Toshkent viloyati hokimligi
14.7K subscribers
39.5K photos
5.41K videos
48 files
21.6K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёш дастурчилар сараланди

🏫 Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Тошкент тумани бўлими ва туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида 14-умумтаълим мактабида “Ёш дастурчилар” мусобақаси ўтказилди.

💻 Унда тумандаги умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган “Web дастурлаш”, “Graphik дастурлаш”, “IOS” ва “Android” дастурларига қизиқувчи ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

⌨️ Мусобақада ўқувчиларнинг дастурлаш борасидаги билим ва кўникмалари мантиқий савол-жавоб ҳамда амалий машқлар орқали синовдан ўтказилди.

🎞 Батафсил лавҳада.

#Тошкент_тумани

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
“Маҳаллабай” ишлаш тизими жорий этилмоқда

⚡️Паркент тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ниғмат Муҳамедов Заркент қишлоғидаги “Янгиобод”, “Истиқлол”, “Давлатобод”, “Тоживай Ризаев”, “Қўрғон” маҳаллаларида бўлди.

🔎Туман ҳокими “маҳаллабай” ишлаш бўйича янги тизимни йўлга қўйиш, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича янгича ёндашиш ва ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ўринбосарларига топшириқлар берди.

❗️❗️Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзоларига тадбиркорлик субъектларини мулк шаклидан қатъи назар тўлиқ хатловдан ўтказиш, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги камчилик ва бюрократик тўсиқларни бартараф қилиш, камбағал оилалар ишсиз аъзоларининг бандлигини таъминлаш, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганларга иш топишда ёрдам бериш чора-тадбирларини белгилаш вазифалари топширилди.

▶️Батафсилушбу ҳаволада ўқинг

#Паркент

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​Оилавий муҳит ёшларни жиноятга етаклади

❗️Олмалиқ шаҳридаги 23-умумтаълим мактабида яқинда содир этилган автотранспорт ўғирлаш жинояти муҳокамаси бўлиб ўтди.

🔎Жорий йил 6 февралдан 7 февралга ўтар кечаси “Ғ.Ғулом” МФЙда яшовчи М.О. га тегишли бўлган "Нексия 1" Донс русумли автомашина олиб қочилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув тадбирлари давомида автомашина Қоралола қабристони ёнидан топилган. Энг ачинарли жиҳати, жиноят вояга етмаган ёшлар томонидан содир этилган бўлиб, бугунги кунда уларга нисбатан жиноят иши очилган.

🔴Жиноятни содир этган ёшлар 8, 9 ва 10-синф ўқувчилари Д.Х., С.Т. ва М.У.лар бўлиб, уларнинг оилавий шароити ўрганилганда, Д.Х.нинг ота-онаси ажрашганлиги, С.Т.нинг отаси Россияга ишлаш учун кетганлиги ҳамда М.У. нинг отаси қамоқда эканлиги аниқланган.

🚸Хулоса қилиш мумкинки, ҳар учала ёшнинг жиноятни содир этишида оилавий муҳитнинг таъсири бўлган.

📌Муҳокамада иштирок этган Вояга етмаганлар ишлари бўйича Тошкент вилояти идоралараро комиссия масъул котиби Б. Широв, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш. Маматқулов, Вояга етмаганлар ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар идоралараро комиссияси масъул котиби Ж. Тоғаев, шаҳар ИИБ ХПБ ВЕ ва ЁЎХПТ ЭГ катта инспектори А. Ҳайдаров, шаҳар ХТБ маънавий-ахлоқий тарбиялаш шўъба мудири С. Рустамова, Ёшлар агентлиги шаҳар бўлими раҳбари М. Ҳамзаев, маҳалла фаоллари ва мактаб ўқитувчилари ўртасида содир этилган ҳолат муҳокама қилиниб, бу ишда ҳар бир ташкилот қайсидир маънода айбдор эканлиги таъкидланди.

#Олмалиқ
#жиноят

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Вилоят ҳокимлигида Бош прокурор раислигида йиғилиш ўтказилди

⚡️Йиғилишда аҳоли билан ишлашнинг “маҳаллабай” ишлаш тизимини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

❗️Хусусан, бунда секторлар ва маҳаллий ижро ҳокимиятининг вазифалари, электрон ҳужжат айланиши, турли бюрократик тўсиқларни сунъий равишда пайдо бўлишига йўл қўймаслик, натижадорлик масалалари кўриб чиқилди.

📑Ҳудудлардан иштирок этган мутасаддилар ва вилоят ҳокимлиги ижро аппарати, корхона ва бошқарма раҳбарлари янги тизимнинг мазмун-моҳияти билан таништирилди.

🔎Бунда, энг асосийси, ишларнинг қайси босқичда ва қандай аҳволда экани прокуратуранинг қатъий назоратида бўлиши таъкидланди.

#Расмий

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Дилором тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди

📌Ўрта Чирчиқ туманида “2020-2021 йиллар давомида Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури" доирасида мунтазам равишда сектор раҳбарлари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этиб келинмоқда. Тадбирларда йигит-қизлар ўзларини қизиқтирган соҳалар бўйича раҳбарларга мурожаат қилишмоқда.

✂️Жумладан, “Арғин-Сада” маҳалласида истиқомат қилувчи Дилором Марайимова ўз хонадонида тикувчилик фаолиятини бошлаш учун тикув машиналари сотиб олишда ёрдам сўраб, сектор раҳбарларига мурожаат қилган эди. Мурожаат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилгач, фуқарога кредит ажратилишига келишилди.

📌Туман прокурори, 2-сектор раҳбари Собиржон Темиров ташаббуси билан "Ҳар бир оила тадбиркор" Давлат дастури доирасида Д.Марайимовага 30 миллион сўм кредит ажратилиб, 6 та тикув машиналари олиб берилди. Ҳозир Дилором тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди.

#ёшлар_дастури
#Ўрта_Чирчиқ

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Якка тартибдаги тадбиркорлар ўтган йилларда қатъий белгиланган солиқ тўлар эди.

Эндиликда бу тизим бекор қилинди.

📝Жисмоний шахслар меҳнат стажи ҳисобланиши учун йилига камида базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравар миқдорида тўлаш қуйидагича амалга оширилади.

💰Шунингдек, ўзини-ўзи банд қилган жисмоний шахслар солиқ инспекциясидан рўйхатдан ўтиб, белгиланган миқдорда тўлов қилиб бир йиллик иш стажига эга бўлиши мумкин.

📌Хусусан, ихтиёрий тартибда меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Reспубликаси фуқаролари, шунингдек, республика давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан чет давлатларга ташкил этилган савдо уйлари ваколатхоналарида ишлаётган фуқаролар ҳам юқоридаги тартибга кўра иш стажига эга бўлишлари мумкин.

#Оққўрғон

🎥Батафсил видеолавҳада👆

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расмларда орзулар рўёби акс этди
⚡️Болалар зўр кайфиятда ўзларига ва келажакка ишонч туйғуси билан уйларига қайтишди. "Bright Future" фонди билан дўстона алоқалар ўрнатилди.

Чиноз туманидаги умумтаълим мактабларининг уйда таълим олаётган имконияти чекланган ўқувчилари учун "Bright Future" фонди томонидан хайрия тадбири уюштирилиб, болалар учун қизиқарли ўйинлар ва машғулотлар ташкил этилди.

🎥Видеолавҳа шу ҳақда👆

#Чиноз

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Отахонлар ёшларга омад тилаб, дуо қилишди

⚡️Зангиота туманидаги 250 нафар ёшнинг ҳар бирига 0,25 сотихдан ер ажратилади. Барча ёшларга ўз ҳудудларига яқин бўлган жойлардан ер майдони бериладиган бўлди. Икки нафар йигит эса ўз ерига эга бўлгач, ишни бошлаб юборди. Отахонлар ёшларни дуо қилиб, ишларига омад тилашди.

🎥Видеолавҳа шу ҳақда👆

#Зангиота_тумани

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

📝Президентимиз раислигида маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Миллий гвардия ўртасида “Янги Ўзбекистон: кучли иқтисодиёт ва кучли маънавият” шиори остида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

📌Марказ раҳбари М.Ҳожиматов ва Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Жўраевлар томонидан имзоланган меморандум маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасида кўплаб йўналишларни кўзда тутади.

Онлайн тарзида ўтказилган меморандумни имзолашда Тошкент вилояти студиясидан вилоят Маънавият ва маърифат бўлими, Миллий гвардиянинг вилоят бўйича бошқармаси мутасаддилари иштирок этишди. Янги имзоланган ҳамкорлик меморандумидан келиб чиқиб ўзаро амалга оширилиши лозим бўлган режалар келишиб олинди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
2021 йилги Давлат дастури ижросини ташкил этиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Дастурда ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратилган. 226 та йирик саноат ва инфратузилма объектларини ишга тушириш, минглаб уйлар, йўл, сув ва электр тармоқлари қуриш режалаштирилган.
Йиғилишда ушбу вазифалар муҳокама қилиниб, мутасаддиларга қўшимча кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам организации исполнения Государственной программы на 2021 год.
В программе большое внимание уделено обеспечению занятости молодежи и женщин, развитию экономики и социальной сферы. Запланировано введение в строй 226 крупных промышленных и инфраструктурных объектов, строительство жилья, дорог, сетей водо- и электроснабжения.
На совещании состоялось обсуждение этих задач, ответственным лицам даны дополнительные указания.

#Mirziyoyev #videoselektor #davlatdasturi2021

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter