Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#тайинлов

Артиков Ғулом Турсунбоевич Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинланди.

Ғ.Артиков “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Бўка тумани Кенгаши раиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бўка тумани Кенгаши раиси, вилоят Кенгаши Спорт, саломатлик ва ёш оилалар билан ишлаш бўлими мудири каби вазифаларда ишлаган.

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов
#Ўрта_Чирчиқ

Ўрта Чирчиқ туманидаги 40 сонли умумий ўрта таълим мактабида Беш муҳим ташаббус ижросини таъминлашга қаратилган «Ёш китобхон» танлови ўтказилди. Ғолиблар мактаб маъмуриятининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Батафсил "Ҳудуд" информацион дастури лавҳасида

@toshvilpressa
#янгилик

"Олмалиқ" банк хизматларини кўрсатиш маркази фаолияти йўлга қўйилди

Бугун Ўзбекистон Миллий банкининг "Олмалиқ" банк хизматларини кўрсатиш марказининг расмий очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Замонавий таъмирланган янги бинода фаолият бошлаган марказ 60 га яқин банк хизматларини таклиф этади. Марказ вакилларининг айтишича, марказда бир кунда 1 млрдга яқин маблағ айланиши кутилмоқда.

Ҳар томонлама қулай манзилда жойлашган мазкур марказда мижозларга 14 нафар мутахассислар хизмат кўрсатади.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#расман

Вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси тайинланди

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси лавозимига Раҳматилла Шералиев тайинланди.

Раҳматилла Шералиев 1952 йили Қибрай туманида таваллуд топган. Мутахассислиги – журналист.

Меҳнат фаолиятини 1974 йили ҳозирги “Ўзбекистон овози” газетасида бошлаган Раҳматилла Шералиев кейинчалик бошқа даврий нашрларда, Қибрай тумани ҳокимлигида, Республика Маънавият ва маърифат марказида, вилоят ҳокимлигида, “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармаларида масъул вазифаларда ишлаган.

Раҳматилла Шералиев мазкур лавозимга ўтгунча қадар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

@toshvilpressa
Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов "Беш ташаббус фестивали" ғолиблари ҳузурида бўлди.

Батафсил
▶️https://telegra.ph/%D2%9Aanot-bahsh-ehtgan-tashabbus-03-03

@toshvilpressa
#расмий

Инвестиция ва экспорт масалалари кўриб чиқилди

Оҳангарон туман ҳокимлигида вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Абдусаломов раислигида эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ангрен, Оҳангарон шаҳарлари ва Оҳангарон тумани ҳокимлари, сектор раҳбарлари, масъул ташкилотлар раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этишди.

Унда “Ангрен” эркин иқтисодий ҳудудида жойлашган корхоналарнинг 2019 йил якунлари бўйича фаолиятига баҳо берилиб, экспорт мажбуриятларини бажармаган корхоналарнинг иши танқидий таҳлил этилди.

Хусусан, 2020 йил февраль ойига қадар “Ангрен” ЭИҲ да 67 та лойиҳа ишга туширилган. Мазкур лойиҳалар доирасида 732,9 млн. долларлик инвестициялар, шу жумладан 283,0 млн. доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди ва натижада 7100 дан ортиқ иш ўрни ташкил этилган.

Жумладан, эркин иқтисодий ҳудуднинг Ангрен шаҳар блокида 38 та, Оҳангарон шаҳар блокида 26 та лойиҳа ишга туширилган. Шунингдек, Оҳангарон тумани масъуллигида мазкур ҳудудда 3 та лойиҳа ишга туширилган. Уларнинг умумий қиймати 688 миллион АҚШ долларидан зиёд.

Йиғилишда таъкидланганидек, ҳудудда умумий қиймати қарийб 144 миллион АҚШ доллари бўлган 21 та лойиҳа фойдаланишга топширилди. Натижада, 1730 та иш ўрни яратилди.

Ўтган йил якунларига кўра “Ангрен” эркин иқтисодий ҳудудидаги корхоналар умумий ҳисобда 49,7 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилди.

Маъмурий кенгаш йиғилишида тадбиркорликни ривожлантиришдаги тўсиқларни бартараф этиш, ер майдонидан унумли фойдаланмаётган корхоналарнинг ерларини давлат захирасига қайтариш, инвестицион мажбуриятларни назоратга олиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Масалан, “Ангрен” эркин иқтисодий ҳудудида фаолият кўрсатаётган, экспорт мажбурияти мавжуд бўлган 10 та корхона 2019 йилда экспорт билан мутлақо шуғулланмаган. Бундан ташқари, яна 7 та корхона ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатган.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов эркин иқтисодий ҳудуд субъекти бўлган корхоналарда юзага келган бундай шароитни танқидий таҳлил қилди ва тегишли кўрсатмаларни берди.

Йиғилишда “Ангрен” эркин иқтисодий ҳудудида 2020 йилда амалга ошириладиган ишлар, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, экспорт салоҳиятини янада юксалтириш бўйича режалаштирилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан Тошкент вилоятидаги эркин иқтисодий ва кичик саноат ҳудудлари Маъмурий кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

@toshvilpressa
Вилоят ҳокими Рустам Холматов Бўка туманида қишлоқ хўжалик ходимлари ва фермерлар билан учрашди

Туман ҳудудидаги «Туркистон», «Дўстлик», «Бўка», «Паркент» хўжаликларидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун мўлжалланган ерларда етиштирилган пахта ҳосили шартнома асосида «Бўка агрокластер» МЧЖга топширилган эди.

Бу ташкилот ўз фаолиятини тугатаётганлиги боис, учрашувда иштирок этганлар вилоят ҳокимига ўзлари бригада бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган ҳудудлардаги мавжуд майдонларда, тендер асосида, янги фермер хўжаликларини ташкил этиш таклифини билдиришди.

Рустам Холматов,
Тошкент вилояти ҳокими:

- Албатта бу таклифни тегишли тартибда кўриб чиқиб ҳал қиламиз. Чунки, айни баҳорнинг биринчи ойида деҳқончиликда кечиктириб бўлмайдиган вазифалар бор. Баҳорнинг бир куни йилга татийди, деб бежизга айтишмайди. Бугун астойдил меҳнат қилганлар, экин парваришига эътибор қаратганлар ҳадемай хирмонга мўл ҳосил тўкишади.

@bokahokimligi