Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
🛣Сўнгги йилларда давлат аҳамиятидаги йўллар билан бир қаторда ички кўчаларни таъмирлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

📌Пискент тумани ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, Фавқулодда вазиятлар бўлими, ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ва йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан олис қишлоқлар ва маҳаллалардаги ички кўчаларга шағал қоплаш, тупроқ кўчаларни жорий таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2021 йилнинг ўтган 1 ярим ойи мобайнида "Сувти", “Дўнгқўрғон", "Чимқўрғон", "Файзобод", "Оқтом", "Култепа", "Бирлик", "Дўстлик", "Новкент" МФЙларда 18 та тупроқ кўчада 20 км. узунликда жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

❗️Йил давомида ички кўчаларни таъмирлаш, тупроқ йўлларни шағаллаштириш давом эттирилади.

#Пискент

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда

📌Маълумки ҳар қандай давлатнинг ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши ва халқининг фаровон яшаши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътиборга бевосита боғлиқдир.

Жорий йилнинг 17 феврал куни очилиш маросими бўлиб ўтган Оҳангарон шаҳридаги "Ёшлар технопарки" ёш авлодга эътиборнинг бир намунаси бўлди.

🏢Бундан ташқари шу куни бир гуруҳ ёшларга кўп қаватли уйлардан хонадон калитлари топширилди.

📹Тафсилотлар “Ўзбекистон 24” телеканали лавҳасида👆

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чекка ҳудудда спорт мусобоқалари ўтказилди

🤼Янгийўл тумани 3-сектор ҳудудида ҳаяжонларга бой спорт мусобақалари ўтказилди.

📌Ҳудуд тумандаги энг чекка қишлоқлардан бўлганлиги учун бундай тадбирлар бўлишини ёшлар кутмаган эди.

❗️Бир вақтнинг ўзида қизлар ва ўғил болалар ўртасида 5 турдаги мусобақалар ўтказилди.

✔️Велосипеддан фойдаланган ўқувчилар ғолиб бўлишди.

#Янгийўл
#спорт

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Таъмирталаб ички йўлларга шағал тўшалмоқда

Оҳангарон тумани ФВБ томонидан 1-сектор ҳудуди “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғинида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказиш орқали таъмирталаб ички йўлларга шағал ётқизилди.

✔️Туман ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Абдурасул Абдуллаев ташаббуси билан тадбирга туман ФВБнинг механизациялашган отрядига тегишли 10 та махсус техника ва 16 нафар ишчи-хизматчи жалб этилди.

📌Махсус-тактик ўқув машқлари давомида “Гулобод” МФЙнинг Чароғон ва Истиқлол кўчаларидаги 1,3 км.дан ортиқ узунликдаги таъмирталаб йўлларга шағал тўшалди.

❗️Маълумот ўрнида, тумандаги 29 та МФЙдаги умумий узунлиги 46,6 км. бўлган носоз ички йўлларга режа асосида шағал қопламалари ётқизиш белгиланган.

#Оҳангарон

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Наманган шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Давлатимиз раҳбари 2020 йил сентябрь ойидан буён Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Шавкат Абдуразоқов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
Депутатлар номзодни Наманган вилоятининг ҳокими этиб тасдиқлади.

В Намангане с участием Президента Шавката Мирзиёева проходит внеочередная сессия областного кенгаша народных депутатов.
На сессии рассмотрен организационный вопрос. Глава государства рекомендовал на должность хокима области Шавката Абдуразакова, исполняющего обязанности главы региона с сентября 2020 года.
Депутаты утвердили кандидатуру в должности хокима Наманганской области.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#расмий

Тайинлов

📌Мелиев Барҳаёт Бахтиёржонович – Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

🔹Б. Мелиев 1987 йилда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2010 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

📌Лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида меҳнат қилаётган эди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Паркент магистраль каналида таъмирлаш ишлари доимий равишда олиб борилмоқда

⚡️Паркент магистраль каналининг Тошкент вилояти қишлоқ хўжалигида алоҳида ўрни бўлиб, ўн минглаб гектар майдонлардан мўл ҳосил етиштиришга об-ҳаёт етказиб беришга хизмат қилади. Ушбу йирик ирригация тармоғи Бўстонлиқ, Паркент, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Оҳангарон туманлари ҳудудларидан ўтади.

📌Бугунги кунда мазкур канал орқали Тошкент вилояти тоғ олди ҳудудининг 30,3 минг гектар майдонини суғориш мақсадида фойдаланилади. Канал II класс иншоотига мансуб бўлиб, йирик ирригация тармоқларидан ҳисобланади.

⚠️Шунингдек, бу йил ҳам тозалаш-таъмирлаш юмушлари бошланган бўлиб, ўтган январь ва февраль ойларида бир қатор ишлар бажарилди. Жумладан, 15 656 млн. сўм миқдорда жорий таъмирлаш юмушлари бажарилмоқда.

#Паркент

️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube