Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.9K photos
5.34K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
Бугун Олмалиқ шаҳридаги "Mеталлург" спорт мажмуасида кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди.
Aйни пайтда мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кураш бўйича катталар ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионати 29-февралга қадар давом этади.
“НОМСИЗ” ЧЎҚҚИ

Бўстонлиқ туманида жойлашган Ўзбекистоннинг юқори чўққиси бўлган бу жойнинг баландлиги 4643 метр. Ҳозирча бу чўққининг номи йўқ.

У Ҳисор тоғ тизмаси Тожикистон билан чегарадош бўлиб, ушбу маълумот расмий тарзда мазкур чўққи координаторлари билан бирга Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан тақдим этилган.
2010 йилда номсиз чўққига экспедиция уюштирилган. Дмитрий Харманис раҳбарлик қилган бу экспедиция муваффақиятли кечган. Чўққига Ўзбекистон байроғи, экспедиция ҳамкори Ucell ташкилотининг байроғи ва тахтачаси ҳамда мавжуд тур бўйича спорт ёзуви ўрнатилган.

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани

Вилоят Адлия бошқармаси ва масъул идора вакиллари ҳамкорлигида Янгийўл тумани Бунёдкор маҳалласида тарғибот тадбири ўтказилди. Унда мулк ҳуқуқи ва ердан фойдаланиш, белгиланган майдонларга қандай ҳолларда уй-жой қуриш, фуқароларнинг ерга, турар жой биноларига бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлари хусусида сўз борди.

Тўлиқ тафсилот билан лавҳада танишишингиз мумкин.

@toshvilpressa
Бугун Оққўрғон тумани Адлия бўлими тумандаги журналистлар ва жамоатчилик учун брифинг ўтказди

Унда туман Адлия бўлими раҳбари Б.Жўраев профилактика инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари ва “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзолари иштирокида маҳаллаларда, умумтаълим мактабларида, коллежларда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди. У бу борада амалга оширилган ишлар таҳлили билан йиғилганларни таништирар экан, ҳали бу борада амалга оширилиши лозим бўлган режаларга тўхталди.

Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги 149-сонли қонунининг мазмун-моҳияти ва янги ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг мақсад ва функциялари тўғрисида йиғилганларга ахборот ва тушунтиришлар берди.
Анжуманда ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликни олдини олиш инспекторлари, поспонлари, журналистлар ва қизиқувчилар иштирок этди.

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_туман

Вилоят прокурорининг Оҳангарон туман “Телов” МФЙ аҳолиси ва ёшлари билан бўлиб ўтган учрашувидан лавҳа.

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#oбодлик

Вилоятда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари жадал давом этмоқда.

Батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида томоша қилинг.

@toshvilpressa
#йиғилиш

Жорий йилнинг 26 февраль куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Юқори Чирчиқ туман кенгашининг навбатдаги I Пленуми бўлиб ўтди.

Унда партия сайловолди Платформасининг маънавий-маърифий, иқтисодий, ижтимоий йўналишларидаги дастурий мақсад-вазифалари ижросига алоҳида эътибор қаратилди. Бу ҳақда туман матбуот хизмати хабар қилади.

Пленумда ЎзМТДП вилоят Кенгаши Ижроия қўмитаси девони етакчи мутахассиси Вилоят Шодиева ҳамда туман Кенгашига сайланган депутатлар, бошланғич партия ташкилотлари раислари ва партия фаоллари иштирок этди.

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ_шаҳри

Кураш халқимизнинг асрлар давомида мардлик, бағрикенглик, олижаноблик ва ҳалоллик тимсоли сифатида эъзозлаб келинаётган азалий миллий қадриятидир.

Қувонарлиси, бу миллий спорт туримиз халқаро спорт тури сифатида дунё миқёсида кенг эътироф этилди. “Кураш”, “ҳалол”, “таъзим”, “тўхта” ва “ёнбош” каби атамалар эса, халқаро спорт луғатидан мустаҳкам ўрин эгаллади.

Бугун Олмалиқ шаҳридаги "Mеталлург" спорт мажмуасида кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди ва беллашувларга старт берилди.

Катталар ўртасида ўтказилаётган ва 29 февралга қадар давом этадиган Ўзбекистон чемпионатида барча қатнашчиларга, хусусан, вилоятимизнинг алпкелбат полвон ўғлонларига ҳам омад тилаймиз.

@toshvilpressa
#спорт

Чирчиқ шаҳрининг «Кимёгарлар» спорт мажмуасида 11-13 ёшли ўғил-қизлар ҳамда 14-15 ёшли ўсмирлар ўртасида “SAMURAY” номли биринчи халқаро турнир бўлиб ўтди.

Турнирда Манголия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган 42 та терма жамоада жами 500 нафар спортчи иштирок этди.

Турнир очилишида Тошкент вилояти дзюдо федерацияси раиси Дониёр Юлдашев сўзга чиқиб, бу каби халқаро турнирлар юртимизда спорт соҳасида бўлаётган ислоҳотлар натижаси эканини, ҳар бир ёш спортчи ушбу халқаро миқёсдаги турнирларда ўзини намоён қилиши учун бор имкониятларини ишга солаётганини таъкидлаб ўтди.

@toshvilpressa
#туризм

"Биз туристик бозорлар интеграциясини ривожлантириш, қўшма туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиришимиз лозим. Туризм ва туристик инфратузилмани биргаликда ривожлантириш мақсадида Туркистон, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларидаги туристик объектлар бўйлаб қўшма йўналиш очишни таклиф қиламиз".

Батафсил: https://kun.uz/59584258
#расмий

Халқимиз фаровонлигини ошириш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, томорқани ривожлантириш каби дастурлар қабул қилинди. Ўтган икки йил давомида биргина оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида бюджетдан қарийб 10 триллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Албатта, бу аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар учун даромад манбаи яратишга хизмат қилди.

Батафсил ўқиш:
https://telegra.ph/Tadbirkorlikni-rivozhlantirish-va-kasbga-tajyorlash-or%D2%9Bali-kamba%D2%93allikni-kamajtirish-choralari-belgilandi-02-28
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#спорт

Аввал хабар берганимиздек, вилоятимизнинг Олмалиқ шаҳри катта кураш мусобақасига мезбонлик қилмоқда.

Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг спорт мажмуасида 15 вазн тоифасидаги 300 нафардан ортиқ полвонлар иштирокида катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати тобора қизимоқда.

Энг фахрланарлиси, Барчиной зурриётлари бўлган ўзбек қизлари ҳам йигитлар билан тенгма тенг кураш тушиб, ўз вилоятлари шаънини муносиб ҳимоя қилишмоқда.

Кеча енгил вазн тоифасида дастлабки мусобақалар бўлиб ўтди.

Бўш келманг, вилоятимизнинг тоғни урса талқон қилувчи ўғлонлари-ю, лобар ва жасур қизлари!

@toshvilpressa
#учрашув

Бугун Қибрай тумани маъмурий биносида ҳоким М.Миркасимов 55 нафар фуқарони қабул қилди. Бу ҳақда туман матбуот хизмати хабар қилади.

Қабул жараёнида ҳокимнинг 1-ўринбосари Ж.Раҳмонов, туман прокурори С.Салихов, туман ИИБ бошлиғи С.Юсупов, туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси Ш.Халмуродов, С.Салихова, Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Эргашев ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, ходимлари иштирок этишди.

Фуқаролар қабул вақти турли масалалар ва муаммолар юзасидан мурожаат қилдилар. Ҳоким масалаларни жойида бартараф этиш мақсадида тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқ берди ҳамда йиғилганларга ҳуқуқий тавсия бериб, тушунтириш ишларини олиб борди.

@toshvilpressa