Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.2K photos
5.65K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
#кун_тартиби

https://youtu.be/C47NfoeUTmo

⚡️Ҳисоботлардан кўз қамашади, амалда эса... алдашади — Зойир Мирзаев қурилишдаги реал ҳолатларни кескин танқид қилди

🔹Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг бугунги мулоқоти қурувчилар ва шу соҳа мутасаддилари билан бўлди.

🔹Вилоят сектор раҳбарлари, тегишли бошқармалар масъуллари ҳамда лойиҳачи ва қурилиш ташкилотлари мутасаддилари иштирок этган йиғилишда ҳудудларда иссиқлик, ичимлик сув таъминоти, оқова сув тармоқларини яхшилаш ҳамда автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар кўлами, мавжуд камчилик ва нуқсонларни тезкор бартараф этиш масалалари таҳлил қилинди.

🔹Қайд қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йилда Тошкент вилоятига ташрифи давомида кўтарилган муаммоларни тезкор бартараф этиш мақсадида “Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси” маблағлари ҳисобидан иссиқлик, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тармоқларини яхшилаш, автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишлари ҳамда туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 50 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиб берилган.

🔹Жумладан, ушбу маблағ иссиқлик таъминоти тизимини тиклаш ва ривожлантиришга 19 миллион, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тармоқларини яхшилашга 17 миллион автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишларига 10 миллион ҳамда туман-шаҳар ободонлаштириш бошқармаларини қўшимча замонавий махсус транспорт воситалари билан таъминлашга 4 миллион АҚШ доллари миқдорида тақсимланган.

🔹Йиғилишда олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш жараёнлари сифатли амалга оширилмаётгани, мазкур ишларга алоқадор масъулларнинг ишга юзаки муносабати кескин танқид қилинди.

Куни кеча Нурафшон шаҳридаги қурилиш ишларини кўздан кечирдик, – деди Зойир Мирзаев. – Сув таъминотига масъул бўлган раҳбарнинг топшириғи билан янги босилган асфальт кавлаб ташланган. Буям камлик қилгандай шу атрофдаги аҳолининг хонадонига сув тошириб юборилган. Сув тармоқлари ўтадиган жойларга қўйиладиган махсус қопқоқлар учун бетон ўрнига сифатсиз, ярим-ёрти ғиштлар териб қўйилган. Одамларнинг фикрини сўрасангиз, улар бу ишлардан албатта, норози. Ҳисоботлар эса кўзингизни қамаштиради. Қоғоздаги иш билан амалдаги иш қачон бир-бирига мутаносиб бўлади? Қачонки, ишда масъулият ва жавобгарлик ҳисси бўлса, жамоатчилик назорати ишласа, бу йўналишдаги комиссиялар ишга номига эмас, виждонан ёндашса.

🔹Мулоқотда вилоятда бошланган муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш-таъмирлаш ишларини белгиланган муддатда сифатли якунига етказиш, Ангрен, Чирчиқ, Нурафшон, Оҳангарон, Янгийўл шаҳарлари ва Бўстонлиқ, Зангиота, Тошкент туманида жойлашган 868 та кўп квартирали уйлардаги 38 мингга яқин хонадон ва 42 та ижтимоий соҳа объектларини сифатли ва узлуксиз иссиқлик таъминоти билан таъминлаш чораларини кўриш зарурлиги таъкидланди.

🔹Кун тартибидаги масалалар юзасидан масъуллар ахбороти эшитилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#кун_тартиби
#ободлик
#онлайн

⚡️Меҳр қайнаб турган булоғимизга — меҳмон бўлиб келинг қишлоғимизга...

Ҳар гал бу дилга яқин қўшиқни тинглаганда қалбингизни олис болалик хотиралари, сўлим қишлоқлар соғинчи чулғаб олади, тароватли боғлар хаёли, кетмонига суянган самимий ва оддий меҳнаткаш инсонлар қиёфаси кўз ўнгингизда гавдаланади. Қир-адирларда акс садо берган ёшликнинг овозини қўмсайсиз, она қишлоғингизга отлангингиз келади...

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#кун_тартиби

⚡️⚡️⚡️Анъанага мувофиқ, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг тадбиркор ва экспортёрлар билан шанба мулоқоти бошланди.

Мулоқотда вилоятнинг турли ҳудудларидан келган ишбилармонлар, бизнес бошлаш иштиёқида бўлган ёшлар, экспортёрлар ўзлари дуч келаётган турли масалаларда мурожаат қилишмоқда. Вилоят раҳбари уларни тегишли мутасаддилар иштирокида ҳал этиш чораларини кўрмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#кун_тартиби
#мурожаат

https://youtu.be/htzrSyhwlgg

⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев вилоятдаги 1020 та маҳалла фуқаролар йиғинига сайланган раисларни қутлаб, улар олдидаги долзарб ва муҳим вазифаларни яна бир бор қайд этиб ўтди.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#кун_тартиби

⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Чиноз туманидаги “Textile Technologies Group” компанияси муассислигидаги “APK CHINOZ” пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ҳамда “CHINOZ OLTIN DON AGRO KLASTER” МЧЖ кластери фаолияти билан танишди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#кун_тартиби

⚡️“Янги Ўзбекистон" массиви — ўз номига монанд ошиёнга айланмоқда

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#кун_тартиби

⚡️Бугун Нурафшон шаҳрида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев раҳбарлигида ўтган "Ҳокимлик соати"да вилоятда жорий йилнинг ўтган беш ойида жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги ишлар чуқур таҳлил қилинди.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#кун_тартиби

⚡️Тошкент вилоятида ташкил этилиши кўзда тутилган Президент мактабларининг ҳолати ўрганилмоқда

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#кун_тартиби

⚡️Хабар берганимиздек, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев туман ва шаҳарларда Президент мактаби сифатида махсус ихтисослаштирилиши режалаштирилган таълим масканларидаги шарт-шароит ва муаммоларни ўрганмоқда

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#кун_тартиби

⚡️Хабарингиз бор, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев вилоятнинг туман ва шаҳарларида Президент мактаби сифатида ихтисослаштирилаётган таълим масканларидаги шарт-шароитлар билан танишмоқда.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok