Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#йиғилиш

Коррупцияга қарши курашишда ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур

Вилоят Адлия бошқармаси мутасаддилари ҳамда бошқарма шахсий таркиби иштирокида “Коррупция-тараққиёт кушандаси: унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур” мавзуида тарбиявий-профилактик йиғилиш бўлиб ўтди, — дея хабар бермоқда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Мақсад соҳада йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни бартараф қилиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, юртимизда экспорт солоҳиятини ошириш, импортни оптималлаштириш, бу борада коррупцион ҳаракатларга йўл қўмаслик ва унга қарши курашишни кучайтиришдир.

Йиғилишда иштирок этган Тошкент вилояти Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ҳусан Равшанов Президентимизнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида коррупция масаласида билдирган фикрлари ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича сўнги йилларда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга батафсил тўхталар экан, шундай деди:

—Ушбу қабул қилинган ҳужжатлар ҳаётда ўз аксини топиши учун аввало, кенг жамоатчиликда коррупцияга қарши ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, ушбу йўналишда жамоатчилик назоратини кучайтириш зарур. Чунки коррупция иқтисодиёт ривожи, чинаккам қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳити учун энг асосий тўсиқлардан биридир. Давлатимиз раҳбари Парламентга мурожаатномасида коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтиш кераклигини таъкидлаб, республикамизда коррупция кенг тарқалган соғлиқни сақлаш, таълим, банк, суд, прокуратура, ички ишлар, коммунал хизмат соҳалари қаторида божхона соҳасини ҳам айтиб ўтганлиги ачинарлидир.

Таҳлилларга кўра коррупция жаҳон иқтисодиётига ҳар йили ўртача 2,6 триллион доллар зарар келтиради. Дунёдаги коррупция даражасини ўрганувчи “TRANSPARENCY INTERNATIONAL” халқаро ташкилоти индексида Ўзбекистон охирги уч йилда 12 поғанага кўтарилган бўлсада, кўпчилик соҳаларда коррупция барҳам топмаган.

@toshvilpressa
#йиғилиш

Янги тайинловлар – янги вазифалар

Оҳангарон туман ҳокимлиги мажлислар залида туман фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Қобил Ҳамдамов қатнашди. Бу ҳақда туман матбуот хизмати хабар қилади.

Кун тартибига кўра ташкилий масала кўриб чиқилди. Хусусан, Ғофурова Насиба Акмаловна Оҳангарон тумани ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Холтўраев Маҳмуд Артикович бўлим бошлиғининг хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари, Холматов Масъуд Турсунбоевич бўлим бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш масалалари бўйича ўринбосари, Абдиқулова Нилуфар Умирзақовна бўлим бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

@toshvilpressa
#йиғилиш

Янги тайинловларда вазифалар белгилаб олинди

Қуйи Чирчиқ туман ҳокимлиги мажлислар залида туман фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман матбуот хизмати хабар қилади.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Сайфиддин Низомов қатнашди. Кун тартибига кўра ташкилий масала кўриб чиқилди.

Хусусан, Эрмухамедова Кифоят Мансуровна Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

@toshvilpressa
#йиғилиш

Жорий йилнинг 26 февраль куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Юқори Чирчиқ туман кенгашининг навбатдаги I Пленуми бўлиб ўтди.

Унда партия сайловолди Платформасининг маънавий-маърифий, иқтисодий, ижтимоий йўналишларидаги дастурий мақсад-вазифалари ижросига алоҳида эътибор қаратилди. Бу ҳақда туман матбуот хизмати хабар қилади.

Пленумда ЎзМТДП вилоят Кенгаши Ижроия қўмитаси девони етакчи мутахассиси Вилоят Шодиева ҳамда туман Кенгашига сайланган депутатлар, бошланғич партия ташкилотлари раислари ва партия фаоллари иштирок этди.

@toshvilpressa
#йиғилиш
#ХДП

📌Тошкент вилояти депутатлари ва партия фаоллари ташаббуси билан ўтказилган хайрия тадбирларида 3582 га яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 644 418 000 сўмга яқин озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон воситалари хайрия қилинди.

📦400 нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳомийларнинг 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиеник воситалар тарқатилди. 2 нафар ногирон инсонга депутатлар томонидан ногиронлик аравачаси берилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож 6 нафар оилага депутатлар томонидан, 37 нафар оилага ҳомийларни жалб қилиб 37 та, жами 43 та оилага 88 500 000 сўмлик соғин сигир берилди.

▶️Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Чирчиқ
#йиғилиш

📌Кеча Чирчиқ шаҳрининг 1- секторида шаҳар сектор раҳбарлари бошчилигида навбатдаги пандемияга қарши курашиш махсус комисссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

🦠Унда сўнгги кунларда аҳоли томонидан барча карантин талаблари бекор бўлди, деган нотўғри тушунча шаклланиб келаётгани, аслида COVID-19 хавфи ортда қолди деб ўйлашга асос йўқлиги айтиб ўтилди.

📝Жойларда назорат доимий равишда олиб борилиши, карантин нормаларини бузган шахсларга ёки маъсулларга нисбатан жавобгарликни янада кучайтириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

❗️Шаҳар фуқаролари ҳамда тадбиркорлик субъетларини санитария қоидаларига тўлиқ риоя қилишлари талаб этилади.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#йиғилиш

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Нурафшон шаҳрида йиғилиш ўтказди

❇️Тадбирда вилоятнинг 22 та шаҳар ва туманидаги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг раҳбар ва мутасадди ходимлари иштирок этишди.

❗️Йиғилишда Тошкент вилоятида маҳалла ва оила билан ишлашда мавжуд ютуқ ҳамда камчиликлар, эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида сўз борди. Фаолиятида хато ва нуқсонларга йўл қўйган тўрт нафар мутасаддига вазир томонидан огоҳлантириш берилди.

🔷Вазир ўз сўзида раҳбар кадрларнинг шахсий масъулияти, халқ билан ишлашдаги ҳалол-пок муносабат ўрнатиш зарурати ҳақида гапирди. "Билак қанча бақувват бўлмасин, бармоқлар ишламаса овқатлана олмайди киши. Маҳалла тизими ҳам бугунги сиёсатни ижросини таъминлашда ана ўша бармоқларга ўхшайди", - деди Р. Маматов ўз сўзида.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#йиғилиш

📌Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Нурафшон шаҳрида йиғилиш ўтказди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Йиғилиш #Қуйи_Чирчиқ

⚡️Қуйи Чирчиқ туманида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси юзасидан туман ҳокими А.Холмурадов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

🎥Тафсилотлар юқоридаги видеолавҳада

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Пискент #Йиғилиш

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар қўллаб-қувватланади

📑Республикамизда ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича «Ёшлар дафтари» ҳамда ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида «Аёллар дафтари» рўйхатлари тузилмоқда.

🖋Республика Оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими Наргиза Абдуллаева, Пискент туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев раҳбарлигида туманда бу борадаги ишлар ҳолатига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

📌Йиғилишда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва ўринбосарлари иштирок этди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Йиғилиш

Маънавиятга эътибор, келажакка эътибор

Тошкент вилояти ҳокимлигида Республика Маънавият ва маърифат кенгаши ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Анжуманда Президентнинг маслаҳатчиси – Спичрайтери Хайриддин Султонов, Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Дилшод Кенжаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Республика ишчи гуруҳи ҳамда вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, шаҳар, туман ҳокимлари ҳамда тегишли бошқарма, ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Батафсил▶️https://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/manaviyatga_etibor_kelazhakka_etibor/

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#йиғилиш

⚡️Қибрайда ғалладан бўшаган 1 минг 300 гектар майдон ишсиз аҳолига фойдаланиш учун берилади

👉
Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok