Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#антикоронавирус #огоҳлик #ижро
Барчамизга маълумки Республика Махсус комиссияси қарори билан жорий йилнинг 10-июлидан бошлаб юртимизда карантин қоидалари кучайтирилди. Шу муносабат билан бугун шаҳримизда Бекобод шаҳар ҳокимлиги, шаҳар ИИБ, шаҳар ФВБ, Миллий гвардия ҳамда шаҳар СЭОМ билан биргаликда шаҳарнинг асосий кўчаларида, Бекобод деҳқон бозори ҳудудида дезинфекция ишлари олиб борилди. Тадбир давомида маҳаллаларда фуқароларга огоҳлантириш ишлари олиб борилди.
Ҳамшаҳарларимизга шуни эслатиб ўтамизки, карантин кучайтирилиши муносабати билан рейдлар ҳар куни давом эттирилади. Карантин қоидаларини бузган фуқаролар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Ўзингиз ва яқинларингиз соғлигини хавфга қўйманг !!!

Бекобод шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

#ваҳимасизкарантин
#уйдақолинг

t.iss.one/bekobodshaharhokimligi
​​#куз_қиш #ижро

Анклав ҳудудига кўмир етказилди

🇺🇿 Бекобод шаҳри қўшни Тожикистон Республикаси билан чегарадош бўлиб, анклав ҳудуддаги “Жомий”, “Бунёдкор” ва “Ҳ.Олимжон” маҳалла фуқаролар йиғинларига қарашли “Қардошлик-2” аҳоли пунктида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари истиқомат қилиб келмоқдалар.

🚛 Жорий йилнинг 5 ноябрь куни ҳукуматимизнинг доимий эътиборида бўлиб келаётган мазкур ҳудуд аҳолиси учун алоҳида равишда Тошкент вилояти хокимлиги томонидан 276 тн. кўмир маҳсулоти беғараз ёрдам ажратилди.

🚗 Давлатимиз байроқлари билан безатилган автомашиналардан иборат карвонни Бекобод шаҳар ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Ғанишер Базарбаев кузатиб борди.

📌Ушбу саховат карвони (жами 276 тн, шундан 130 тн. “Жомий”, 60 тн. “Бунёдкор”, 61 тн. 4-УТМ, 25 тн. “Қардошлик-2” аҳоли пунктига) делегация кузатувида ўз манзилига етиб борди ва аҳолига тарқатилди.

👏 Ҳамюртларимиз бундай эътибордан бошлари кўкка етиб, Ўзбекистон Республикаси Президентига, Тошкент вилояти ҳокимига ва Бекобод шаҳар ҳокимига ўз миннатдорчилигин билдиришди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Зангиота
#Ижро_ва_интизом

Иш юритиш бўйича тушунчалар берилди

🔰Зангиота туман мактабгача таълим бўлими томонидан боғчаларда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун ва Президентимизнинг 2018 йил 5 октябрдаги “Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар, иш ҳужжатларини юритиш тартиби, мурожаатлар билан ишлашда муаммолар бўйича амалий ўқув-семинар бўлиб ўтди.

📌Тадбирда мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ҳамда иш юритиш ва ижро интизоми бўйича масъул ходимлар иштирок этди.

🔎Мактабгача таълим ташкилотларида меъёрий хужжатларни юритиш тартиби, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ижро

⚡️Муддати кечикаётган кўп қаватли уй-жойлар бўйича мутасаддилар жавоб беришди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok