Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.1K photos
5.63K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#cпорт

Кураш бўйича Олмалиқ шаҳридаги "Mеталлург" спорт мажмуасида бўлиб ўтган чемпионат "Ўзбекистон 24" нигоҳида.

@toshvilpressa
#Оққўрғон

Оққўрғон туманида Қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган агротехник тадбирлар ҳамда ободонлаштириш, кўчат экиш ишлари масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Фарҳод Омонов ва сектор раҳбарлари туманнинг Гулистон, Навоий ҳамда С.Сегизбоев ҳудудларида қишлоқ хўжалигида бажариладиган агротехник тадбирлар бўйича қишлоқ хўжалиги ходимлари, фермерлар, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари билан учрашди.
Унда дала майдонларида олиб бориладиган агротехник тадбирлар, ғалла майдонини четан билан ўраш ишларини якунлаш, маҳаллий ўғит чиқариш ишларини ташкил этиш, минерал ўғит билан озиқлантириш, хандақ қазиш, тозаланмай қолган ариқ ва зовурларни тозалаш ишларини якунлаш каби масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек ҳозирги кунда жадаллик билан олиб борилаётган кўчат экиш ишлари ҳолати бўйича алоҳида топшириқлар берилди.

@toshvilpressa
#Янгийўл

Сув муаммоси бартараф этилмоқда

Янгийўл тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, “Кўкаламзор” маҳалласи “Ёшлик” кўчасидаги хонадонларда доимий равишда сув муаммоси юзага келиб турган.

Бу масалани ижобий ҳал қилиш мақсадида Республика Уй-жой Коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари Т.Ҳайдаров, вилоят "Cувоқова" ДУК бош муҳандиси С.Сирожиддинов, Янгийўл туман ҳокими У.Ялгашев ва сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда яроқсиз ҳолатга келиб қолган ичимлик суви тармоқлари ўрнига Д-63 мм бўлган янги қувурларни ётқизиш ишлари бошланган.

@toshvilpressa
#Қуйи_чирчиқ

Қуйи чирчиқ тумани ҳокимлиги мажлислар залида вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонаси Қуйи чирчиқ туман филиали фаолиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда иштирок этган вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонаси раҳбари ва туман фаоллари “Сувоқова” давлат унитар корхонаси Қуйи чирчиқ туман филиалининг бугунги молиявий ва техник ҳолати ҳақида сўз юритди.

Туманда 2019 йилнинг ўзида 300,0 млрд.сўм маблағлари ҳисобидан бажарилган қурилиш монтаж ишларида ўрнатилган ускуналар ва қувурлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Маълумотга кўра, ўтган йилда “Тўқбой” МФЙда 6,7 км ичимлик сув қувури ётқизилган бўлса, “Маданият ”МФЙда 3,4 км ичимлик сув қувури, “Мингчинор” МФЙда 3,2 км ичимлик сув қувури, “Ибрат” МФЙда 8,3 км ичимлик сув қувури, “Беруний” МФЙда 8,3 км ичимлик сув қувури, “Пахтазор” МФЙда 3,7 км ичимлик сув қувури ётқизилган. Бундан ташқари “Обод қишлоқ” дастури бўйича ҳам бир қанча ишлар амалга оширилган.

Шунингдек, йиғилиш давомида 2020 йилда амалга оширилиши кўзда тутилаётган ишлар юзасидан ҳам маълумотлар берилди.

@toshvilpressa
#Янгийўл

Мурожаат қаноатлантирилди

Янгийўл тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, туман ҳокимлигига “Ниёзбош” маҳалласининг ички йўлларига асфальт ётқизиб бериш тўғрисида фуқаро томонидан мурожаат келиб тушган.

Мурожаатни ижобий қаноатлантириш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилган. Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳамкорлигида “Ниёзбош” маҳалласининг ички кўчаларига ва автомобиль йўлларига асфальт ётқизиш ишлари бошланган. Бу жараён босқичма-босқич амалга оширилиши кўзда тутилган.

@toshvilpressa
#онлайн
#ёшлар_иттифоқи

Айни пайтда Нурафшон шаҳрида жойлашган вилоят Ёшлар Маркази биносида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган "Ёшлар шахмат тахтаси" анъанавий Республика очиқ мусобақасининг Тошкент вилояти босқичига старт берилди.

Мазкур мусобақа Низомига кўра жами 4-босқичда ташкил этилади.
1-босқич: умумий ўрта таълим мактаблари;
2-босқич: туман (шаҳар) миқёсида умумий ўрта таълим мактаблари, коллеж ва академик лицейлардан ғолиб бўлганлар ўртасида;
3-босқич: туман ва шаҳар жамоаларида 6 та ёш тоифасида 6 нафар ўғил, 6 нафар қизлардан иборат бўлган, жами 12 нафар ҳаваскор шахматчилар ўртасида;
4-босқич: Республика финал босқичи март-апрел ойлари давомида бўлиб ўтади.

"Ёшлар шахмат тахтаси" мусобақасининг Тошкент вилояти босқичида 199 нафар ҳаваскор шахматчи ёшлар иштирок этмоқда.

@toshvilpressa
#Паркент

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Муллаханов Паркент туманига ташриф буюриб, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, аҳолининг турмуш тарзи билан танишди.

Айни кунда туманда олиб борилаётган кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишлари, аҳолининг яшаш тарзи, муаммоларини ўрганди. Ҳудудда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар режасини туман мутасаддилари билан муҳокама қилди.


@toshvilpressa
#хушхабар

Жорий йилги “Универсиада-2020” спорт мусобақаларининг финал босқичига Самарқанд шаҳри мезбонлик қилди.

Республикамизнинг турли ҳудудларидан келган талаба-қизлар гандбол бўйича ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Мусобақада Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг талаба-қизларидан ташкил топган вилоят жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Вилоят жамоаси мусобақада Қорақалпоғистон, Самарқанд ва Фарғона вилоятларининг гандбол жамоалари билан ғолиблик учун баҳс олиб борди ҳамда ғалабани қўлга киритишди.

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимидаги Олий ҳарбий таълим муассасаси ташаббуси билан Тошкент туманидаги иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди.

Батафсил «Ўзбекистон 24» лавҳасида

@toshvilpressa