Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌Айни кунларда ҳудудларда "Ёшлар дафтари"га киритилган йигит-қизларнинг бандлигини таъминлаш, оилавий даромадини шакллантириш, деҳқончилик қилишлари учун ер ажратилмоқда.
Зангиота туманида журналист ва блогерлар учун ташкил этилган пресс-тур давомида шу ҳақида ҳам сўз борди.

✔️Медиа-тур иштирокчилари 250 нафар йигит-қизларнинг ҳар бирига 25 сотихдан ер ажратилиш жараёнлари, шу билан бирга, ёшлар бандлигига муносиб ҳисса қўшаётган фермерлар ва томорқа ер эгаларининг фаолиятлари билан яқиндан танишишди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида

👉
Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ

Меҳнат ярмаркасида 27 нафар фуқаронинг муаммоси ҳал этилди

📌Юқори Чирчиқ тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Ғ.Абдусаломовнинг ташаббуси билан меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

📍Тадбирда сектор ҳудудидаги "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтар"ига киритилган 50 дан зиёд вақтинча ишсиз фуқаролар иштирок этиб, улардан 25 нафарига ишга жойлашиш бўйича йўлланма берилди ва 5 нафари касбга йўналтирилди.

‼️Шунингдек, сектор раҳбари ёшлар ва хотин-қизлар билан мулоқот қилиб, уларнинг мурожаатларини ҳам эшитди ва муаммоларини ҳал қилиш бўйича мутасаддиларга вазифалар юклатилди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Халқ депутатлари кенгашининг сессиясида Наманган вилоятини ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари бу борадаги тегишли вазифаларни белгилаб берди.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан вилоятга 60 миллион доллар ажратилиши айтилди. 2021-2022 йилларда умумий қиймати 23,7 триллион сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши қайд этилди. Ушбу 1 минг 728 та лойиҳа орқали 66 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режалаштирилган.

На сессии кенгаша народных депутатов обсуждены меры по комплексному развитию Наманганской области.
Глава государства определил соответствующие.
Сообщено о выделении области 60 миллионов долларов из Фонда реконструкции и развития. В 2021-2022 годах в области намечено реализовать 1 728 отраслевых и региональных инвестиционных проектов на сумму 23,7 триллиона сумов. За счет осуществления этих проектов планируется создать свыше 66 тысяч рабочих мест.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Кеча, 18 феврал куни Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармасида Молия вазирлиги мутахассислари ва маҳаллий консултант Шухрат Усмонов иштирокида вилоятнинг туман ва шаҳар молия бўлимлари мутахассислари билан семинар ўтказилди.

🏦Осиё тараққиёт банкининг техник кўмаги доирасида Молия вазирлиги томонидан Давлат молиясини бошқаришнинг янада оқилона ва самарали тизимини таъминлаш мақсадида бюджет тизимининг бюджетлари ўртасида улардан ҳар бирининг харажатлар бўйича мажбуриятларини аниқ ажратишни ва даромад олиш манбаларини мустаҳкамлашни назарда тутувчи бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш, бюджетлараро трансфертлар миқдорини ҳисоблаш ва ажратишнинг ягона ва шаффоф услубиятини жорий этиш бўйича чора – тадбирлар амалга оширилмоқда.

👉Батафсил

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Қорақалпоғистон делегацияси Оҳангаронда бўлди

⚡️Кеча Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Абатбай Данияров бошчилигидаги делегация Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида бўлиб, шаҳардаги "Ёшлар технопарки", 6-сонли умумтаълим мактаби ва "Оҳангарон-Қоракўл" мактаб интернатидаги таълим жараёнлари, ўқитиш методикаси ва ўқувчиларнинг билим олиши учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

🤝Ўрганишлар давомида мутасаддилар келгусида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро тажриба алмашиб туришга келишиб олишди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгийўл туманида 600 нафардан ошиқ ёшларга ер берилганлигидан хабардормисиз?!

🙋‍♂️🙋‍♀️ Янгийўл тумани 2- сектор ҳудудида бугун "Ёшлар дафтари"га киритилган 26 нафар вақтинча ишсиз ёшларга 25 сотихдан деҳқончилик қилишлари учун ер майдонлари ажратиб берилди.

✔️Энг қизиғи 2-сектор раҳбари М.Рашидов ёшлар билан дўстона ва очиқ тарзда суҳбат олиб борди. Ер берилган ёшларга яна бир қулайлик яратилди. Яъни дала майдонларига экиш учун кўчат, уруғлар, кимёвий воситалар арзонлаштирилган нархларда етказиб берилиши ҳам йўлга қўйилди.

📌 Қисқа қилиб айтганда талабгор ёшларнинг мурожаатлари жавобсиз қолмаяпти.

#Янгийўл_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube