Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#Ҳужжат_ва_ҳаёт

Халқ таълими соҳаси: Тошкент вилоятида 2021 йилда қаерда ва қандай қурилиш олиб борилади?

📊Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган қурилиш объектлари тасдиқланди. Хусусан, халқ таълими соҳасида олиб бориладиган қурилишларга назар ташлайдиган бўлсак, қамров ўтган йилга нисбатан яна ортганини кўрамиз.

🗒Жорий йилда халқ таълими соҳасида 5 та янги мактаб қуриш, 22 та мактабни реконструкция қилиш, 13 та мактабни мукаммал таъмирлаш режалаштирилган.

🏗Жумладан, Янгийўл тумани Гулбаҳор қўрғонида замонавий янги мактаб қурилиши режалаштирилган. Умумтаълим даргоҳи 660 ўринли бўлиб, барча қулайликларга эга бўлади.

💰Жумладан, спорт зали ҳам барпо этилади. Таълим масканини бунёд этиш учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 3 миллиард 500 миллион сўм ажратилади.

Мактаб жорий йилда қурилиб, ўқувчиларга топширилади. Шундай қилиб, Гулбаҳорда мактаблар сони биттага кўпаяди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Мурожаатга кўра, йўлларни ободонлаштиришга киришилди

🏢Яқинда Ўрта Чирчиқ туманида ташкил этилган вилоят сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашувида "Уйғур" маҳалласи Олмазор кўчасида яшовчи фуқаро Чарос Норматова ўз кўчасини ободонлаштиришни сўраб, мурожаат қилган эди.

🛣Муаммо тегишли тартибда ўрганилиб, 2-сектор раҳбари Собиржон Темиров ташаббуси билан Олмазор кўчасининг 500 метр масофасига туман йўл қурилиш корхонаси ишчилари томонидан шағал ётқизилиб, йўлларни ободонлаштириш бошланди.

#Ўрта_Чирчиқ

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❇️Ўрта Чирчиқ туманида давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини маҳаллаларда, шунингдек, ёшлар ўртасида шакллантиришга қаратилган семинар ташкил этилди.

🔷Тумандаги 20 га яқин МФЙ раислари ва ёшлар иштирок этган тадбирда Давлат хизматлари кўрсатиш маркази мутахассислари томонидан масофадан туриб давлат хизматларидан фойдаланиш учун нафақат маҳаллаларда, балки умумтаълим мактабларида ҳам махсус хизмат кўрсатиш бурчаклари ташкил этилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Батафсил “Ўзбекистон 24” телеканали лавҳасида.

#Ўрта_Чирчиқ

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди.
Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.
Маросимда Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев почтил память Ислама Каримова, возложив цветы к подножию памятника Первому Президенту в городе Ташкенте.
Прочитаны суры из священного Корана. Говорилось о благородной деятельности, высоких человеческих качествах Ислама Каримова.
В церемонии возложения цветов приняли участие представители Администрации Президента, члены парламента и правительства, деятели науки и культуры, творческая интеллигенция, общественность города.

#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ҳужжат_ва_ҳаёт

Ирригация соҳасида катта ҳажмдаги ишлар бажарилади

📌Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган қурилиш объектлари қамрови ўтган йилга нисбатан бирмунча ортганини кўрамиз.

📑Ҳужжатга кўра, ҳудудлардаги кўплаб каналлар қазилади, реконструкция қилинади, сел ва тошқинлардан ҳимоя қилиш тадбирлари амалга оширилади, ариқ-зовурлар тозаланади. Шу билан бирга, ўтган йилларда бошланган юмушлар давом эттирилади.

📊Хусусан, Оҳангарон туманидаги “Ҳамдам” канали, “Оҳангарон”, “Алишер Навоий”, “Ғаллақудуқ”, “Дўстлик”, “Шодмалик” ҳудудларидаги лотокли суғориш тармоқлари, Бекобод туманидаги “Парча юз” канали, Янгийўл туманидаги “Жун” канали, Янгийўл шаҳридаги “Қорақулдуқ” каналининг бир қисми реконструкция қилинади. Шунингдек, бошқа ишлар ҳам бажарилади.

💸Бунинг учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 30 миллиард сўмдан зиёд маблағлар ажратилади.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ўқувчиларнинг билим даражаси синовдан ўтказилмоқда

👉Оққўрғон тумани халқ таълими бўлими томонидан жорий ўқув йилида 11-синф битирувчиларини олий таълимга тайёргарлик даражасини ўрганиш мақсадида она тили, инглиз тили, тарих, биология, кимё, физика, математика, информатика фанларидан тест саволлари орқали билим даражасини синовдан ўтказилди.

👨💻Бундан мақсад ўқувчиларни жорий йилда олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига тайёрлаш ва битирувчиларни олий таълимга кўпроқ жалб этишдан иборатдир.

🏢Туманда ўтган йили жами 1353 нафар ўқувчи мактабни битирган бўлиб, улардан 368 нафари, яъни 27 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга кирган.

Жорий йилда эса битирувчилар сони жами 1427 нафарни ташкил этади, уларнинг 35 фоизи олий таълимга кириши режалаштирилган.

#Оққўрғон_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
❗️Тошкент вилояти ҳокими ишдан олинди

Президентнинг 30 январдаги фармони билан Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилди. 

Унинг ўрнига шу вақтга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган Даврон Ҳидоятоввилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Суратда Рустам Холматов.


Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
#Расмий

⚡️ Улуғбек Узоқов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Улуғбек Узоқов айни пайтга қадар Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube