#дурдона
#кайфият
ЁМҒИР
Қийналади офтобни кутиб,
Ёмғирлардан чарчаган шаҳар.
Ухлаб қолдинг, йиғлаб, қон ютиб,
Кўринганда уфқда саҳар.
Мен тақдирдан ҳеч нолимайман,
Гар алмашди шомга тонгимни,
Олиб келди бу оқшом билан
Узоқларда қолган жонимни.
Ёмғир ёғди майда-майдалаб,
Майда-майда бўлди юрагим.
Тонг отгунча қайта-қайталаб,
“Севасанми?” -- дея сўрадим.
Сен ҳеч нарса қилмадинг талаб,
Минг ўргилдинг қошу кўзимдан,
Сенинг қора сочларинг силаб,
Шу тун кечдим ҳатто ўзимдан.
Қийналади офтобни кутиб,
Ёмғирлардан чарчаган шаҳар.
Сен кетасан қайга, қон ютиб,
Мени қайга бошлайди саҳар?..
Усмон АЗИМ,
Ўзбекистон халқ шоири
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#кайфият
ЁМҒИР
Қийналади офтобни кутиб,
Ёмғирлардан чарчаган шаҳар.
Ухлаб қолдинг, йиғлаб, қон ютиб,
Кўринганда уфқда саҳар.
Мен тақдирдан ҳеч нолимайман,
Гар алмашди шомга тонгимни,
Олиб келди бу оқшом билан
Узоқларда қолган жонимни.
Ёмғир ёғди майда-майдалаб,
Майда-майда бўлди юрагим.
Тонг отгунча қайта-қайталаб,
“Севасанми?” -- дея сўрадим.
Сен ҳеч нарса қилмадинг талаб,
Минг ўргилдинг қошу кўзимдан,
Сенинг қора сочларинг силаб,
Шу тун кечдим ҳатто ўзимдан.
Қийналади офтобни кутиб,
Ёмғирлардан чарчаган шаҳар.
Сен кетасан қайга, қон ютиб,
Мени қайга бошлайди саҳар?..
Усмон АЗИМ,
Ўзбекистон халқ шоири
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok