Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
Сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот чоғида партияларнинг жамиятимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш масалалари, бугунги кунда улар олдида турган асосий вазифалар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.
Партиялар ўз депутатлари орқали жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиши, уларнинг ечими бўйича таклифлар бериши, айниқса, таъсирчан парламент ва жамоатчилик назоратини олиб бориши муҳимлиги қайд этилди.

Состоялась встреча с лидерами политических партий. В ходе открытого диалога состоялся обстоятельный обмен мнениями по вопросам повышении роли и места партий в общественно-политической жизни общества, основных задачах, стоящих перед ними сегодня.
Отмечалась важность того, чтобы политические партии через свой депутатский корпус изучали социально-экономические проблемы на местах, предлагали решения, а также осуществляли действенный парламентский и общественный контроль.

#Mirziyoyev #uchrashuv #partiyalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда

🏢 Иқтидорли ёшлар ҳоким ҳузурида

🔰 Тошкент тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов туманимизнинг бир гуруҳ иқтидорли ёшлари билан учрашди.

💬 Учрашув давомида тумандаги умумий ўрта таълим муассасаларидан ташриф буюрган йигит-қизлар ўз орзулари, хоҳиш-истаклари ва мақсадлари ҳақида туман раҳбари билан самимий суҳбатлашдилар.

🔹 Спорт, журналистика, публицистика, роботатехника, санъат турларига, жумладан, рассомчилик ва қўшиқ куйлашга меҳр қўйган ва ўз йўналишларида турли танловларда, мусобақаларда иштирок этиб, ютуқларни қўлга киритишга улгурган ёшларимиз мақсадларига эришишда айнан қандай кўмак муҳимлигини туман ҳокимига маълум қилдилар.

♻️ Учрашув сўнгида туман раҳбари ҳар бир ёшнинг хоҳиш-истакларини эътиборга олиб, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш, орзу-умидларини рўёбга чиқариш ҳамда доимий равишда қўллаб-қувватлаб туришга тайёрлигини ва бу каби самимий суҳбатларни мунтазам ўтказиб борилишини билдирди.

🎞 Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram
​​#аграр_соҳа
#Пискент

Баҳорнинг бир куни ҳосил тақдирини белгилайди

☘️Деҳқончиликдаги тажрибадан маълумки, баҳордаги бир кун ҳам ҳосил тақдирини белгилайди. Пискент тумани деҳқон ва фермерлари ҳам февралнинг илиқ кунларидан унумли фойдаланиб, мавсумий агротехник тадбирларни жадал олиб боришмоқда.

🌾Айни вақтда ғалла майдонларида майсаларнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ниҳолларни биринчи ўғитлаш ишлари бошланди. Туманда 8 минг 655 гектар майдонга буғдой экилган бўлиб, ҳозиргача 1 минг 15 гектарига минерал ўғит сепилди.

– Эрта баҳорги озиқлантириш ниҳоллар қалинлигини таъминлайди. Ғаллани зарур миқдорда озиқлантириш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш ҳосилдорликни 90-100 центнерга кўтариш имконини беради, – дейди туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.Абдураҳмонов.

💧Шунингдек, айни вақтда 115,9 км ички хўжалик суғориш тармоқларини тозалаш, 20 та гидротехник иншоот ва 15 та гидропостда таъмирлаш юмушлари ҳам олиб борилмоқда.

🚜Сув тармоқларини тозалаш ва суғориш мавсумига шай ҳолатга келтириш учун 7 та техника жалб этилган. Ҳозиргача 341,3 км ариқ ва зовурлар тозаланиб, 209 та хандақ қазилди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube

Янгича тизим амалиётга татбиқ этилмоқда

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси мониторинги график асосида олиб борилмоқда.

📄Дастурдан кутилаётган асосий мақсад ёшларни маънавий юксалтириш, жисмоний чиниқтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва маданий ҳордиқ олишларига шароит яратиш, замонавий технологик касбларга ўқитиш, уларни иш билан таъминлаш каби жиҳатларни ўз ичига олади.

📌Оққўрғон, Пискент, Паркент, Бўка, Бекобод туманлари ва Бекобод, Олмалиқ, Ангрен шаҳарлари ҳокимлари ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқи маҳаллий кенгашлари раҳбарларининг декабрь-январь ойларидаги ишлари юзасидан ҳисобот тақдимотлари кўриб чиқилди ва мутасаддилар томонидан жорий йилнинг февраль ойида амалга оширмоқчи бўлган ишлари эшитилди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Forwarded from E-AUKSION (Erkin)
Тошкент вилоятидан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ЕР УЧАСТКАЛАРИ

1, Тошкент вилоятидан 26 млн.сўмдан (кўриш)
2, Ангрен шаҳридан 6,4 млн.сўмдан (кўриш)
3, Оҳангарон туманидан 19,7 млн.сўмдан (кўриш)
4, Оққўрғон туманидан 4,7 млн.сўмдан (кўриш)
5, Бекобод шаҳридан 45 млн.сўмдан (кўриш)
6, Бўка туманидан 3,5 млн.сўмдан (кўриш)
7, Бўстонлиқ туманидан 6,7 млн.сўмдан (кўриш)
8, Бекобод туманидан 45 млн.сўмдан (кўриш)
9, Зангиота туманидан 5.5 млн.сўмдан (кўриш)
10, Қибрай туманидан 3.5 млн.сўмдан (кўриш)
11. Паркент туманидан 25 млн.сўмдан (кўриш)
12, Пискент туманидан 59,8 млн.сўмдан (кўриш)
13, Қуйичирчиқ туманидан 33,8 млн.сўмдан (кўриш)
14, Чирчиқ шаҳридан 52 млн.сўмдан (кўриш)
15, Чиноз туманидан 14,9 млн.сўмдан (кўриш)
16, Янгийўл туманидан 6,7 млн.сўмдан (кўриш)
17, Тошкент туманидан 18,3 млн.сўмдан (кўриш)

Тошкент вилоятидан e-auksion.uz сайтида 500 га яқин тадбиркорлик учун ер участкаларини сотиб олинг!

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Пискент
#Кенгаш_фаолияти

Парламент қуйи палатаси депутати маҳаллий кенгашдаги муаммоларни ўрганди

⚡️Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати В.Пак Халқ депутатлари Пискент туман Кенгаши котибияти мудири ва депутатлар билан учрашув ўтказди.

Тадбирда В.Пак қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришлар, хусусан, таклиф этилаётган лойиҳалар ҳақида маълумотлар берди. Шунингдек, мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси бўйича фикрларини билдириб, бугунги кундаги устувор вазифалар тўғрисида сўз юритди.

📖Туман Кенгаши депутатлари томонидан Пискент туманидаги бир қатор ечимини кутаётган масалалар ўртага ташланди. Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича фикр алмашилди.

🔎Йиғилиш сўнгида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати томонидан ушбу масалалар ўрганилиб, тегишли ташкилотларга йўналтириш белгиланди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ёш китобхон" кўрик-танловининг шаҳар-туман босқичлари бўлиб ўтмоқда. Бу тадбирлар Нурафшонда қандай ташкил этилди? Бу ҳақда лавҳамизда кўринг.

#Нурафшон
#ёш_китобхон

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_дастури_амалда
#Пискент

⚡️Президентимиз томонидан илгари сурилган “Ёшлар: 1+1” дастури асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Пискентлик Дилноза Абдураззоқова ҳаёт синовларига учраб, 3 нафар фарзандини ўзи вояга етказмоқда. Сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашувида ишга жойлашишда амалий ёрдам сўраган Дилнозанинг мурожаати ижобий ҳал этилди. “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” лойиҳаси доирасида “Облоқул ота Ҳамроқулов” фермер хўжалигига ишга қабул қилинди.

📌Шунингдек, деҳқончилик билан шуғулланиши учун 50 сотих ер ҳам ажратилди.

🌾 – Ўзим деҳқон қизиман, шунинг учун еримга эртапишар бодринг, иккинчи экин учун эса картошка экмоқчиман. Сабаби эрта кўкламда бодринг, кеч кузда картошка харидоргир бўлади, – дейди Дилноза.

🔖“Қурбонов Исломиддин” фермер хўжалигида ҳам 5 нафар ёш доимий ишга олинди. Уларга ҳам 50 сотихдан ҳосилдор ер ажратиб берилади.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#яхши_хабар

Пандемия ва бошқа сабабларга кўра, бир муддат чоп этилиши тўхтаб қолган "Ёшлар овози" – "Молодёжь Узбекистана" газетаси яна нашр этила бошланди.

Газета ёшларимизнинг ютуқлари, уларни қийнаётган турли муаммо ва камчиликларни баралла олиб чиқадиган минбар бўлишига ишонамиз!😊

Газетанинг бу йилги биринчи сони Бўка фарзанди, ёш шоира Фазилат Ёқубованинг сурати билан чоп этилди.

Таҳририят жамоасига омад тилаймиз.☘️

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ҳужжат_ва_ҳаёт

Мактабгача таълим соҳаси: Тошкент вилоятида 2021 йилда қаерда ва қандай қурилиш олиб борилади?

📑Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган қурилиш объектлари тасдиқланди.

🔎Жумладан, биргина Мактабгача таълим вазирлиги томонидан жорий йилда 3 та янги мактабгача таълим ташкилоти бунёд этилади. Шунингдек, Давлат дастурлари орқали, бошқа вазирликлар томонидан ҳам боғчалар қурилади. 46 та мактабгача таълим ташкилоти реконструкция қилиниши режалаштирилган. Шу билан бирга, давлат-хусусий шериклик асосида, оилавий ва хусусий боғчалар ҳам бунёд этиш кўзда тутилган.

👫Пискент туманида иккита боғча қурилади. “Дўнгқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида 90 ўринли мактабгача таълим ташкилоти барпо этиш учун 3 миллиард 600 миллион сўм, “Зоминовул” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам шунча маблағ ҳисобига 90 ўринли боғча қурилиши кўзда тутилган.

💰Янги боғчалар қурилиши давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ

⚡️"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ да модернизация жараёнлари изчил амалга оширилмоқда. Комбинат таркибидаги завод ва фабрикаларда эски ускуналар янги ва замонавийларига алмаштирилмоқда.

📌Рангли ва нодир металларни эритиш ва ундан маҳсулот олиш жараёнига замонавий техникалар жорий этиляпти. Хусусан, қатор цехлардаги маънан ва жисмонан эскирган ускуналар ўрнини янгиси эгаллади. Шу билан бирга, сульфат кислота цехи қурилди. Газларни чанглардан тозалайдиган электр фильтрлари жорий таъмирланди.

📊Маълумот ўрнида айтиш мумкин, бугунги кунда сульфат кислотасига жаҳон бозорларида талаб ортмоқда. Шу боис, 2019 йилда сульфат кислотаси 664 минг 402 тонна ишлаб чиқарилган бўлса, ўтган йилда бу кўрсаткични 688 минг 197 тоннага етказишга эришилди.

Жорий йилда мазкур маҳсулотни четга экспорт қилиш ҳажми 130-140 минг тоннагача етказиш режалаштирилган.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#ИШ_БОР

"Hududgaz Toshkent" газ таъминоти филиали

Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманлардаги аҳоли хонадонларига электрон газ ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш учун иш тажрибасига эга ва автоген пайвандлаш ускунаси бор пайвандчилар👷‍♂️ шартнома асосида ишга қабул қилинади.

🏗Иш тартиби томонлар ўртасида ўзаро тузиладиган меҳнат шартномасига асосан белгиланади ва бажарилган иш ҳажми кўра маош тўлаб берилади.💸

📞 Қўшимча маълумотлар учун: +99897-157-27-04, +99898-309-01-66 ҳамда 104 рақамлари орқали боғланишингиз мумкин.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔍Ерга оид қонун ҳужжатларининг Тошкент вилоятидаги ижросига оид таҳлиллар ўрганилганда, 2 минг 231 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгалланиб олингани, 529 гектар майдонда ноқонуний қурилмалар қурилганлиги аниқланди.

📌Вилоят прокуратураси органлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида, 1 минг 860 гектар ер майдони ихтиёрий, 228 гектари мажбурий тартибда қайтарилди.

🖇2019-2020 йиллар давомида маҳаллий ҳокимларнинг 5927 гектар ер ажратиш тўғрисидаги 988 та ноқонуний қарорларига протезлар киритилиб, ушбу қарорларнинг бекор қилиниши таъминланди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube