Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#расмий
#Шарҳ

📃Вилоятнинг шаҳар ва туманларида ёппасига кадрлар алмаштириляптими? Бундан кўзланган мақсад нима? Бекобод, Янгийўл туманлари ва Чирчиқ шаҳарларида нега ҳоким ўринбосарлари янгиланди?

👉 Батафсил шарҳимизда ўқинг.

@toshvilpressa
Forwarded from ИНФО| ЁШЛАР КУНДАЛИГИ
#Шарҳ

«Падаркуш» 110 йилдан сўнг ҳам ҳаётми?

1911 йил. Самарқанд. Мадрасалар нураб ётган, ўлка талон-тарож қилинаётган, минг йиллик қадриятлар емирилаётган палла. Айнан шу вақтда Ўрта Осиё, хусусан, рўйи замин сайқали Самарқандда пивохона, ароқ-вино сотиладиган маишатхоналар қурила бошланган. Ёшлар ўртасида пивохўрлик авж ола бошлаган.

Бу воқеаларга гувоҳ бўлган буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий «Падаркуш» асарини ёзди. Асар уч йиллик қийинчиликдан сўнг, саҳналаштирилди. Илк марта асар Самарқандда намойиш этилди. Ўзбек театр санъатининг биринчи драмаси бўлган мазкур спектакль Туркистон ўлкасида жуда катта шов-шув уйғотди. Халқ томошаларга ютоқиб, катта қизиқиш билан келар эди. Одамлар спектаклни кўриш учун битта қўйнинг пулига чипта сотиб олишга ҳам тайёр эдилар. Яна бир қизиқарли факт. Спектаклдаги бош роллардан бирини Абдулла Авлоний ўйнаган.

Хўш, бу асар нега бунчалар машҳур?🤔
Нега орадан юз йилдан кўпроқ вақт ўтгач, яна шу асарга мурожаат қилинди? Бу саволларга жавоб битта. Асарда ўқимаган, отасининг даврида кайфу сафога берилган боланинг аянчли тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Ғоя жиҳатидан бу асар тик-токдан бош кўтармаётган авлод учун бир ойна, кўзгудир.

Бу қизиқарли ва одамни ўйга толдирадиган асарни ўқишни тавсия қиламан.😊 Чунки, падаркушга айланиб қолмаслик учун, танлаган йўлингизга танқидий қараш учун айни мос асар.

Зангиота тумани ёшларига бугун намойиш этилаётган спектакль шулар ҳақида. Мен бу асарни ҳар бир ёш йигит-қиз умри давомида бир марта бўлса ҳам кўриши шарт бўлган спектакллардан бири эканига қатъий ишонаман.

________
Каналга уланинг: https://t.iss.one/joinchat/WVl0_QeZyykLMxG6

Лотинга ўтиш | Facebook |Instagram
#шарҳ

🦠Вируслар: исириқни тан олмайдиган офат

👉
Батафсил

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok