Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Ҳужжат_ва_ҳаёт

Халқ таълими соҳаси: Тошкент вилоятида 2021 йилда қаерда ва қандай қурилиш олиб борилади?

📊Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган қурилиш объектлари тасдиқланди. Хусусан, халқ таълими соҳасида олиб бориладиган қурилишларга назар ташлайдиган бўлсак, қамров ўтган йилга нисбатан яна ортганини кўрамиз.

🗒Жорий йилда халқ таълими соҳасида 5 та янги мактаб қуриш, 22 та мактабни реконструкция қилиш, 13 та мактабни мукаммал таъмирлаш режалаштирилган.

🏗Жумладан, Янгийўл тумани Гулбаҳор қўрғонида замонавий янги мактаб қурилиши режалаштирилган. Умумтаълим даргоҳи 660 ўринли бўлиб, барча қулайликларга эга бўлади.

💰Жумладан, спорт зали ҳам барпо этилади. Таълим масканини бунёд этиш учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 3 миллиард 500 миллион сўм ажратилади.

Мактаб жорий йилда қурилиб, ўқувчиларга топширилади. Шундай қилиб, Гулбаҳорда мактаблар сони биттага кўпаяди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ҳужжат_ва_ҳаёт

Ирригация соҳасида катта ҳажмдаги ишлар бажарилади

📌Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган қурилиш объектлари қамрови ўтган йилга нисбатан бирмунча ортганини кўрамиз.

📑Ҳужжатга кўра, ҳудудлардаги кўплаб каналлар қазилади, реконструкция қилинади, сел ва тошқинлардан ҳимоя қилиш тадбирлари амалга оширилади, ариқ-зовурлар тозаланади. Шу билан бирга, ўтган йилларда бошланган юмушлар давом эттирилади.

📊Хусусан, Оҳангарон туманидаги “Ҳамдам” канали, “Оҳангарон”, “Алишер Навоий”, “Ғаллақудуқ”, “Дўстлик”, “Шодмалик” ҳудудларидаги лотокли суғориш тармоқлари, Бекобод туманидаги “Парча юз” канали, Янгийўл туманидаги “Жун” канали, Янгийўл шаҳридаги “Қорақулдуқ” каналининг бир қисми реконструкция қилинади. Шунингдек, бошқа ишлар ҳам бажарилади.

💸Бунинг учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 30 миллиард сўмдан зиёд маблағлар ажратилади.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ҳужжат_ва_ҳаёт

Нурафшонда Президент мактаби қурилади

📑Тошкент вилояти ҳокимининг қарорига кўра, жорий йилда ижтимоий соҳада бир қатор объектлар қурилиши, мукаммал таъмирланиши режалаштирилган.

⚡️Хусусан, замонавий мактаблар, боғчалар, маҳалла фуқаролар йиғинлари идоралари, поликлиникалар шулар жумласига киритилган.

🏢Нурафшон шаҳрида Президент мактаби барпо этилади. Таълим маскани замонавий меъморчилик асосида қурилиб, барча қулайликларпга эга бўлади.

💰Бунинг учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 40 миллиард сўм маблағ ажратилади.

👨🏻‍💻Президент мактабида ўқитиш жараёни табиий фанлар, технологиялар, техник ижодкорлик, cанъат, математика соҳаларини чуқур ихтисослашган ҳолда ўқитишга асосланган. Машғулотлар халқаро “STEAM – таълим” дастури асосида олиб борилади.

🔎Таъкидлаш жоизки, мактабда иқтидорли болаларни аниқлаш, танлаш ва ўқитиш, ўқувчиларнинг интеллектуал, илмий ва ижодий салоҳиятини очиб беришга алоҳида эътибор қаратилади.

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ҳужжат_ва_ҳаёт

Соғлиқни сақлаш соҳаси: Тошкент вилоятида 2021 йилда қаерда ва қандай қурилиш олиб борилади?

📝Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган қурилиш объектлари тасдиқланди. Агар соғлиқни сақлаш соҳасидаги қурилишларга эътибор қаратадиган бўлсак, қамров ўтган йилга нисбатан бирмунча ортганини кўрамиз.

🛠Умуман жорий йилда битта туман кўп тармоқли поликлиникаси янгидан қурилади. Шунингдек, вилоят силга қарши кураш диспансери, туман ва шаҳар тиббиёт бирламаларининг бўлимлари ресонструкция қилинади.

🏥Хусусан, жорий йилда Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасининг замон талабларига жавоб берадиган кўп тармоқли поликлиникаси янгидан қурилади.

🛏💰300 нафар бемор қатновига мўлжалланган шифо маскани бунёд этиш учун давлат бюджети маблағларидан 4 миллиард 500 миллион сўм ажратилади.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ҳужжат_ва_ҳаёт

Мактабгача таълим соҳаси: Тошкент вилоятида 2021 йилда қаерда ва қандай қурилиш олиб борилади?

📑Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган қурилиш объектлари тасдиқланди.

🔎Жумладан, биргина Мактабгача таълим вазирлиги томонидан жорий йилда 3 та янги мактабгача таълим ташкилоти бунёд этилади. Шунингдек, Давлат дастурлари орқали, бошқа вазирликлар томонидан ҳам боғчалар қурилади. 46 та мактабгача таълим ташкилоти реконструкция қилиниши режалаштирилган. Шу билан бирга, давлат-хусусий шериклик асосида, оилавий ва хусусий боғчалар ҳам бунёд этиш кўзда тутилган.

👫Пискент туманида иккита боғча қурилади. “Дўнгқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида 90 ўринли мактабгача таълим ташкилоти барпо этиш учун 3 миллиард 600 миллион сўм, “Зоминовул” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам шунча маблағ ҳисобига 90 ўринли боғча қурилиши кўзда тутилган.

💰Янги боғчалар қурилиши давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ҳужжат_ва_ҳаёт

Тошкент вилоятида 2021 йилда 24 та маъмурий объект қурилади

❗️Тошкент вилояти ҳокимининг қарорига кўра, вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган қурилиш объектлари тасдиқланди. Хусусан, маъмурий-ҳудудий, муҳандислик-инфратузилма, шунингдек, алоҳида муҳим ва бошқа турдаги обеъектларни қуришга назар ташлайдиган бўлсак, ўтган йилга нисбатан қамров анча кўплигини кўрамиз.

🏢Жумладан, Нурафшон шаҳрида вилоят статистика, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари, вилоят умумий юрисдикция судлари учун янги бино, вилоят табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ҳамда туман-шаҳарларда бир қатор объектлар бунёд этилиши кўзда тутилган.

🏗Умуман жами 24 та объект қуриш режалаштирилган.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ҳужжат_ва_ҳаёт

Автомобиль йўллари, кўприк ва йўл ўтказгичлар қурилади

⚡️Тошкент вилояти ҳокимининг қарорига кўра, вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган қурилиш объектлари тасдиқланди.

📌Агар автомобиль йўллари, шунингдек, кўприклар ва йўл ўтказгичлар қуриш бўйича режалаштирилган ишларга эътибор қаратидан бўлсак, ўтган йилга нисбатан иш ҳажми бирмунча кўплиги маълум бўлади.

🛣Хусусан, жорий йилда бир неча чақирим масофадаги халқаро аҳамиятдаги, давлат аҳамиятидаги ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари, шунингдек, кўприклар ва йўл ўтказгичлар қуриш режалаштирилган.

🛠Бунёд этиладиган автомобиль йўлларининг умумий узунлиги 152,5 километрдан иборат. Шу билан бирга, 4P253 “Тошкент ш. – Туркистон ш/х – Қозоғистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг 3 км.даги темир йўл устидан йўл ўтказгич қуриш, Янгийўл шаҳридаги Шерматова кўчасининг янги қурилган йўл ўтказгичгача бўлган 0,7 км қисмини реконструкция қилиш кўзда тутилган.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Янги спорт мажмуалари қурилади, мавжудлари реконструкция қилинади

📝Тошкент вилояти ҳокимининг қарорига кўра, вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган қурилиш объектлари тасдиқланди.

📌Хусусан, Бўстонлиқ туманида Республика олий спорт мактаби учун регби базаси, Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг универсал спорт зали ва 300 ўринли ётохонаси, Қуйи Чирчиқ туманидаги Гул қишлоғида собиқ маданият дам олиш масканида ўрнида спорт зали бунёд этиш кўзда тутилган.

🛠Шунингдек, Ангрен шаҳрининг Қизилтоғ қўрғонидаги Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўқув-соғломлаштириш базаси ҳамда Пискент туманидаги болалар ва ўсмирлар мактаби марказий стадионини реконструкция қилиш мўлжалланган.

💰Ушбу ишларни амалга ошириш учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 33 миллиард 920 миллион сўм ажратилади.

#Ҳужжат_ва_ҳаёт

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ҳужжат_ва_ҳаёт

Жисмоний тарбия ва спорт институтида 2 та ётоқхона қурилади

📑Тошкент вилояти ҳокимининг қарорига кўра, вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган қурилиш объектлари тасдиқланди.

🏗Мазкур ҳужжатга биноан, Чирчиқ давлат жисмоний тарбия ва спорт институтида иккита ётоқхона биноси бунёд этилади.

🛏💰Уларнинг бири 800 ўринга, иккинчиси эса 400 ўринга мўлжалланган бўлиб, бунинг учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 41 миллиард сўм сарфланади.

🛠Шунингдек, институтда ободонлаштириш, муҳандислик тармоқлари қурилади ва қозонхона ҳамда трансформатор нимстанциялари ўрнатилади.

🔎Бунинг учун давлат бюжети маблағларидан 13 миллиард сўм ажратилади. Жами бўлиб, Чирчиқ давлат жисмоний тарбия ва спорт институтига жорий йилда 54 миллиард сўм йўналтирилади.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#ҳужжат_ва_ҳаёт

♻️“Май”да чиқинди полигони ташкил этилади

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok