Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Минбар #Паркент

МАХСУС ЛОЙИҲА: «ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ МИНБАРИ»

Улар нега етакчиликни танлашганини жуда яхши билишади. Ёшлар етакчиси қандай бўлиши кераклиги ҳақида уларда аниқ жавоблар бор, келажак режалари ҳам чакки эмас.

Улар ёшларга йўлбошчи, қизилтоғлик ёшлар етакчилари.

Yoshlar kundaligi
#Минбар

ЭКСПЕРТ НИГОҲИДА БИРИНЧИ ДЕБАТ ТААССУРОТЛАРИ
 
🔷Дебатлар мамлакатимизда сайлов жараёнларининг муҳим қисмига айланиб улгурди. Маълумки, 27 сентябрь куни Дебат Холлда сиёсий партия раҳбарлари ўртасида жорий йилги сайловнинг дастлабки дебати бўлиб ўтди.
 
🔘Теледебатда экспертни жалб қилган жиҳатлардан бири унинг тузилиши жиҳатидан тизимли ташкил этилганлигидир. Дебат 4 раунддан иборат ҳолда ташкил этилди. Мазкур дебатни сиёсатшунос, ҳуқуқшунос, иқтисодчи олимлардан иборат мустақил экспертлар ҳам бевосита кузатиб боргани унга холис, адолатли, шаффоф баҳо бериш имкониятини яратди.
 
🔰“Ижтимоий-иқтисодий соҳани ривожлантириш масалалари” мавзусида бўлиб ўтган дебат ҳақида бевосита иштирок этган мустақил эксперт, “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Анваржон Миркомиловнинг айрим фикр-мулоҳаза ва хулосалари ҳақида қуйида батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

◀️Батафсил

@olimlar_minbari
#Минбар

“Сайлов – 2024”: сиёсий уйғунлик ва партиялараро рақобат юзасидан айрим мулоҳазалар

"Гармония – зиддиятлар уйғунлиги"
Гераклит.


🔖Милоддан аввалги 544 йилда қадимги юнон файласуфи Гераклит илмий меросидан келтирилган ушбу иқтибос замонавий ўзбек электорати нигоҳидаги партиялараро рақобатнинг ўзига хос ҳамоҳанглигини, назаримизда, аниқ ифодалайди. Бир қарашда, бундай турлича ва фарқли ёндошувлар жамиятда маълум антогонизм ёхуд зиддиятларни келтириб чиқариши мумкиндек.

⚡️Аммо айнан шу тафовутлар аслида сиёсий тизимни амалда такомиллаштиришнинг муҳим омили бўлади. Партиялар ўртасидаги ўзаро мусобақа ва сиёсий кураш жамият манфаатларини кенгроқ ҳисобга оладиган муқобил давлат сиёсатини яратишга замин бўлади.

Бўлиб ўтган дастлабки икки теледебатлар давомида партиялар етакчи ва маърузачилари ўз сайловолди платформаларига киритилган асосий таклифларини тақдим этдилар, баъзилари бир-бирини тўлдирса, айримлари эса бир-бирига тамоман зид бўлди. Қизгин мунозаралар сайловчиларни қизиқтирган долзарб муаммоларни акс эттирса-да, оммавий муҳокамалар иштирокчилари такомилга молик бир нечта муҳим жиҳатларни ҳисобга олишларини тақозо этади.

📎Умуман олганда, теледебатлар юзасидан туғилган холис мушоҳадаларимиз хулосалари шундан далолат берадики, мамлакат ижтимоий-сиёсий кўланкасида аниқлик, танқидийлик ва очиқликнинг қарор топиб бориши сайловчилар ишончини ошириш ва Ўзбекистонда сиёсий баҳс-мунозаралар сифатини яхшилаш йўлида ташланган муҳим қадам бўлмоқда.

◀️Батафсил

Бобур Алихонов,
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети фахрий профессори, медиа эксперт


@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM