Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.8K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Оққўрғон_тумани
#Аёллар_дафтари

Эҳтиёжманд хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга киришилди

⚡️ Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш, мавжуд муаммоларини аниқлаш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Оққўрғон туманида хонадонма-хонадон юриб, Аёллар дафтари”ни шакллантириш белгиланган.

Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича республика миқёсида 28 та намунали шаҳар-туманлар қаторига Тошкент вилоятидан Оққўрғон туман ва Чирчиқ шаҳри ҳам киритилган.

❇️Оққўрғон туманида мазкур йўналишда туман штаби ва 29 та МФЙ кесимида ишчи гуруҳлар ташкил этилди. 31 ёшдан юқори ёшдаги аёллар билан суҳбат ўтказилиб, 22852 нафар хотин-қизларнинг ижтимоий, ҳуқуқий ҳамда руҳий ҳолатлари, уларнинг билим ва касб ўрганишга бўлган иштиёқлари бўйича 1361 нафар аёлларнинг рўйхати шакллантирилди.

📌Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маърупова, Олий суд раиси биринчи ўринбосари Робахон Махмудова, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси масъули Ўткир Рашидов, сектор раҳбарлари ҳамда тегишли корхона-ташкилотлар
раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

✳️ТадбирдаАёллар дафтарига киритилган аёлларнинг муаммолари ўрганилиб, уларни ҳал этиш чоралари белгиланди.

✔️Йиғилишда республикадан ташриф буюрган масъулларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Аёллар_дафтари
#Оққўрғон_тумани

Мутасаддилар штаб фаолияти билан танишдилар

⚡️Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Г.Маърупова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Б.Маҳмадалиев, Республика штаби раиси Ш.Жавлонов, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Олий суд, Туризмни ривожлантириш вазирлиги вакиллари, Оққўрғон тумани ҳокими Ф.Омонов ва секторлар раҳбарлари, Тошкент вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси О.Парпибоева, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси М.Носировлар хамкорлигида Оққўрғон туманида "Аёллар дафтари" бўйича ташкил этилган штаб фаолияти билан танишдилар.

📌Тумандаги хатлов натижасида “Аёллар дафтари”да аниқланган 1 371 нафар ишсиз аёллар бандлигини таъминлаш буйича аниқ иш ўринлари ва масъулларга муддатли вазифалар берилди.

🔎Ўрганиш мобайнида штаб фаолияти бўйича иш ўринлари жойига чиқиб ўрганилди ҳамда керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда

Тошкент тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

🔍 Қабул давомида туман ҳокимлиги, туман Адлия бўлими, Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари, Жиноят, Фуқаролик ишлари бўйича ҳамда Иқтисодий судлар раислари томонидан 27 нафар хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ ҳамда ижтимоий масалалардаги мурожаатлари тингланиб, улардан 4 нафарининг мурожаатлари шу ернинг ўзида ижобий хал этилди. Шунингдек, 23 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.

📌 Маълумот учун: Бугунги кун ҳолатига туманда “Аёллар дафтари”ги киритилган хотин-қизлар 1 минг 3 нафарни ташкил этиб, шулардан 33 нафари ҳуқуқий ёрдамга муҳтож ҳисобланади.

#Аёллар_дафтари
#Тошкент_тумани

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube