Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#ободонлаштириш

Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов шаҳардаги ободонлаштириш ишларига шахсан ўзлари бош бўлиб, шахсий намуна кўрсатмоқда.

Айни вақтда Олмалиқ кўчаларида ерларга ва дарахтларга ишлов бериш, чиқиндиларни тозалаш, дарахт кўчатлари экиш ишлари давом эттирилмоқда.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Юқори_Чирчиқ
#ободонлаштириш

📌 Юқори Чирчиқ туманида бошқа ҳудудлар сингари ижтимоий-иқтисодий соҳаларда капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.

🕌 Жумладан, туманда жойлашган маданий мерос намунаси - "Ийк ота" зиёратгоҳини ҳам бугунги замон талабларига тўла жавоб бера оладиган масканга айлантиришга киришилди. Ҳозирда таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#ободонлаштириш

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳрига Тошкентдан кириб келаверишдаги (Пискент тумани, "Намуна" МФЙ ҳудудида) 300 метр автомобил йўли ўртасидаги бетон тўсиқлар олиб ташланиб, ўрнига баландлиги 30 см, эни 3 метрли бетон плиталар ётқизилмоқда.

🛣Оҳангарон тумани "Йўллардан фойдаланиш" унитар корхонаси томонидан амалга оширилаётган мазкур ишларнинг буюртмачиси Тошкент вилояти "Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати" Давлат унитар корхонаси бўлиб, қурилиш қиймати 783 миллионни ташкил этади.

🛠Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 32-сонли баённомаси ижроси бўйича амалга оширилаётган мазкур ишлар доирасида 300 метр йўлнинг ҳар икки томонига жами 16 та темир бетон устунлари ҳам ўрнатилиб, ёритиш чироқлари билан таъминланади.

📌Оҳангарон тумани "Йўллардан фойдаланиш" унитар корхонасининг вакили Д.Мирзакимовга кўра, йўлларнинг ўртасидаги олиб ташланаётган бетон плиталар Сардобадаги қурилиш ишларида фойдаланилади.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Янгийўл_тумани
#ободонлаштириш

♻️“Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” дастурларини ижро этишга қаратилган видеоселекторлардаги топшириқларга биноан Янгийўл тумани маҳаллаларида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг таъмирталаб хонадонлари ҳамда марказий кўчаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

🛣Жумладан, туманнинг Гулистон, "Намуна", Ниёзбош, "Фаровон" маҳаллаларида 1 км узунликдаги сув қувурларини янгилаш, 800 метр узунликда асфальт ишларини амалга ошириш бўйича самарали ишлар бошлаб юборилди.

🏘Шунингдек, 25 та хонадонни таъмирлаш ишлари бошланди. Шулардан 5 нафари эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонлари бўлиб, ушбу хонадонларнинг 12 тасида хонадон томорқалари ободонлаштирилишига кўмаклашилди, 9 та хонадон девори оқланди, 4 тасида йўлак шифтларини таъмирлаш ва 3 та хонадонда цемент бетонлаш ишлари олиб борилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ
#ҳашар
#ободонлаштириш

⚡️ Айни вақтда Олмалиқ шаҳридаги барча маҳаллаларда "Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман" шиори остида кўчалар ва маҳаллалар обод қилинмоқда.

❇️ Куни кеча шаҳар сектор раҳбарлари бошчилигида Олмалиқ шаҳрининг 5/3 даҳасида мазкур ишлар дебочаси сифатида олиб борилган ҳашар ҳам шулар жумласидандир.

🌳 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан белгиланган Ҳаракатлар режаси доирасида ишлаб чиқилган "Обод хонадон", "Обод кўча" ҳамда "Обод маҳалла" мезонлари асосида шаҳардаги ҳар бир маҳаллада бу каби амалий ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод_тумани
#ободонлаштириш

❇️Айни кунларда юртимиз бўйлаб “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман!” шиори остида барча маҳаллалар, кўча ва хонадонда эзгу акциялар ташкил этилиб, халқимиз томонидан ободлик ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган тадбирлар кенг кўламда амалга оширилмоқда.

🏘“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” тамойили асосида Бекобод туманидаги қишлоқ, шаҳарча ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида кенг аҳоли вакилларини жалб этган ҳолда ободонлаштириш ишлари давом этаяпти.

🔴 “Қорақўйли”, “Ўзбекистон”, “Бирдамлик” МФЙлардаги кўчалар тозаланиб, аҳоли хонадонларининг девор фасадлари оқланди.

🔶“Саврак” МФЙдаги 32-сонли умумтаълим мактабида аҳоли томонидан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилиб, чиқиндилар олиб чиқиб ташланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Депутат #Ўрта_Чирчиқ #Ободонлаштириш_ходимлари

Ободонлаштириш ходимлари ХДП эътиборида

⚡️Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши ташаббуси билан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида Ободонлаштириш ходимлари – Ўзбекистон Халқ демократик партияси эътиборида!” шиори остида акция ўтказилди.

🤝Акцияда Ўзбекистон ХДП вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари ҳамда вилоят ва маҳаллий кенгаш депутатлари фаол иштирок этишди. Тошкент вилояти Ободонлаштириш бошқармасининг шаҳар-туманларида фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган 500 нафардан зиёд ходимлари меҳнатлари эътироф этилди.

Тизим ходимлари билан суҳбатлар ўтказилиб, уларни қийнаётган муаммолар ўрганилди ва бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилди.

🔎Таъкидлаш жоизки, Ўрта Чирчиқ тумани Ободонлаштириш бўлими ходимларининг иш формаси йўқлиги маълум бўлди. Ушбу масала юзасидан муаммо ўрганилиб, уларни кийим-бош билан таъминлаш режалари тузиб олинди.

✍️Сайёра ФАЙЗИЕВА,
Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати.

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Маҳаллада ҳашар уюштирилди

⚡️Оққўрғон тумани 1-сектор ҳудудидаги "Уста Нормат" маҳалласида ободонлаштириш ва тозалаш ишлари амалга оширилди.

Туман ҳокимлиги, Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, Ободонлаштириш бошқармаси, “Тоза ҳудуд” ДУК ишчи-ходимлари маҳалла аҳолиси билан биргаликда ҳашар уюштиришди.

🚛Кўча ва майдонлар тозаланиб, 3 тонна чиқинди чиқариб ташланди. 500 га яқин дарахтлар оқланиб, шакл берилди.

#Оққўрғон_тумани
#Ободонлаштириш

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube