Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#Олмалиқ
#Сайёр_суд
#ноқонуний_қурилиш

УЗ: Кўплаб ҳамшаҳарларимиз йўл четига, кўп қаватли уйлар олди, бозор ҳудудларига ҳужжатларсиз, меъёр талабларига, қолаверса ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид равишда ўзбошимчалик билан қўшимча қурилмалар ва бинолар қуриб олишган.

🔶Тошкент вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Олмалиқ шаҳар филиали томонидан 1300 га яқин ноқонуний қурилишлар аниқланган бўлиб, шундан 514 таси ихтиёрий тартибда бузилиши таъминланган.

✍️160 тасини бузиш бўйича эса бугунги кунда Фуқаролик ишлари бўйича Оҳонгарон туманлараро судига даъво аризалари киритилди.

🔴 Куни кеча Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтган сайёр судда прокуратура, қурилиш бўлими, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Олмалиқ шаҳар филиали вакиллари томонидан тегишли фуқароларга жарималар белгиланиб, ноқонуний қурилмалар мажбурий тартибда буздирилиши бўйича қарорлар қабул қилинди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Пробация гуруҳидагилар жазодан озод этилди

⚡️Жиноят ишлари бўйича Бекобод туман суди, туман прокуратураси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида сайёр суд мажлиси ўтказилди.

📌Тадбирда 5 нафар пробация гуруҳи назорат остидаги шахслар ўзларига тайинланган жазони намунали хулқ билан ўтаб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги ва тузалиш йўлига қатъий ўтганлиги сабабли, уларга нисбатан инсонпарварлик далолатномалари қўлланилди. Улар тайинланган жазодан Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

🔹Шунингдек, 1 нафар озодликдан чеклаш жазосига ҳукм қилинган шахс жазо ўташдан бўйин товлаб юрганлиги сабабли Жиноят кодексининг 48-моддасига асосан жазони ижро этиш муассасасига қайтарилди.

#Бекобод
#сайёр_суд

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube