Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
39K photos
5.35K videos
48 files
21.5K links
Download Telegram
#учрашув

Ўрта Чирчиқ туманидаги 38-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда давомида ўқувчилар ўзлари ёзган шеърлардан ўқиб беришди. Қўлда ясалган ҳунармандчилик намуналарини тақдим этишди.

Шу куни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Доно бобо даврасида” телекўрсатувининг навбатдаги сони ҳам ёзиб олинди.

@toshvilpressa
#учрашув

Бекобод туманидаги педагогика коллежида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним таваллудининг 105 йиллигига бағишланган “Зулфия маънавий жасорат тимсолидир” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими Фурқат Худойбердиев ҳамда таълим масканларида таҳсил олаётган иқтидорли қизлар иштирок этишди.

Тадбир давомида шоиранинг ижодидан намуналар ўқилди. Туман маданият бўлими ходимлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Тадбир сўнгида Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун ўтказилган танловнинг туман, вилоят ва республика саралаш босқичларида иштирок этган 22 нафар иқтидорли қизларга туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

@toshvilpressa
#Сайёр_қабул
#1_сектор

Туман ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов Кўктерак ҳудудидаги 14-умумтаълим мактаби биносида туман аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.

Қабул давомида 50 нафар фуқаронинг уй-жой, кўчаларни асфалтлаш, ичимлик суви, моддий ёрдам, оилавий низолар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бошқа масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.

Туман ҳокими ҳар бир мурожаат юзасидан фуқароларга атрофлича тушунтириш бериб, уларнинг мурожаатларида келтирилган масалаларни белгиланган тартибда ижобий хал этиш юзасидан туман ҳокими ўринбосарлари, масъул раҳбарларга тегишли вазифалар юклади. Аксарият мурожаатларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Қўшимча вақт ва ўрганиш талаб этиладиган масалаларни хал этиш бўйича корхона, ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

Қабул жараёнида туман прокурори Э.Санақулов, Халқ қабулхонаси мудири И.Акрамов, Бош вазир қабулхонаси мудири Ш.Олимов ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#учрашув

Нурафшон шаҳар ҳокими маданият ва санъат вакиллари билан учрашди

Бугун, 12 сонли Болалар мусиқа ва санъати мактабида бўлиб ўтган учрашувда шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов, шаҳардаги бир қатор мутасадди идора вакиллари иштирок этди.

Тадбирда шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов Нурафшонда драма театри, вилоят музейи ва Симпозиумлар саройи қурилиши режалаштирилаётганлиги ҳақида гапирди.

Учрашувда сўзга олганлар Нурафшонда замонавий кутубхона қуриш, “Нурафшон шаҳар телеканали”ни ташкил этиш, шаҳарда жойлашган мактабларни мусиқа асбоблари билан таъминлаш ҳамда Мақом ансамблига янада кўпроқ эътибор бериш кераклиги ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

@toshvilpressa
Китобдан яхши дўст йўқ

Бугун Қуйи Чирчиқ туманидаги 5 ва 7-сонли умумтаълим мактабларида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Даврон Ражаб, Республика Маънавият ва маърифат Маркази бош мутаҳассиси Камолиддин Тўраев, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов ҳамда “Наврўз” нашриёти бош директори Илҳом Халилов иштирок этди.

Ўқувчилар билан учрашувда китоб инсоннинг энг яқин дўсти экани, келажакни яратишда унинг ўрни алоҳидалиги хусусида сўз борди. Меҳмонлар ўқувчиларга дунёдаги энг яхши дея таърифланган китоблар хусусида, шунингдек, Тошкент вилоятида туғилиб катта бўлган ва келажак авлод учун китоблар ёзаётган инсонлар ҳақида гапириб беришди.

Тадбирда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

@toshvilpressa
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биноси фойдаланишга топширилди

Чиноз туманида замонавий ахборот-коммуникация технологияларига эга бўлган Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биноси фойдаланишга топширилди.

Марказ қурилиши учун бир миллиард икки юз ўн тўрт миллион сўм маблағ сарифланди, — дейди Чиноз тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Санжар Зоҳидов. — Бу ерда 22 нафардан ортиқ ходим фаолият кўрсатади. Ҳозирги кунда туманда 78 мингдан ортиқ меҳнатга лаёқатли аҳоли мавжуд. Уларнинг ишга жойлашиши, меҳнат стажларига эга бўлишларига кўмаклашиш, айниқса, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини иш билан таъминлашда ўз ҳиссамизни қўшамиз, деган умиддаман.

Айтиш жоизки, туманда мавжуд 135 минг аҳолининг меҳнатга лаёқатли қатлами 80 фоизни ташкил қилади. Ишсиз фуқароларни ишга йўналтиришда, яъни уларни тумандаги мафжуд корхона ва ташкилотларга кенгроқ жалб этишда ушбу марказдаги қулайликлар ёрдам беради.

Дарҳақиқат, ушбу бинонинг фойдаланишга топширилиши биринчидан туман кўркига кўрк қўшадиган бўлса, иккинчидан туман аҳолиси ундаги мавжуд қулайликлардан оқилона фойдаланадилар.

@toshvilpressa
Чиноз туманидаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биносининг очилиши
@toshvilpressa
#янгилик

Ангренда Кукмин университетини очиш бўйича келишув имзоланди

Бугун, 28 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов Жанубий Кореянинг Кукмин университети вице-президенти О Сеонг Хони қабул қилди.

Учрашув давомида Ангрен шаҳрида Кукмин университетини очиш бўйича дастлабки келишув имзоланди.

Янги ташкил этиладиган олий таълим муассасасида муҳандислик, электрон муҳандислик ва информатика, ахборот хавфсизлиги, архитектура, дизайн, бизнес бошқаруви каби йўналишлар бўйича таълим берилиши кўзда тутилган.

Қайд этиш лозим, Кукмин университетига 1946 йилда асос солинган бўлиб, бугунги кунда унинг таркибида 15 та факультет фаолият юритиб келмоқда.

@toshvilpressa
Янгийўлда янги бунёдкорлик ишлари бошланди

Янгийўл шаҳар ахборот хизматининг хабар беришича, шаҳар ҳокими Ф.Мирзаев “Янгийўл шаҳрининг бош режаси” асосида олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари жараёнлари билан танишиб, ўзининг тавсияларини берган.

Ҳудудда «ZHENG FANG INVESTMENT» МЧЖ томонидан қурилиш пудратчи ташкилотларга 3073,0 миллион сўм маблағ ўтказиб берилган. Бу маблағ асосида қурилиш жараёнлари давом эттирилмоқда. Инвестор томонидан Янгийўл савдо комплекси ҳудудида 5 та 16 қаватли ва 1 та 25 қаватли турар жой биноларини ҳамда 2 та савдо мажмуасини қуришни режалаштирган бўлиб, бу борадаги ишлар ҳам бошлаб юборилди.

Қурилиш ишлари олиб борилаётган майдонлардаги уй-жойлар, дўконлар бузилмасидан олдин эгалари билан келишувлар олиб борилиб, дастлабки ҳисоб китобларга кўра компенсация тўловлари тўлаб берилган.
@toshvilpressa