Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#Эълон #Бўка_тумани #МТТ

Оилавий нодавлат таълим муасасаси очмоқчимисиз?

❇️Бўка тумани мактабгача таълим бўлими ҳудудда боғчаларга эҳтиёж бўлганлиги сабабли, кўп қаватли биноларнинг 1-қаватидаги 3, 4 хонали хонадонларда ва ҳовли жойларда мактабгача таълим ташкилотини очишни таклиф этади.

⚡️Оилавий МТТ очиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сонли қарорида кўзда тутилган оилавий нодавлат таълим муассасаларига бир қанча имтиёзлар берилган.

📌Қолаверса, оилавий боғча очувчи талабгорлар учун давлат томонидан 50 фоизли имтиёзлар мавжуд.

☎️Бўка тумани МТБ мудири: Курбанов Бахтиёр Аскарович - 90-336-27-77 МТБ ходими: Санобар Комилова - 97-412-12-44

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#МТТ #Билдириш

Тошкент вилоятида фаолиятини анъанавий шаклда бошлаган давлат МТТлари сони 100 дан ошди

👫 Тошкент вилоятида пандемия шароитида ўз фаолиятини тиклаган давлат МТТлари сони 136 тани ташкил қилмоқда.

Жумладан:

📍Ангрен шаҳрида – 36 та;
📍Бекобод шаҳрида – 5 та;
📍Янгийўл шаҳрида – 8 та;
📍Нурафшон шаҳрида – 3 та;
📍Қибрай туманида – 9 та;
📍Чиноз туманида – 23 та; (барча МТТлар фаолияти тикланган)
📍Оққўрғон туманида – 9 та;
📍Тошкент туманида – 15 та;
📍Оҳангарон туманида – 11 та;
📍Зангиота туманида – 1 та;
📍Ўрта Чирчиқ туманида – 6 та;
📍Юқори Чирчиқ туманида – 6 та;
📍Қуйи Чирчиқ туманида – 4 та МТТ фаолияти тикланган.

🗓 Эртага, 27 октябрь куни вилоятнинг 5 та туман ҳамда шаҳрида 10 та давлат МТТ анъанавий фаолиятини бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, давлат МТТлари очилишига маҳаллий кенгаш депутатларининг тегишли қарори ва ҳудудий СЭОМ хулосаси асосида руҳсат берилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#МТТ #Чиноз

Чиноз туманидаги янги қишлоқда барча шароитга эга боғча очилди

⚡️Ободлик ва фаровонлик, эзгу ниятларимиз, одамларимиз ҳаётидан розилигининг рамзий мадҳиясига айланган бу машҳур қўшиқ бугун Чиноз туманининг кўпмиллатли “Эшонобод” қишлоғи узра ҳам баралла янграб, узоқ-узоқларда акс-садо бермоқда.

📌Эшонобод қишлоғи – Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳридан 80 километр, Чиноз тумани марказидан 20 километр олисда, қўшни давлат билан чегара ҳудудда жойлашган.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube