Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият

❄️Қор ёғар…
Ҳаяжон мисли шамчироқ
Ёритиб туради юрагим ичин,
Бу ҳолнинг сирини биламан, бироқ
Сўз топа олмайман тасвирлаш учун…

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият
⚡️⚡️⚡️
Куни кеча Бекобод шаҳрида бўлиб ўтган "Назм ва наво" кечасида Ўзбекистон халқ шоири, ўзбек шеъриятининг тирик афсонаси Усмон Азимдан ретро-шеър:

Осмонга ҳам отгум тош,
Гуноҳкор бўлса қуёш...


👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тадорик
#кайфият

Янги йил — янги орзу-умидлар тантана қилинадиган фазилатли ва шукуҳли кунлар яқин

Бугун вилоятимизнинг кўча ва хиёбонлари, боғ ва сайилгоҳлари, ташкилот ва идораларида бўлган одам Янги йил байрами кайфиятини тўла ҳис этиши турган гап.

Вилоятимиз маркази — кўҳна шаҳарсозлик илдизларига эга навқирон Нурафшондаги бош майдон ҳам бугун қувончли байрам фазилатларига мос ва хос сайқал топган. Ёруғ ва нурафшон кўча чироқлари, ёқутдек безанган арчалар, байрам кайфияти, завқи уфуриб турган хонаи хуршидлар кўнгилларга ажиб бир мунаварлик, шукроналик бахш этади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#медиатур
#кайфият

Йўлакай гурунглар

Соат 13:10. Журналистлар кейинги манзил томон шошади. Тиқилинчда оператор мухбир қизнинг оёғини босиб олади.

Янгийўл тумани ҳокими Улуғбек Ялгашев дарров мутойиба қилади:

- Биз ёшликда синфдош қизларни оёғини кўп босганмиз.

Автобусда кулгу кўтарилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият

📌Олмалиқ шаҳрида Янги йил шукуҳи

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#дурдона
#кайфият

ЁМҒИР

Қийналади офтобни кутиб,
Ёмғирлардан чарчаган шаҳар.
Ухлаб қолдинг, йиғлаб, қон ютиб,
Кўринганда уфқда саҳар.

Мен тақдирдан ҳеч нолимайман,
Гар алмашди шомга тонгимни,
Олиб келди бу оқшом билан
Узоқларда қолган жонимни.

Ёмғир ёғди майда-майдалаб,
Майда-майда бўлди юрагим.
Тонг отгунча қайта-қайталаб,
“Севасанми?” -- дея сўрадим.

Сен ҳеч нарса қилмадинг талаб,
Минг ўргилдинг қошу кўзимдан,
Сенинг қора сочларинг силаб,
Шу тун кечдим ҳатто ўзимдан.

Қийналади офтобни кутиб,
Ёмғирлардан чарчаган шаҳар.
Сен кетасан қайга, қон ютиб,
Мени қайга бошлайди саҳар?..

Усмон АЗИМ,
Ўзбекистон халқ шоири

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok