Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
"Қамчиқ" довони очиқми?

❄️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 7-9 февраль кунлари А-373 “Тошкент – Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонида қор ёғиши маълум қилинган.

🌨Хусусан, кеча довонда қор ёғиши бошланди. Бугун ёғингарчилик вақти-вақти билан кучайиб, йўлнинг кўриниши 50 метргача қисқармоқда. Мазкур ҳолат довон йўлларида автомашиналарнинг эркин ҳаракатланишига бирмунча таъсир қиляпти. "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан довон йўллари қор ва музламадан мунтазам равишда тозаланмоқда. Айни вақтда автомобиллар хавфсиз ҳаракатланиши таъминланган.

⚡️Таъкидлаш жоизки, ҳозир “Қамчиқ” довонида ҳаво булутли, ҳарорат цельсий шкаласи бўйича “0” даражада. Тоғ ён бағирларида қорнинг қалинлиги 120 сантиметрни ташкил қилмоқда.

Батафсил ЎзА да

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Мутасаддиларга "маҳаллабай" ишлаш бўйича топшириқлар берилди

♻️Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳокимлик масъуллари ва барча корхона-ташкилот раҳбарлари иштирокида ижро интизоми, аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш ва бошқа кўплаб масалалар бўйича йиғилиш ўтказилди.

🔹Тадбирда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ижроси, ишсиз аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш орқали "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни рўйхатдан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

🔸Шунингдек, туман ҳокими ишсиз ёшларга сабзавот ва полиз экинларини етишитириш учун 25 сотихдан ер ажратиш борасида кўрилаётган чоралар ҳам қониқарли эмаслиги таъкидланиб, мутасаддиларга вазифа ва кўрсатмалар берилди.

#Ҳокимлик_соати
#Қибрай

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати "Халқ билан" деб номланган янги лойиҳасини тақдим этади.
Унинг қаҳрамонлари – оддий одамлар - ҳаётидаги энг унутилмас учрашув ҳақида сўзлаб беришади.

Пресс-служба Президента Республики Узбекистан представляет новый проект "С народом".
Его герои - обычные люди - рассказывают о самой незабываемой встрече в своей жизни.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Йўл бўйлаб" кўрсатувининг навбатдаги сони Тошкент вилоятининг Бекобод туманидан тайёрланди.

🎞Батафсил лавҳада👆

#Бекобод_тумани

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Спорт фестивалига марҳамат!

‼️12, 13, 14 февраль кунлари Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғида анъанавий "Chimgan challange" спорт фестивали ташкил этилади.

Унда мамлакатимиздаги вазирликлар, идоралар ҳамда йирик корхона-ташкилотларнинг спорт тарғиботчилари баскетбол, волейбол, бадминтон, мини футбол, тоғ чанғиси ва сноуборд бўйича бўйича ўзаро мусобақалашади.

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Хонадонда семинар ташкил этилди

⚡️Оҳангарон тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида маҳсулотлар етиштириш ва экспорт қилиш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида семинар ташкил этилди.

📑Семинарда аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, йилига 2-3 марта ҳосил олишни йўлга қўйиш, ихчам иссиқхоналар қуриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

📌Шунингдек, томорқаларда интенсив боғ ташкил этиш, саримсоқпиёз ва тўқсонбости экинларни экиш, парранда, қуён, асалари парваришлаш ва қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишлари бўйича ўзаро тажриба алмашилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

#Оҳангарон_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Жамшид Абдусаломов: Мақсади муштарак йўл – уч давлат ўртасидаги мустаҳкам ишонч кўприги бўлиб хизмат қилади

✳️Маълумки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Марказий Осиёни Ҳинд океани билан боғлайдиган транс-афғон транспорт йўлагини барпо этиш борасида сўз юритган эди.

🚝Яқинда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон давлатлари расмийлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда “Мозори Шариф-Кобул-Пешовар” темир йўли қурилиши бўйича қўшма ҳаракатлар режаси тасдиқланиб, бу бўйича “йўл харитаси” тузилди.

♻️Уч томонлама келишувнинг имзоланиши соҳа истиқболи сари ташланган энг муҳим қадамлардан бири бўлди, десак асло муболаға бўлмайди.

🔹Айтиш жоизки, “Аср лойиҳаси” деб таърифланаётган бу стратегик жараён шубҳасиз, ҳар учала давлатлар ўртасида мустаҳкам дўстлик, ўзаро ишонч, чексиз ҳурмат ва иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

▶️БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
"Оила маркази" тингловчиларига сертификатлар топширилди

⚡️Олмалиқ шаҳрида “Оила мактаби” ташкил этилиб, мактабнинг илк 15 жуфт тингловчилари билан оила бюджети, ҳуқуқий билимлар, психология, репродуктив саломатлик бўйича машғулотлар олиб борилди.

📜 Ўқув машғулотларини якунлаган бўлажак келин-куёвларга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари, ИИБ бошлиғи томонидан сертификат ва зарурий қўлланма-брошюралар топширилди.

#Олмалиқ

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Махсус-тактик ўқув машқларида ички йўлларга шағал ётқизилмоқда

Ҳудудлардаги таъмирталаб ички кўчаларга механизациялаштирилган отряд ёрдамида амалий махсус-тактик ўқув машқлари ўтказиш орқали шағал ётқизиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

📌Оққўрғон туманидаги "Қуштамғали" МФЙнинг Қуштамғали, Омад, Обод юрт, Фусункор, Шамалак кўчаларига, "Элтамғали" МФЙнинг Наврўз, Олмазор, Муротовул, Навбаҳор, Қорасув кўчаларига 50 дан ортиқ махсус техника иштирокида шағал ётқизиш ишлари бажарилмоқда.

Оҳангарон шаҳрида олиб борилган махсус ўқув-тактик машқлари чоғида "Бирлик" МФЙ Шарқ кўчасининг 300 метр, "Ёшлик" МФЙ Ҳуррият кўчасининг 600 метр қисми (режалаштирилган) ва "Нўғойқўрғон" МФЙнинг Бунёдкор, Янги авлод кўчаларининг 150 метр қисмига шағал қопламаси ётқизилди. Шунингдек, "Янгилик" МФЙда 400 метр йўл асфальтланди.

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube