Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Ҳарбий соҳа ва спортга қизиқадиган қизлар саралаб олинди

🔰Тошкент вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши вакиллари Чиноз туманидаги Республика қиз болалар ўқув тарбия муассасасига ташриф буюришди.

♻️Учрашув жараёнида тарбияланувчи қизлар орасидан ҳарбий соҳа ва спортга қизиқадиганлари сараланиб олинди. Бундан ташқари, спортнинг ўзбек жанг санъати туридан тўгарак ташкил этилиб, илк машғулотлар ўтказилди.

#Чиноз

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
📌Шу кунга қадар, Тадбиркорлик маркази томонидан «Аёллар дафтари»га киритилган юзлаб хотин-қизлар ўқитилиб, уларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун амалий кўмак бериб келинмоқда.

📝 Ўз фаолиятини бошлаган тадбиркор аёллар иштирокида марказ битирувчилари учун маҳорат дарси ташкил қилинди.

📇Унда «Аёллар дафтари»га киритилган 60 нафар хотин-қизларга сертификатлар топширилди.

#Бўстонлиқ

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Томчилатиб суғоришдан “Лукойл”гача – Тошкент вилоятининг янги ҳокими нималар билан банд?

📍https://uza.uz/posts/238933

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Ёшларга ер ажратиладиган бўлди

⚡️Зангиота туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга ер ажратиш ва ундан унумли фойдаланиш юзасидан ўқув-семинар ўтказилди.

🔎Тадбирдан сўнг йигит-қизлар “Наврўз-Обиджон-Собитжон” фермер хўжалигида бўлишди. Фермернинг ишларини кўриб, “Туркистон” ҳудудида истиқомат қилувчи Шораҳим Турғунов картошка ва булғори қалампири, Соҳибжон Обидов эса тарвуз ва карам етиштириш мақсадида ер сўради. Уларнинг илтимослари ижобий ҳал этиладиган бўлди.

📌Туман мутасаддилари маслаҳатлашиб, ёшларга ўзларининг истиқомат қиладиган ҳудудларига яқин жойдан ер ажратадиган бўлишди.

#Зангиота_тумани
#Дастур_амалда

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг VI чақириқ XXIII сессияси бўлиб ўтди

🔎Сессияда Кенгаш томонидан 10 та масала кўрилиб, депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

📌 Олмалиқ шаҳар маҳаллий бюджетининг 2020 йилда шаклланган қўшимча манбаларининг сарфланиши юзасидан ҳисобот ва шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йилда шаклланиши кутилаётган қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Шоумаровнинг ҳисоботи эшитилди.

Жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг 2020 йил давомидаги фаолияти бўйича Жиноят ишлари бўйича шаҳар суди раиси А.Неъматовнинг ахбороти тингланди.

🔖 Мактабгача таълим соҳасида 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар ва 2021 йил режалари тўғрисида вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари ахборот берди.

📜Юқоридаги ҳамда бошқа бир қатор тингланган ахборотлар бўйича Кенгаш томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

#сессия
#Олмалиқ

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube