Forwarded from Зойир Мирзаев
#xalqroziligi #rozilik
Тошкент вилояти ҳокими Д. Ҳидоятовга
Ассалому алайкум!
Ҳурматли Даврон Абдулпаттахович,
Сизга Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Тошлоқ маҳалла фуқаролар йиғини, Тошлоқ кўчасида яшовчи фуқаролар номидан ёзмоқдаман.
Гап шундаки, Сизга жорий йилнинг 15 март ва 27 август кунлари мурожаат йўллагандик. Унда маҳалламиздаги бир чақирим атрофидаги йўлнинг абгор ҳолидан шикоят қилиб, уни таъмирлашда амалий ёрдам сўраган эдик.
Ушбу мурожаатимиздан сўнг кеча, яъни 2021 йил 8 октябрь куни маҳалламиздаги 1 километрлик йўлга асфальт ётқизилиб, бутунлай кенг ва равон кўчага айлантирилди.
Тўғриси, бундай эътиборни кутмаган эдик. Чунки бу масалада авваллари ҳам тегишли жойларга кўп айтганмиз, аммо айтарли натижа бўлмаганди. Шу сабабли маҳалла аҳли номидан сизга катта раҳмат айтишни лозим, деб билдим.
Самимий ҳурмат билан,
Ўрта Чирчиқ тумани, Тошлоқ МФЙ, Тошлоқ кўчаси аҳолиси номидан Насиба Йўлдошева
👉Мурожат учун: @hokimga_murojaatBOT
Telegram | Facebook | Instagram