Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#тезкор

⚡️Ўзбекистонда газ тўлдириш шохобчалари фаолиятига чекловлар ўрнатилади

Шунингдек, юридик истеъмолчиларга газ етказиб бериш тўхтатилади.

Бунинг ҳаммаси биринчи галда аҳолига газ етказиб беришда барқарорликни таъминлаш учун қилинаётган чоралардир.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#айни_дамда
#тезкор_штаб

🚰Айни вақтларда Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида ташкил этилган
тезкор штаб томонидан электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, тумандаги кўп қаватли уйлар мавжуд бўлган массивларда ҳамда маҳаллаларда аҳолига тоза ичимлик суви етказиб берилмоқда.

@urta_chirchiq_hokimligi

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#тезкор

⚡️Тошкент вилояти ҳудудида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан
энг
сўнгги ахборотга тезкор штаб билан боғланиб аниқлик киритмоқдамиз.

Электр, сув, газ ва иссиқлик таъминотини тиклаш билан боғлиқ амалий ишлар давом этаяпти.

Бизни кузатиб боринг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#тезкор

⚡️Диққат! Мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин

🔎Жорий йил 25 январь куни мамлакатимизда электр таъминотида оммавий узилиш кузатилган эди.

📌Шу муносабат билан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида ташкил этилган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳамкорликдаги
тезкор штаб ўз фаолиятини тизимли олиб боряпти.

📌Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.

📌 Штабнинг асосий вазифаси – фуқаролардан келиб тушадиган мурожаатларни
тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

📞 Мурожаат учун телефонлар:

🏢 Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Марказий Диспетчерлик хизмати

☎️ 1055 (24 соат).
70 762-59-17
70 762-59-18
70 762-59-19

🏭 Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

☎️ 71 232- 82-15
71 232-82-27
70 202-05-60

🔥 "Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиали
☎️ 78 150-31-30
104 , 1104

⚡️ "Тошкент ҲЭТК" АЖ
☎️ 78 150-47-41
78 150-47-71

🚰 "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ
☎️ 95 142-04-86
71 202-14-15

☀️Вилоят "Иссиқлик манбаи" ДУК
☎️ 70 956-20-81

🚛 “Тоза ҳудуд” ДУК
☎️ 99 879-54-55

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#тезкор

🚐Транспортлар қатновида мунтазамликни таъминлаш учун барча чоралар кўрилмоқда

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#билдириш
#тезкор

⚡️"Тошкент ҳудудий электр тармоқлари": айрим ҳудудларда электр таъминотида нобарқарорлик кузатилмоқда

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#тезкор

⚡️Бугундан аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди

Бугун, 27 январь куни эрталаб соат 9:00 дан аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, айни дамда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бундан мустасно бўлиб, уларда газ таъминотининг иш режимини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#билдириш
#тезкор

⚡️Айни вақтда Тошкент вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарларида табиий газ босими қайта тикланмоқда

“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали газ босимини тиклаш ва истеъмолчиларга бир маром ва меъёрда табиий газ етказиб бериш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда.

Кун давомида аксар ҳудудларда табиий газ меъёрий босимга қайтиши кутилмоқда. Шу муносабат билан аҳоли истеъмолчилари табиий газга уланган барча жиҳозларни ўчириб қўйишлари ва биноларда газ сизиб чиқиш ҳолатлари бор ёки йўқлигидан огоҳ бўлишлари сўралмоқда.

Зарурат туғилганда, 11 04 колл-марказига ёки 104 диспетчерлик хизматига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали вақтинчалик ноқулайликлар учун газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#тезкор
#шошилинч

⚡️Туркманистон ҳудудидан илиқ ҳаво оқими кириб келгани ҳамда ҳарорат ва атмосфера босимининг нисбатан градиентлари вужудга келиши ҳисобига Бўстонлиқ туманининг баъзи жойларида шамол тезлиги 17-22 М/с гача кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Шу боис Тошкент вилоятида кучли шамол эсиши оқибатида чанг бўрон ва ғуборлар кузатилиши мумкин.

Юртдошларимиздан ноқулай об-ҳаво шароитида эҳтиёт чораларини кўришларини сўраб қоламиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#кўмак
#тезкор

📌Мўйноқдан муждалар

🔹
*“Тошкент вилояти каштадўзлар кластери” томонидан Мўйноқда 15 та иш ўрни яратилди ва "Аёллар дафтари"даги хотин-қизлар мазкур йўналишда ўқитилмоқда.

🔹*“Нурафшон шаҳар ҳунармандлар уюшмаси” томонидан Мўйноқ ёшлар гул, сават, наққошлик ва бошқа ҳунармандчилик касб ҳунарларига ўргатилмоқда.

🔹*Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларига велосипедлар берилмоқда.

🔹*25 нафар ёшлар Янгийўл туманида мебелсозликка ўргатилмоқда.

🔹*Аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида туманда 4 та ҳаммом қуриладиган бўлди.

🔹*“Қозоқдарё” ва “Мадели” ОФЙ йўлларига тош-қум (ШПС) тўшалмоқда.

🔹*Туман маҳалларида ёшлар учун 8 та қиймати 3 млрд сўмлик спорт майдонлари қурилади.

🔹*Мактаблар учун 4 турдаги жами 150 та мусиқа асбоблари олиб берилади.

🔹*Ҳар ойда “KO’HINUR” санаторийсида 20 нафардан, жами 180 нафар фуқаронинг даволаниши ташкил қилинади.

🔹*Ёз ойларида 300 нафар 6-9 синф ўқувчилари Тошкент вилоятидаги оромгоҳларда дам олдирилади.

🔹*Туманнинг "Қизилжар" ОФЙда 4 млрд сўмлик ҳамда "Бўзатов" ОФЙда 3 млрд сўмлик жами 150 ўринли МТТ қурилади.

🔹*Кам таъминланган, муҳтож оилаларга 155 млн сўмлик маҳсулотлар тарқатилди.

🔹*Туманда аҳоли саломатлигини ошириш мақсадида 2 та ижтимоий дорихона ташкил қилинади.

🔹*"Қизилжар" ОФЙда қиймати 700 млн сўмлик оилавий поликлиника филиали қурилади.

🔹*Операцияга муҳтож, имконияти чекланган 24 нафар фуқаронинг операциясига ёрдам берилади.

🔹*Туманда 372 нафар қон айланиш, 239 нафар ўткир юқумли ва 84 нафар қалқонсимон без ҳасталиги билан касалланган беморларга ёрдам берилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#диққат
#муҳим
#тезкор_штаб


⚡️Ҳурматли экспортёр тадбиркорлар!

Вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, миллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ва валюта тушумларини кўпайтириш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш мақсадида Тошкент вилоятининг барча туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларида фаолият юритувчи "Экспортёрларни қўллаб-қувватлаш" штаби ташкил этилганлигини маълум қиламиз.

Эндиликда фаолиятингизда юзага келаётган муаммолар ҳамда таклифлар юзасидан ҳар бир туман ва шаҳарда ташкил этилган ШТАБнинг "Ишонч телефонлари"га боғланиш имкониятига эгасиз.

☎️Ангрен шаҳар - 99870 201 02 68
☎️Бекобод тумани - 99870 201 02 71
☎️Бекобод шаҳар - 99870 214 73 01
☎️Бўка тумани - 99870 201 02 52
☎️Бўстонлиқ тумани - 99870 742 72 30
☎️Зангиота тумани - 99897 771 19 87
☎️Тошкент тумани - 99870 201 02 65
☎️Оҳангарон тумани - 99870 201 02 63
☎️Оҳангарон шаҳар - 99870 201 02 64
☎️Олмалиқ шаҳар - 99870 201 02 61
☎️Оққўрғон тумани - 99870 201 0260
☎️Паркент тумани - 99870 201 02 62
☎️Пискент тумани - 99870 201 02 67
☎️Юқори чирчиқ тумани - 99870 201 02 74
☎️Чиноз тумани - 99870 201 02 72
☎️Чирчиқ шаҳар - 99870 201 02 54
☎️Ўрта Чирчиқ тумани - 99870 201 02 66
☎️Нурафшон шаҳар - 99870 201 02 57
☎️Қуйи Чирчиқ тумани - 99870 201 02 59
☎️Қибрай тумани - 99870 201 02 58
☎️Янгийўл тумани - 99870 201 02 55
☎️Янгийўл шаҳар - 99870 201 02 73

Тошкент вилояти Савдо саноат палатаси

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#тезкор

⚡️Қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли “Қамчиқ” довони вақтинча ёпилди

Ўзгидромет томонидан берилган маълумотга кўра, қор кўчкиси хавфи эълон қилинди. Шу сабабли бугун, 12-март куни соат 9:00 дан А-373 Халқаро автомобил йўлининг “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда.

Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#диққат
#тезкор

⚡️Нурафшон шаҳрига транспортларнинг кириб-чиқиши вақтинча чекланади

Наврўз байрами муносабати билан 2022 йил 19 март куни, яъни эртадан соат 05:00 дан 21 март куни соат 24:00 га қадар «Тошкент-Пискент» 4P2 автомобиль йўлининг 29-35 километрларида (Нурафшон шаҳрига кириш ЙПХ постидан Нурафшон шаҳри Давлат хизматлари марказигача) вақтинча автомобиль ҳаракати чекланади.

❗️Бунда ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли транспортлари билан маҳаллага кириб чиқишлари учун шароит яратилади.

Хавфсизликни таъминлаш ва умумхалқ байрамини кўтаринки кайфиятда ўтказиш учун йўл ҳаракати қатнашчиларидан чекловларни тўғри қабул қилган ҳолда, ЙПХ ходимларининг кўрсатмаларига қатъий амал қилишларини сўраймиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#тезкор

⚡️Тошкент вилоятининг 10 га яқин ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» 18–23 май кунлари кутилаётган кучли ёғингарчиликлар сабаб республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфи юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Маълум бўлишича, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ пайтида шамол 15-20 метр/сониягача кучаяди. Айрим жойларга вақти-вақти билан кучли жала ёмғирлар ва дўл ёғиши мумкин.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида ҳам кузатилиши қайт этилмоқда.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Диққат_эълон
#тезкор

⚡️4R 20 “Қорасув-Бўка-Бекабод” автомобил йўлининг Нурафшон шаҳридан ўткан 7 км қисмида жойлашган автойўл ўтказгичда (кўприк) автотранспорт воситалари қатнови вақтинча чекланади.

Тошкент вилоятининг автомобиль йўлларида хафсизликни таъминлаш, жамоатчилик тартибини сақлаш мақсадида, 4R 20 “Қорасув-Бўка-Бекабод” халқаро автомобиль йўлининг 7 км қисмида жойлашган автойўл ўтказгичида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли жорий йилнинг 18 май кунидан мазкур йўналишда вақтинчалик автотранспортлар қатнови чекланади.

Ҳайдовчиларга мазкур ҳудуддаги ички йўллардан фойдаланишлари учун барча қулайликлар яратилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#билдириш
#тезкор

⚡️⚡️⚡️Тошкент вилояти бўйлаб сайёр қабуллар давом этади: навбатдаги сайёр қабул жойи ўзгарганини маълум қиламиз

📌
Хабар берганимиздек, вазирлик ва идоралар мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев иштирокида жойларда оммавий сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда.

Қабулларда имкон қадар кўпроқ аҳоли вакилларини қамраб олиш мақсадида сайёр қабуллар ҳудудий тус олмоқда.

Эртага Қуйи Чирчиқ туманида режалаштирилган навбатдаги оммавий сайёр қабулнинг жойи маълум сабабларга кўра ўзгарганини билдирамиз.

Демак, Қуйи Чирчиқ, Чиноз ҳамда Оққўрғон туманлари аҳолиси учун мўлжалланган қабуллар эртага — 2022 йил 20 май, соат 10:00 дан бошлаб Оққўрғон туманидаги “Ишга марҳамат” мономарказида бўлиб ўтишини маълум қиламиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#тезкор

❗️Ўзгидрометеорология Тошкент вилоятининг 8 та ҳудудида кучли шамол бўлиш хавфидан огоҳлантирди

Жорий йилнинг 2-4 июнь кунлари вилоятнинг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#хушхабар
#тезкор

⚡️Тошкент вилояти ёшлари — финалда!

🔹
"Бунёдкор" футбол академияси стадионида футбол бўйича ДХХ кубоги учун мусобақаларда Тошкент вилояти ёшларининг "Дўстлик" жамоаси ярим финалда Жиззахнинг "Турон" жамоаси устидан муросасиз пенальтилар серияси орқали ғалаба қозонди.

🔹Ишқибозлар ва жамоа мухлисларини мазкур ишончли ғалаба билан қутлаймиз.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#билдириш
#тезкор

⚡️⚡️⚡️Зангиота туманининг айрим ҳудудлари 3 кунга газ таъминотидан узилади

🔹Қайд этилишича, 2022—2023-йиллар куз-қиш мавсумида газ тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида “Жанубий-Ғарбий” ва “Бўзсув-2” ГТСлари орқали табиий газ билан таъминланадиган ҳудудлардаги мавжуд юқори ва ўрта босимли газ қувурларини лойиҳавий босимга кўтариб зичликка ва мустаҳкамликка синаш ишлари олиб борилади.

🔹Шу сабабли жори йилнинг 6 сентябр куни соат 08:00 дан 9 сентябр соат 17:00 га қадар тумандаги “Ўртаовул”, “Эркин”, “Қатортол”, “Бўзсув” ва “Туркистон” ҳудудларидаги жами 27 минг 40 та аҳоли хонадонларида, 780 та табиий газ улгуржи истеъмолчиларида ва 93 та ижтимоий соҳа обектларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok