Forwarded from PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
#5_ташаббус
#аёллар_бандлиги
"Рақамли технологиялар" ўқув марказини битирган хотин-қизларга сертификатлар топширилди
Пискент туманидаги "Рақамли технологиялар" ўқув марказида хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятда фаоллигини ошириш, касб-ҳунарга жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида ўқув курслари ташкил этилган эди.
Бугун ўқув марказини компьютер саводхонлиги йўналишида тугатган 17 нафар мутахассисларга вилоят "Тадбиркор аёл" марказининг сертификатлари топширилди. Ушбу сертификат асосида хотин-қизлар имтиёзли кредит олиш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш имконига эга бўлдилар.
Эндиликда шахсий томорқасидан самарали фойдаланиб, иссиқхонада гулчилик, сабзавот етиштириш ниятида бўлган аёллар учун ўқув курслари очилиши ҳам режалаштирилган.
Эслатма: Курсларда уй бекалари, банд бўлмаган хотин-қизлар бепул ўқитилади.
@piskenthokimligi