Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент_тумани
#Бизнинг_байроқ

🇺🇿Бугун, 18 ноябрь-Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигига 29 йил тўлди.

⚡️Истиқлолимиз рамзи бугунги кунда Пискент туманида барпо этилган маъмурий бинолар, 80 та давлат ташкилоти, 41та мактаб пештоқида кўксимизни фахру ифтихорга тўлдириб турибди.

📌Ватанимиз байроғи жаҳон ареналарида спортчиларимиз ютуғида акс этиб, кўкларга кўтарилмоқда. Иорданиянинг Амман шаҳрида Токио—2020 Олимпиадасига йўлланма учун ўтказилган бокс мусобақаларида аёллар ўртасида кечган жангларда Ўзбекистон шарафини туманимиз ифтихори Турсуной Раҳимова ҳимоя қилди. Таиландлик рақибини мағлуб этиб, юртимиз байроғини кўкларга кўтарди.

❗️Бугун байроғимиз ҳурлик тимсоли, эзгулик, тинчлик рамзи бўлиб, келажакка умид ва ишонч уйғотиб хилпираб турибди.

🎞Пискент туман ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Манзура Рустамова раҳбарлигида тайёрланган видеоролик ушбу сўзларимизнинг мантиқий давомидир👆

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оққўрғон_тумани
#Бизнинг_байроқ

📊Оққўрғон туманида жами 104 минг 200 нафар аҳоли бўлиб, шундан 25 минг 313 нафарини аёллар, 11 минг 654 нафарини эса ёшлар ташкил этади.

🌾Таъкидлаш керакки, ушбу ҳудуд қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган бўлиб, пахта ҳамда ғалла етиштиришда етакчилик қилиб келади.

Ушбу туманда ҳам мамлакатимиз байроғи қабул қилинган кун муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

🎞Туман ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ботир Бойбўтаев раҳбарлигида маънавиятимизнинг тимсолига атаб тайёрланган видеороликни томоша қилинг.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_шаҳри
#Бизнинг_байроқ

📌Озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсоли байроғимиз бекободликларнинг қалбида ғурур ва ифтихор уйғотмоқда. Давлат рамзларининг муқаддаслигини, улар бизга юрт манфаати ҳар недан устунлигини англатиб, эслатиб туришини ҳар биримиз ёдда тутишимиз шарт.

🇺🇿Бугун миллий байроғимиз Бекободнинг ҳар бир гўшасида, давлат идора ҳамда муассасалари, ўқув юртлари пештоқида ҳилпираб турибди. Турли байрам тантаналари, маданий-маърифий тадбирлар, нуфузли спорт мусобақаларида ҳам байроғимиз Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин акс эттирмоқда.

🎥Бекобод шаҳар ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Илҳом Жўраев раҳбарлигида тайёрланган видеороликни эътиборингизга ҳавола қиламиз

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани
#Бизнинг_байроқ

🔰Катта ўзбек тракти бўйлаб пойтахтимиздан юрганингизда, дастлаб Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидан ўтасиз – меҳнаткаш ва сахий, мард ва фидойи инсонлар юрти сизни қарши олади.

🇺🇿Янгийўллииклар юртимиз байроғини ҳамиша кўкларга кўтариб келган азамат спортчилар, Ватанга камарбаста уста боғбонлар, қўли гул ҳунармандлар, ернинг жонини суғуриб оладиган деҳқонлардир.

❇️Бугунги Янгийўл тумани – гуркираб ривожланаётган, истибқол сари шахдам қадамлар ташлаётган маскандир. Айни санада давлатимиз рамзларидан бири бўлмиш байроғимизга ҳурмат, эҳтиром руҳида ҳудуддаги давлат ва жамоат корхоналарида турли тадбирлар ўтказилди. Янгийўл тумани байрам шукуҳига чулғанди...

🎥Эътиборингизга ҳавола қилинаётган видеолавҳа Янгийўл тумани ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Райҳон Холмуротова раҳбарлигида тайёрланган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Бизнинг_байроқ

🇺🇿Жонажон пойтахтимизга ёндош ҳудудда жойлашган Юқори Чирчиқда бугун миллий байроғимиз қабул қилинган сана кенг нишонланди. Туман жамоатчилиги марказ – Янгибозор қўрғонида мағрур хилпираб турган сарбаланд байроқ остида тўпланиб, мазкур санани кенг нишонладилар.

🔰Осмондан ризқ-рўз ёғилиб турган айни фурсатларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларига вобаста бўлган жонажон байроқ остида туман фаоллари кейинги йилларда эришилган ютуқлар, обод бўлган кенту қишлоқлар хусусида суҳбатлашдилар.

🔹Дарҳақиқат, Юқори Чирчиқда ўзгаришлар катта. Ҳар қадамда янги корхона, янги ташаббус. "Юқори Чирчиқнинг тадбиркори – Юқори Чирчиқнинг ислоҳотчиси" концепцияси асосида бугунги кунда уларга янада кенгроқ шароит туғдириш, ёрдам кўрсатиш маҳаллий ижро ҳокимияти органининг бош мақсадидир.

🎥Юқори Чирчиқ ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Умида Қодирова раҳбарлигида тайёрланган видеолавҳада тумандаги ўзгаришларга гувоҳ бўласиз.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ
#Маънавият_ва_маърифат_маркази
#Бизнинг_байроқ

🔹Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими томонидан мазкур сана арафасида кўплаб тарғибот тадбирлари, ижтимоий акциялар ўтказилди.

🔰Чирчиқ шаҳрида ўтказилган акцияда касбу коридан қатъи назар жаннатмонанд юртимизнинг барча фуқаролари иштирок этди ва миллий туғимиз – пироварди, миллий бирлигимиз, аҳиллигимиз, дўстлигимиз борасида ўзларининг қалб сўзларини айтишди.

📹Эътиборингизга ҳавола қилинаётган видеоролик Тошкент вилояти Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Сайёра Файзиева раҳбарлигида тайёрланган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_тумани
#Бизнинг_байроқ

❇️Қурама ва Чотқол тоғлари орасида умргузаронлик қилаётган бир сўзли ва меҳнаткаш инсонларни биласизми? Бугун янги ҳаёт, янги марралар сари дадил одимлаётган оҳангаронликлар мўлжални катта олишган.

🔷Юртбошимиз ташаббуси билан Оҳангарон тумани тўлиқ чорвачиликка ихтисослашмоқда. Шу мақсадда бугун ҳудудда 40 дан зиёд йирик лойиҳалар иш бошлаш арафасида турибди.

🔰Бундан ташқари, туманнинг янги маъмурий марказини қуриш ишлари бошлаб юборилди. Оҳангаронликлар бугунги санада дунёдаги энг гўзал байроқ қошида жамулжам бўлиб, эришилган марралар, галдаги вазифалар хусусида маслаҳатлашиб олишди.

📽Эътиборингизга ҳавола қилинаётган виделавҳа туман ҳокимининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Элёр Ўтбосов раҳбарлигида тайёрланган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен_шаҳри
#Бизнинг_байроқ

Тоғлар орасидаги забаржад шаҳар – Ангрен бугун тамомила янги қиёфага кирган. Кенг ва равон йўллари, ёруғ ва ойдин кўчалари мамлакатимизда инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар мундарижасидан сўзлайди...

📌Ангренликлар меҳмондўст халқ. А-373 Тошкент-Фарғона-Ўш халқаро автомагистрали бўйида жойлашган мўъжаз шаҳарда ўнлаб умумий овқатланиш шахобчалари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш уйлари мавжуд.

🔰Ўзбекистон Бокс федерациясининг машғулотлар ўтказиш базаси Ангрен шаҳрининг Янгиобод қўрғонида жойлашган. Жаҳон бўйлаб юртимиз байроғини баланд кўтарган боксчиларимиз Чотқол тоғ тизмалари бағридаги сўлим манзилгоҳда хордиқ чиқариб, жисмоний тайёргарликларини маромига келтиришади. Шаҳар ҳокимлиги ҳар жиҳатдан спортчиларни қўллаб-қувватлаб келмоқда.

🎥Ҳавола қилинаётган видеолавҳа Ангрен шаҳри ҳокимининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Гулшода Насибалиева раҳбарлигида тайёрланган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бизнинг_байроқ
#Пискент

Мангу ҳилпирайвер, эрк байроғи!

⚡️Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Пискент туманида “Мангу ҳилпирайвер, эрк байроғи!” шиори остида тадбир ташкил этилди.

📌Ватанимиз тимсолларига муҳаббат, садоқат туйғуларини ёшлар қалбига чуқур сингдириш мақсадини ўзига қамраб олган тадбирда давлатимиз байроғи ер юзининг барча масканларида мустақил Ўзбекистон давлати борлигини англатиб туришини эътироф этилди.

Давлат рамзи қабул қилинган кун муносабати билан барча таълим муассасаларида, ташкилотларда маънавий-маърифий тадбирлар, тарғибот акциялари бўлиб ўтди.

🎥 Батафсил видеолавҳада👆

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бизнинг_байроқ

🇺🇿Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда Миллий гвардия тассаруфидаги 58127-ҳарбий қисм ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

🎞Видеолавҳа шу ҳақда👆

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram