«Универсиада-2021»: кураш мусобақаларида Тошкент вилояти тенгсиз
⚡️⚡️Термиз шаҳрида «Универсиада» спорт ўйинлари дастуридан ўрин олган кураш мусобақалари ўтказилди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 200 нафардан зиёд курашчи талабалар иштирок этди.
📌Мусобақада эркаклар 8та вазн тоифасида ўзаро беллашган бўлса, қизлар 7 та вазнда ғолиблик учун кураш тушишди.
🥇Таъкидлаш керак, беллашувлар кескин ва ўта муросасиз кечди. Умумий натижаларга кўра асосини Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари ташкил этган Тошкент вилояти жамоаси норасмий ҳисобда 1-ўринни қўлга киритди.
✅Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар медаль ва дипломлар билан тақдирланишди.
👉 Каналга аъзо бўлиш👈
Web-site| Facebook| Instagram|YouTube

#расмий
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Зангиота тумани Эшонгузар қўрғонидаги стадион бузилиши бўйича видеотасвир юзасидан муносабат
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1-3 июнь кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида берилган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Зангиота тумани ҳокимлиги томонидан Эшонгузар қўрғонида туман марказини ташкил этиш ва Тошкент ҳалқа автомобиль йўли архитектуравий қиёфасини тубдан яхшилаш бўйича концепция ишлаб чиқилди. Концепцияга кўра, йўл инфратузилмасини кенгайтириш, замонавий турар-жой биноларини қуриш белгилаб олинди ва бунга асосан тегишли вилоят ташкилотлари билан келишилган ҳолда, Эшонгузар қўрғони Бош лойиҳаси тасдиқланди.
Эшонгузар қўрғонининг тасдиқланган Бош режасига асосан шаҳарсозлик фаолиятини янада такомиллаштириш, туман марказини замонавий кўринишини таъминлаш ва Тошкент халқа автомобиль йўлини архитектуравий қиёфасини тубдан яхшилаш концепциясига асосан Эшонгузар қўрғонига кириш йўлини 11 метрдан 46 метргача кенгайтирилиши кўзда тутилган бўлиб, йўл муҳофаза ҳудудига тушган бино-иншоотларни бузилиши ва унинг ўрнига замонавий кўп қаватли турар-жой биноларини қуриш белгилаб олинди. Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида хорижий инвестиция маблағлари ҳам жалб этилиб, бугунги кунда қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилган.
Шу муносабат билан, туман маркази, яъни Эшонгузар қўрғони Марказий шоҳкўчасида жойлашган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Зангиота тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тасарруфидаги ёпиқ сув ҳавзаси ва стадион ҳам бузилиши кўзда тутилган.
Унинг ўрнига хорижий сармоядор “EXPECTED HOMES” қўшма корхона шаклидаги масъулияти чекланган жамияти томонидан Эшонгузар қўрғони, “Ойбек” МФЙ, А.Набиев кўчасидаги туман ҳокимлиги томонидан барпо этилган 6,0 гектарлик Ёшлар маданият ва истироҳат боғи яқинидаги бўш турган 0,42 гектар майдон “Замонавий ёпиқ сув ҳавзаси ва спорт комплекси” қурилиши учун ажратиб берилди.
Ушбу майдонга лойиҳа қиймати 15 миллиарддан ортиқ бўлган замонавий ёпиқ сув ҳавзаси ҳамда бир вақтда 60 та ёш ўсмирлар шуғулланиши учун ёпиқ спорт мажмуаси қурилиши режалаштирилди. Бундан ташқари барпо этилган Ёшлар маданият ва истироҳат боғида 0,90 гектар майдонда сунъий қопламали стадион ва теннис корти ҳамда болалар шуғулланиши учун бошқа спорт иншоотлари қурилиши бошланган, айни пайтда қурилиш ишлари якунланиш арафасида турибди.
Шунингдек, барпо этилган Ёшлар маданият ва истироҳат боғининг кириш қисмида жойлашган 14-умумтаълим мактабига қарашли чим қопламали катта стадионни ҳам таъмирлаш кўзда тутилган. Бундан ташқари, қурилаётган кўп қаватли турар-жой бинолари ўртасида ҳам сунъий қопламали стадион қурилиши лойиҳада кўрсатилган.
2021 йил 9 февраль куни масъуллар мурожаатчилар билан учрашди. Ҳолат юзасидан фуқароларга тушунтирилди ва далолатнома тузилди.
Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

✅ Сўз мулкининг султони, буюк шоир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Юқори Чирчиқ туманидаги марказий хиёбонда тантанали тадбир ўтказилди.
📌Маросимда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари З.Мирғозиева ва туман ҳокими У.Атемов сўз олиб, бобомиз А.Навоийнинг ижодининг серқирра жиҳатлари хусусида батафсил маълумотлар беришди.
❇️Шундан сўнг буюк мутафаккир ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.
🔹Шунингдек, "Миллатлар дўстлиги" маданият саройида уюштирилган "Назм ва наво" кечасида эл суйган санъаткорлар томонидан Навоий ғазаллари мадҳ этилди. Ёшлар ижросидаги саҳна кўринишлари эса йиғилганларга хушкайфият бағишлади.
#Юқори_Чирчиқ

#тайинлов
📌Мирзақулов Дилшод Муҳиддинович Бекобод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
✅Мирзақулов Дилшод Муҳиддинович "Ўзбекистон металлургия комбинати" акциядорлик жамиятида бир қатор масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.
#Бекобод

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
Тошкент вилоятида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносиб нишонланди.
🎥Лавҳа шу ҳақда.
👉 Каналга аъзо бўлиш👈
Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Тошкент вилоятида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносиб нишонланди.
🎥Лавҳа шу ҳақда.
👉 Каналга аъзо бўлиш👈
Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ички йўллар таъмирланмоқда
✅Айни кунларда Оҳангарон туманида ФВБ механизациялашган отряди томонидан маҳаллалардаги таъмирталаб ички йўлларга шағал ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
📌Хусусан, шу кунга қадар “Қуюн”, “Қизилой”, “Қорасувёқа”, “Ёнариқ” ва “Телов” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги айрим йўллар, жами 11,6 км.дан зиёд масофадаги таъмирталаб ички йўлларга шағал ётқизилди.
🚜Мазкур юмушларни амалга оширишда туман ФВБ механизациялашган отрядининг 62 та махсус техника ва 86 нафар ишчи-хизматчилар жалб этилган.
📌Маълумот ўрнида айтиш жоизки, режага асосан маҳаллалардаги шағал қопламаси ётқизиладиган ички йўлларнинг умумий узунлиги 46,6 км.ни ташкил этади.
#Оҳангарон_тумани

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги телеграм канали техник омилларга кўра янги линк ва янгиланган вариантда иш бошлади. Коммунал соҳага оид янгилик ва ўзгаришларни Сиз билан баҳам кўрамиз.
👇👇👇 https://t.iss.one/uyjoykommunaluz
👇👇👇 https://t.iss.one/uyjoykommunaluz
Мафтуна тадбиркорлик фаолиятини кенгайтирмоқчи
✅Қибрай тумани "Бўстон" маҳалласида истиқомат қилувчи 25 ёшли тадбиркор Мафтуна Камилова "Чинобод" маҳалла йиғини биносидаги бўш турган 2 та хонани ижарага олиб, кичик корхона ташкил қилди. Ҳозирги пайтда у ойига қиймати 22 млн. 500 минг сўмлик болалар кийимларини ишлаб чиқармоқда.
🔹Яқинда туман ҳокими М.Миркасимов ва сектор раҳбарлари ёш тадбиркорнинг корхонасида бўлиб, унинг фаолияти билан танишишди ва келгусидаги режалари билан қизиқишди.
📌– Ҳозир корхонамизда маҳалламиздаги 18 нафар хотин-қизларнинг бандлиги доимий таъминланган. Келгусидаги мақсадим фаолиятимни янада кенгайтириб, 100 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш, – деди Мафтуна Камилова.
📌Сектор раҳбарлари ёш тадбиркорни қўллаб-қувватлаш учун барча чора-тадбирлар кўрилишини таъкидлашди.
#Қибрай

Тайинлов
📌Таджиметов Фурқат Абдикаримович Тошкент вилояти ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибият мудири лавозимига тайинланди.
✅Ф. Таджиметов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси вазифасида фаолият юритган.

Россиялик ўқитувчи пискентлик ўқувчиларга дарс ўтади
✅Таълим сифатини ошириш, рейтинг кўрсаткичи паст мактабларга малакали мутахассисларни жалб этиш мақсадида Пискент туманида ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
♻️Хусусан, туман Халқ таълими бўлими билан Москва шаҳридаги Герцен номидаги институт ўртасида амалий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ушбу ҳамкорликнинг илк натижаси сифатида "Дўнгқўрғон" маҳалласида жойлашган 18-мактабда институт ўқитувчиси Н.С.Кибалина ўқитувчи сифатида иш бошлади.
🔰Шунингдек, россиялик педагог рус тили фани ўқитувчилари билан онлайн семинарлар, "ZOOM"дастури орқали конференциялар уюштириши режалаштирилган. Семинарни муваффақиятли якунлаган педагогларга Герцен институтининг халқаро тоифага эга сертификатлари топширилади.
#Пискент