси, 9-"Б" уйда яшовчи 4 нафар фуқаронинг ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган видеомурожаати бўйича Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан матбуот анжумани ташкил этилди.

📌Матбуот анжуманида Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов, "Олмалиқ ҳақиқати", "Алмаликскый рабочий" газеталари, ОКМК таҳририяти вакиллари ҳамда блогерлар, мурожаат этган аёллар ва мутасадди раҳбарлар иштирок этди. Анжуманда аёлларнинг масалалари ҳар томонлама таҳлил қилиниб, томонларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди.

Айтиш жоизки, жорий йилнинг 17 май куни ҳам шаҳар сектор раҳбарлари айни масала юзасидан Гулноза Шарипова ва Зулайҳо Нишонова билан юзма-юз суҳбатлашган ҳамда вазият батафсил тушунтирилиб, мазкур ҳолат видеотасвирга ҳам тўлиқ ёзиб олинган эди. Анжуманда ОАВ вакиллари блогерларга ушбу видеотасвир тўлиқлигича телеэкран орқали аёлларнинг аудиомурожаатлари билан қиёслаб кўрсатиб берилди.

❇️ Шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов аёлларнинг кўчага чиқариб юборилишига йўл қўймаслигини ва албатта, бошпана билан таъминланишини таъкидлади. Шунингдек, ҳоким “UNIVERSAL GISHT SAVDO” МЧЖ раҳбари, тадбиркор Бахтиёр Шукуров билан мобил алоқа орқали анжуман иштирокчиларига ҳам эшитиларли тарзда суҳбатлашди.

📲 Суҳбат чоғида тадбиркор 3 йил аввал 9-Б уйга киритилган ногиронлиги бор барча фуқароларга уйларни хусусийлаштириш бўйича ҳужжатларини расмийлаштиришга ёрдам беришини, аммо кейинчалик вақтинчалик киритилган фуқароларга шахсий хонадонларини беролмаслигини маълум қилди. Шундай бўлсада шаҳар ҳокими тадбиркорни ҳокимликка таклиф қилиб, бу масалада яна ўзаро суҳбатлашишга келишиб олишди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#матбуот_анжумани

📌Зойир Мирзаев: Бугун ҳоким эрталаб шифокор, "обед"да ўқитувчи, кечки томон тадбиркор, керак бўлса фаррош ёки йўлчи бўлсин

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#шошилинч
#матбуот_анжумани

🔎Ҳудудларда юзага келган вазият вилоятда ташкил этилган тезкор штабнинг доимий кузатув ва назоратида

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#матбуот_анжумани

⚡️Олис ва тоғли ҳудудлардаги аҳолига ун маҳсулотларини етказиб беришдаги транспорт харажатлари маҳаллий бюджет ҳисобидан қоплаб берилади.

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#матбуот_анжумани
#очиқ_мулоқот

📌Тошкент вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари фаолияти суст эканлиги айтилди.

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#матбуот_анжумани

⚡️Вилоятда таълим муассасаларини ўқув йилига тайёрлаш ва уларда қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш бўйича йўл қўйилган сусткашликлар юзасидан масъул раҳбарлар ОАВ вакилларига ахборот берди

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok