This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_орасида
#Олмалиқ_шаҳри
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган жорий йилги Мурожаатномасида “Бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун, аввало, илм-маърифат, юксак маънавият керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади” деган фикрни алоҳида таъкидлаб ўтган эди.
Парламент Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг бир гуруҳ аъзолари Миллий технологик тадқиқотлар университетининг Олмалиқ шаҳар филиалида таҳсил олаётган талабалар билан учрашар экан, ёшларга Президентимизнинг ушбу Мурожаатномаси, унинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунтириш берди. Талабаларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтардилар.
Тадбир доирасида, халқ ноиблари мазкур ҳудудда жойлашган Олмалиқ кон-металлургия комбинатига қарашли Калмакир кон бошқармаси ҳамда Марказий таъмирлаш корхоналари фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.
@toshvilpressa

#халқ_орасида
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Баҳодир Муллахонов жойларда уйма-уй юриб, аҳоли билан учрашмоқда
Аҳолининг кам таъминланган қатламининг муаммоларини ўрганиш ва кўмаклашиш юзасидан вилоятда турли хонадонларга ташрифлар тез-тез ўтказиб турилмоқда.
Бу албатта, халқни рози қилиш йўлидаги илк қадамлардир. Шундай ташрифлардан бири икки туманда бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Муллахонов бошчилигида Қуйи Чирчиқ туманидаги кам таъминланган оилаларда ўрганиш ўтказилди. Уларнинг муаммолари тингланиб, ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари кўрилди.
Сўнгра Янгийўл туманида ҳам шундай мулоқотлар ўтказилди ва масалалар жойида бартараф этилди.

150 нафар эҳтиёжманд фуқаро учун иссиқхона қурилади
⚡️Пискент туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев маҳалла раислари ва аҳоли вакиллари билан учрашди.
📌Учрашувда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалий чора-тадбирлар муҳокама этилди. Бугунги кунда кам имкониятдан кўп даромад топаётган тадбиркорлар тажрибаси намуна қилиб кўрсатилди.
✅Таъкидланганидек, иссиқхона аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқадан самарали фойдаланиш, унумсиз ердан серҳосил олиш, табиат неъматларини тежаш ва мўмай даромад топиш омилларидан биридир.
❇️Туман маркази ҳамда "Новкент" да бўлиб ўтган мулоқотларда иштирокчиларга бу борада Янгийўл тажрибаси ҳамда қуриб битирилган енгил конструкцияли иссиқхоналар мисол сифатида кўрсатилди.
📌Жорий йилда туманда эҳтиёжманд оилалар учун 2-3 сотих ҳажмли 150 та иссиқхона қуриш режалаштирилган.Ҳозирги кунгача банклар томонидан 30 та фуқаро учун кредит ажратиб берилди.
#халқ_орасида
#Пискент_тумани
👉 Каналга аъзо бўлиш👈
Web-site| Facebook| Instagram|YouTube