#Пискент
#аграр_соҳа
"Ёшлар боғи"да Пискент тумани фермерларининг семинари бўлиб ўтди
❓Бу йил пахта терими мавсуми қандай ўтади? Кооперация нима дегани?
✅22 август куни "Ёшлар боғи"да ташкил этилган тадбирда юқоридаги саволлар муҳокама этилди.
💠Кун тартибида пахта йиғим-теримига тайёргарлик, дефолияциялаш, терим отрядларини шакллантириш, мавсумда қатнашадиган техникалар созлиги, кўнгилли теримчилар учун шарт-шароит яратиш сингари ишларнинг бориши муҳокама этилди.
❇️ Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази орқали теримчиларнинг бандлиги расмийлаштирилиб, маош тўланади. Шу орқали терим мавсумида қатнашувчи кўнгилли отрядлар шакллантирилмоқда.
▶️Батафсил
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram

Сабзавотчилик ва чорвачиликдаги аҳвол таҳлил этилди
🔸Пискент тумани ҳокимлигида вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Б.Алимбеков, туман ҳокими Р.Рихсиев раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди.
✅Унда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, аграр соҳа мутасаддилари, чорвачилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари бошлиқлари иштирок этди.
🔎Тадбирда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш долзарб аҳамият касб этиши таъкидланиб, тумандаги мева-сабзавотчилик ва чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолияти танқидий таҳлил қилинди.
🖇Айни вақтда туманда 98 та сабзавотчилик, 55 та чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолият юритиб келмоқда.
📍Йиғилишда агро ва иқлимий ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини тўғри ихтисослаштириш зарурлиги тўғрисида фикр юритилди.
👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|YouTube

Деҳқон ёз тараддудини кўрмоқда
🔹Пискент тумани ҳокими ўринбосари М.Абдураҳмонов бошчилигида қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда фермерлар ва қишлоқ хўжалиги йўналишидаги корхона ва ташкилот раҳбарлари қатнашди.
🚜Жорий йилда қишлоқ хўжалигида бажарилиши белгиланган лойиҳалар, бошоқли дон экинлари етиштирилаётган майдонларда агротехник тадбирлар ўтказиш, ариқ-зовурларни тозалаш, экин майдонларига яхоб суви бериш сингари бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.
🥔🥬Бу йил туман миришкорлари 21 минг 697 гектар суғориладиган ерларнинг 8 минг 655 гектарида бошоқли дон, 1 минг 807 гектарида сабзавот, шундан 1 минг 50 гектар картошка, 2 минг гектар озуқа экинлари етиштириб, жами 173 минг тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлашади.
📌Режалаштирилган натижага эришиш учун экин ерларидан унумли фойдаланиш, экинларнинг серҳосил ва истиқболли навларни жойлаштириш, мавсумий агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш зарурлиги мутахассислар томонидан таъкидланди.
#аграр_соҳа
#Пискент_тумани
👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Forwarded from PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
#аграр_соҳа
Мавсумий агротехник тадбирлар ўтказилмоқда
🚜Бугунги кунда фермерлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларимизни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш мақсадида қишки агротехник тадбирларни амалга оширмоқдалар.
🌱Пискент туманида 2021 йил ҳосили учун 8 минг 655 гектар майдонга буғдой сепилган. Айни вақтда ғалла ҳосилдорлигини ошириш мақсадида агротехник қоидаларга мувофиқ экин майдонларига маҳаллий ўғит олиб чиқиш тадбирлари ўтказилмоқда.
✅Пискент туман ҳокими ўринбосари Мурод Абдураҳмонов майдонларда бўлиб, олиб борилаётган агротехник тадбирларни назорат қилди: - Тупроққа ярим чириган 20–30 тонна гўнг солинганда, ҳар куни ажралиб чиқадиган углерод миқдори гўнг солинмаган далага нисбатан гектарига 100–150 кг кўпаяди. Бу эса экинлардан мўл ҳосил олишда муҳим омил ҳисобланади,-дейди М.Абдураҳмонов.
🚜Ҳозиргача ғаллазорларда 1132 та ҳандақ қазилиб, 26 минг 400 тонна маҳаллий ўғит чиқарилди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

Баҳорнинг бир куни ҳосил тақдирини белгилайди
☘️Деҳқончиликдаги тажрибадан маълумки, баҳордаги бир кун ҳам ҳосил тақдирини белгилайди. Пискент тумани деҳқон ва фермерлари ҳам февралнинг илиқ кунларидан унумли фойдаланиб, мавсумий агротехник тадбирларни жадал олиб боришмоқда.
🌾Айни вақтда ғалла майдонларида майсаларнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ниҳолларни биринчи ўғитлаш ишлари бошланди. Туманда 8 минг 655 гектар майдонга буғдой экилган бўлиб, ҳозиргача 1 минг 15 гектарига минерал ўғит сепилди.
– Эрта баҳорги озиқлантириш ниҳоллар қалинлигини таъминлайди. Ғаллани зарур миқдорда озиқлантириш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш ҳосилдорликни 90-100 центнерга кўтариш имконини беради, – дейди туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.Абдураҳмонов.
💧Шунингдек, айни вақтда 115,9 км ички хўжалик суғориш тармоқларини тозалаш, 20 та гидротехник иншоот ва 15 та гидропостда таъмирлаш юмушлари ҳам олиб борилмоқда.
🚜Сув тармоқларини тозалаш ва суғориш мавсумига шай ҳолатга келтириш учун 7 та техника жалб этилган. Ҳозиргача 341,3 км ариқ ва зовурлар тозаланиб, 209 та хандақ қазилди.

🔶Пискент тумани дон қабул қилиш шохобчасида экин майдонларини суғоришда замонавий сув тежовчи технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди.
📌Унда туман ҳокимлиги, прокуратураси, ИИБ масъуллари, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими мутахассислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
🔰Тадбирда Президентимизнинг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш билан боғлиқ вазифалар ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумот берилди.
💦"NETAFIM" компанияси мутахассислари томонидан иштирокчиларга ерни томчилатиб ҳамда ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий этиш тартиби, унинг афзалликлари ҳақида зарур маълумотлар берилди.
🔎Маълумот ўрнида: Пискентда йиллик сув сарфи 160,2 млн м.кубни ташкил этиб, 2021 йилда илғор технологиялар жорий этиш орқали 40 млн м.куб сувни тежаш режалаштирилган.
👉 Каналга аъзо бўлиш👈
Web-site| Facebook| Instagram|

Боғлар барпо этилмоқда
🌳Пискент тумани ҳокимининг 165-ф сонли фармойиши асосида баҳор мавсумида кўкаламзорлаштириш, мевали боғлар барпо этиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
✅“Пискент Шарқ агро” фермер хўжалигида амалий семинар бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари М.Абдураҳмонов, ҳоким маслаҳатчиси Ҳ.Каримов, аграр соҳа масъуллари, фермерлар, тажрибали боғбонлар иштирок этди.
🍎Туман ҳудудидаги 912 гектар боғларнинг сифати, ҳосилдорлиги М.Маҳмудов номидаги боғдорчилик илмий тадқиқот институти мутахассислари томонидан ўрганилди. Камҳосил боғларни янги серҳосил навлар билан тўлдириш борасида зарур тавсиялар берилди.
🎋Пискентлик қишлоқ хўжалиги ходимлари Фарғона вилоятининг Қува тумани билан кўчат етказиб бериш ва тажриба алмашиш бўйича фойдали келишувлар тузилган. Бугун Қувадан 7 минг 500 туп 7 хил мевали ва манзарали дарахт кўчатлари келтирилди.
👉Каналга уланиш👈