Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#саломатлик

“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги ижроси юзасидан қўшма мажлиси видеоконференцалоқа шаклида ўтказилди

✳️Унда сенаторлар, халқ депутатлари Тошкент ва Самарқанд вилоятлари Кенгашлари доимий комиссииялари аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

❇️Мажлисда “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги ижросини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#саломатлик
#назорат

⚡️Бугун Соғликни сақлаш вазирининг ўринбосари Э.Баситханова Тошкент вилояти туманларида бўлди.

🏥Жумладан, Зангиота, Янгийўл ва Чиноз туманларидаги Марказий ҳамда оилавий поликлиника, қишлоқ врачлик пунктларидаги шароитлар билан яқиндан танишди.

📍Поликлиника бош врачлари, маҳалла раислари, катта ҳамширалар билан ҳудудларда эпидемиологик тадбирлар ўтказилиши, ҳимоя воситалари билан таъминланиш ҳолати, маҳаллалар ва тиббиёт ходимларининг ўзаро ҳамкорликда олиб бораётган тадбирлари тўғрисида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди. Мавжуд камчиликлар юзасидан кўрсатмалар берилди.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#саломатлик

Комбинат ишчилари гриппга қарши эмланади

♻️ “Олмалиқ КМК” АЖ раҳбарияти ҳамиша инсон омилини устувор қўйган. Ҳозирги пандемия даври ва куз фаслида кучайиб борувчи респиратор касалликларни олдин олиш мақсадида комбинат раҳбарияти гриппга қарши вакцина билан барча ишчи-ходимларни эмлатишни лозим топди. Эмлаш комбинат маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

ОКМК Ахборот хизмати.

👉 Каналга уланиш: t.iss.one/toshvilpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саломатлик
#профилактика

🎗Биз соғлом турмуш тарафдоримиз!

💠2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили муносабати билан тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳоли, айниқса ёшлар орасида тиббий маданиятни юксалтиришга катта аҳамият берилмоқда.

♻️Пискент тумани ҳокимлиги ва Тошкент вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази ҳамкорлигида "Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!" шиори остида тарғибот тадбири ва сайёр лаборатор таҳлиллар ўтказилди.

Тадбир доирасида ёшлар ўртасида расмлар танлови ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди.

🎥 Батафсил юқоридаги видеолавҳада танишинг

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#эътибор
#саломатлик

🩺Ҳокимликлар меҳнат жамоалари ходимлари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#саломатлик

📌Болалар саломатлиги доимий эътиборда

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok