Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#биласизми

“Амирсой” тоғ чанғи курорти

Бўстонлиқ туманидаги “Амирсой” тоғ-чанғи курорти икки йил олдин Президент ташаббуси билан бошланган лойиҳа эди.

Лойиҳага 80 миллион евродан ортиқ инвестиция жалб этилган. Ушбу тоғ курорти 892 гектар майдонни эгаллаган ва 580 ўринга мўлжалланган.
Қурилиш ишларига Италия, Германия, Австрия, Аргентина, Испания, Дания каби давлатлардан етакчи компания мутахассислари жалб этилган. Курортда узунлиги 3 километрдан зиёд 2та осма дор йўли ва умумий узунлиги 10 км. бўлган 10га яқин тоғ-чанғи трассалари мавжуд.

Шунингдек, салкам 22 километрли дор йўли бўлиб, ўтказиш қобилияти соатига 2400 кишини ташкил этади. Дам олувчиларга эса 40та ёғоч уйлар, 3та ресторан, спорт мактаби, тоғ чанғиси ва бошқа ускуналарни ижара олиш мумкин бўлган марказ, вертолет майдончаси ҳам барпо қилинган.

Бошланғич нарх кунига 5 доллар, кабинада кўтарилиш билан бирга кунлик тўлиқ нарх эса 20 доллар. Шунингдек, 6 миллион сўмга йиллик абонемент сотиб олиш мумкин.

@toshvilpressa
#учрашув

Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти Республика солиқ тизимида фаолият юритаётган ёшлар билан видеоселектор тарзида учрашув ўтказди. Бу ҳақда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси хабар қилади.

Видеоселектор тарзида ўтказилган мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ тизимида фаолият юритаётган ёшлар билан бевосита мулоқот ўрнатилди.

Ушбу мулоқотда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ёшлари фаол иштирок этиб, соҳага оид таклифлар билан мурожаат қилдилар.

Бугунги кунда Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси ва унинг ҳудудий инспекцияларида 316 нафар асосий ва 116 нафар ёрдамчи, жами 432 нафар ёш кадрлар фаолият юритиб келмоқда. Бу умумий ходимларнинг 30% ни ёшлар ташкил этади дегани.

Шахсан Давлат солиқ қўмитаси раисининг ташаббуси билан Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ва ҳудудий давлат солиқ инспекцияларида тизимида фаолият юритиб келаётган 139 нафар ходимлар нуфузли олий таълим муассалари талабаси бўлдилар. Буларнинг аксарияти ёшлардан иборат.
@toshvilpressa
#фото

Янгийўл шаҳар 12-сонли МТМ да ўтказилган бешинчи ташаббус доирасидаги "Жажжи пазандалар" кўрик танловидан лавҳалар

@toshvilpressa
Очилбой Раматов: Нурафшон шаҳрига метро қатнови йўлга қўйилади

👉 https://kun.uz/09820351

Kun.uz расмий саҳифалари

Telegram | Facebook | YouTube
#расмий
#тайинлов

Мирзаев Аҳрор Асқарович Тошкент вилояти Маданият бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Аҳрор Мирзаев мазкур лавозимга ўтгунга қадар Ўзбекистон давлат филармонияси Тошкент вилояти бўлинмаси директори лавозимида ишлаган.

@toshvilpressa
#расмий

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Тутлар тагидан кесилиб, ўтинга сотилмоқда” номли материал юзасидан
РАСМИЙ БАЁНОТ

Пискент тумани “Файзобод” маҳалла фуқаролар йиғини, Қашқадарё қишлоғида жойлашган тут плантацияси туман “Агропилла” МЧЖ тасарруфида пилла учун озуқа етказиб берувчи манба ҳисобланади ва оилавий пудрат асосида бошқарилади.

Мақолада Тошкент вилояти Пискент тумани “Файзобод” МФЙда жойлашган тутзор қўпорилмоқда, тагидан кесилиб, ўтинга сотилмоқда, дея таъкидланган.

Мазкур ҳолат Пискент туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Фермерлар кенгаши, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, “Агропилла” МЧЖ раҳбари иштирокида ўрганилди.

Кузда тут дарахтлари шохлари кесилиб, шакл берилади. Бу келгуси йил янги навдалар ўсиб чиқиши ва пиллага озуқа базасини шакллантиришда муҳим агротехник тадбир ҳисобланади.

Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси инспекцияси инспекторлари томонидан плантациядаги ҳозирги ҳолат ўрганилиб, агротехник тадбирлар якунлангани, тут дарахтлари буталгани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилди.


@toshvilpressa
Турклар Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатига 4,1 миллиард доллар инвестиция киритади

Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Анқара шаҳрида Туркиянинг етакчи компаниялари ва банклари раҳбарлари билан учрашди. Тадбирда Туркия савдо палаталари ва биржалари уюшмаси, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА), «Гебзе» уюшган саноат зонаси, «Зираат» банки, «Зорлу холдинг», «Жошкуноз холдинг», «Экзачибаши», «Байкар», «Дунягоз», «Канимед саглик», «Бау глобал», «Хавелсан» каби қатор компаниялар вакиллари иштирок этди.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, "Ronesans Holding" билан "Ўзбекистон металлургия комбинати" акциядорлик жамиятини модернизация қилиш ва ривожлантиришга 630 миллион евро, Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатига 4,1 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш, шунингдек, шифохоналар ва савдо марказларини қуриш бўйича умумий қиймати қарийб 3 миллиард долларлик янги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувларга эришилди.

https://president.uz/uz/lists/view/3372
#расмий

Бугун Тошкент вилояти ҳокими "Ангрен" эркин иқтисодий ҳудуди Оҳангарон блокида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар, тадбиркорларни қийнаётган масалалар билан танишди.

@toshvilpressa
Рустам Холматов вилоятдаги ОАВ раҳбарлари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар матбуот котиблари билан учрашди

Бугун вилоят ҳокими шаҳар ва туманлар муассислигидаги газеталар муҳаррирлари ҳамда, ҳудудлардаги ахборот хизмати раҳбарлари билан учрашди.

Учрашувда ҳокимлик муассислигидаги нашрларнинг бугунги аҳволи, мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш бўйича қилиниши зарур бўлган масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Бугунги кунда Тошкент вилоятида давлат ҳокимияти органлари муассислигида ўзбек, рус ва қозоқ тилларида, умумий тиражи 60 минг 848 нусха бўлган 24 та газета фаолият юритиб келмоқда. Ушбу босма оммавий ахборот воситаларида жами 159 нафар мутахассис ишлайди.

Муҳокама жараёнида ҳудудий нашрларда танқидий материалларни чоп этиш бўйича аҳвол умуман қониқарсиз экани таъкидланди.

– Жойлардаги муаммоларни локал доирада ҳал қилишда, жамоатчилик эътиборига ҳавола қилишда туман-шаҳар газеталари асосий ёрдамчи куч, – деди вилоят раҳбари. – Бироқ амалда бу кучнинг таъсири унча сезилмаяпти.

Масалан, январь ойида республикамиздаги барча ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ойида 26 та танқидий материал эълон қилинди. Ачинарли томони, шундан атиги 4 таси вилоят нашрлари ҳиссасига тўғри келади.

Умуман олганда, жорий йил бошидан буён вилоятдаги барча даврий нашрларда 75 та танқидий материал эълон қилинган. “Оққўрғон овози” газетасида эса жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бирортаям танқидий материал эълон қилинмаган.

Вилоят ҳокими ҳудудий нашрларнинг ҳозирги даврдаги бош вазифаси, мақсади – тадбиркорларга халал бераётган турли иллатлар, бюрократик тўсиқлар ҳақида бонг уриш, халқ депутатлари туман-шаҳар кенгаши эътиборини масалага қаратиш, фаол жамоатчилик назоратини ўрнатиш эканини алоҳида таъкидлади.

– Ҳозир вилоятимизга матбуотнинг ёрдами керак. Халқимизни тадбиркор қилиш, хусусий секторни ривожлантириш ишига сизлар ёрдам бермасангиз, чуқур таҳлилий мақолалар ёзиб, одамларга иқтисодиётнинг реал секторидаги ўзгаришлар, қабул қилинаётган қонун ва қарорлар моҳиятини шарҳлаб бормасангиз, умумий ишимизда олға силжиш бўлиши қийин, – деди Рустам Холматов.

Йиғилишда 2019 йилда вилоятда обуна кампаниясининг натижалари танқидий кўриб чиқилди. Бугунги кунда жуда кам тиражда чиқаётган газеталарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилишда, шунингдек, туман ва шаҳарлар ҳокимларининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчилари олдида турган долзарб вазифалар хусусида сўз борди.

Таъкидлаш жоизки, ҳудудларда ахборот хизматлари бугунги кунга келиб тўлиқ шаклланди. Бироқ маош ва бошқа шарт-шароитлар, техника билан таъминланиши бўйича айрим жойларда муаммолар мавжуд.

Бўка, Зангиота, Паркент, Тошкент тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбарлари шу вақтга қадар ойлик маошсиз фаолият юритиб келаётгани кескин танқид қилинди. Бундан ташқари, Оҳангарон шаҳри, Зангиота, Янгийўл тумани ҳокимининг матбуот котиби учун алоҳида хизмат хонаси ажратиш, зарур моддий-техник жиҳозлар билан таъминлаш ишларини якунига етказиш бўйича аниқ муддат белгиланди.

Вилоят ҳокими журналистлар ва ахборот хизмати соҳаси вакиллари фаолиятига баҳо берадиган рейтинг юритиш таклифини берди. Рейтинг юритишнинг аниқ критерийлари, тартиб-таомилларини пишиқ-пухта ишлаб чиқишда устоз журналистлар, экспертларни жалб этиш тавсия қилинди.

Тошкент вилоятида бундан буён ҳар ойда икки марта вилоят ҳокими иштирокида маҳаллий журналистлар билан мулоқот ўтказилади, эълон қилинган танқидий материаллар, уларга ўз вақтида расмий муносабат билдирилиши бўйича диалог ташкил этилади.

@toshvilpressa
#фото

Рустам Холматов вилоятдаги ОАВ раҳбарлари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар матбуот котиблари билан учрашди

@toshvilpressa
#иқтибослар

Рустам Холматов,
Тошкент вилояти ҳокими:

• Ҳудудий ҳокимлар, ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарларининг фаолияти юзасидан жамоатчилик назорати етарли даражада олиб борилмаяпти. Ҳокимнинг қарорлари, корхона ва ташкилотларнинг ички буйруқлари нақадар ҳаётий ва қонуний эканини чуқур ўрганиб, таҳлилий мақола ёза оладиган журналист ҳар бир таҳририятда бўлиши керак;

• Ердан ўзбошимчалик билан фойдаланиш масалалари бўйича туман нашрларида токи давлатимиз раҳбари мавзуга эътибор қаратмагунча, бирон марта танқидий чиқиш қилинмаган. Ҳар бир туман газетасининг илгари қишлоқларда жамоатчилик асосида фаолият кўрсатадиган мухбирлари бўлар эди. Улар жойлардаги реал ҳолатни, ўғрилик ва бошбошдоқликни ёзарди. Жамоатчилик муҳокамасига ҳавола қиларди;

• Туман газетасида, унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинаётган танқидий материалларга ҳудудий ахборот хизмати раҳбарлари зудлик билан жавоб бериши, ҳокимлик позициясини билдириши керак. Шундагина раҳбарлар ҳушёр тортади, ноқонуний ҳужжатга қўл қўйишдан аввал туман газетасига мени уриб чиқишади, деган ҳадик пайдо бўлади;

• Аксарият журналистлар бугунги ҳаёт тарзи, молия-иқтисод соҳасидан узоқда. Дастурларнинг молиялаштириш манбасини билмайди. Эндиликда бу бўйича махсус семинар ташкил этилиши мақсадга мувофиқ;

• Қурилиш объектлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, бунда маҳаллий кенгашларни ҳам уйғотиш – газета муҳаррирининг Ватан олдидаги муқаддас вазифаси;

• Вилоятдаги мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг овқатланиш рациони бўйича тегишли ташкилотлар ходимлари билан бирга ахборот хизмати раҳбарлари ўрганиш ўтказиши, буни қалб амри билан, виждонан бажариши, аҳамиятини тўла тушуниши керак. Токи Бекобод воқеаси бошқа қайтарилмасин;

• Ҳокимнинг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси янги ташкил этилган структура бўлгани учун, дастлабки босқичда муаммолар бўлиши табиий. Аммо ҳалол меҳнат ва билим, адолатли, ҳалол тарғибот кампанияси сизларни ҳокимият тизимидаги ўрнингизни, обрўингизни белгилайди.

@toshvilpressa
#учрашув

Жойларда сектор раҳбарлари ҳудуддаги ёшлар билан учрашувлар ташкил этиб, уларни қийнаётган муаммо, масала ва таклифларни тинглаб, уларни жойида ҳал этиш чораларини кўришмоқда.

Оҳангарон туманида ҳам сектор раҳбарлари белгиланган режа асосида туман ёшлари билан мунтазам равишда учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этишмоқда. Мана шундай тадбирлардан бири “Санам” МФЙда бўлиб ўтди – туман прокурори Иқбол Қамбаров 2-сектор ҳудуди ёшлари билан учрашди.

Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган фикрлар тингланиб, уларни қизиқтирган савол, муаммолар юзасидан атрофлича тушунчалар берилди. Шунингдек, сектор раҳбари томонидан ҳудуддаги ёшлар учун сектор штабида кутубхона ва фитнес-зал ташкил этиш таклифи билдирилди. Бундан ташқари, учрашув давомида битирувчи ва ишсиз ёшлар учун Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази Тошкент вилояти бўлинмаси ходимлари томонидан семинар-тренинглар ташкил этилди.

@toshvilpressa
#янгилик

Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги Оққўрғон тумани 38-сонли умумтаълим мактаби бугун янги қиёфага кирди.

Ушбу таълим муассасасининг янгитдан қуриб битказилиши нафақат мазкур илм даргоҳларидаги ўқитувчи ва ўқувчиларни, балки кенг жамоатчилик вакиллари, ота-оналар ҳамда маҳалла вакилларини бирдек қувонтирмоқда.

Таълим муассасасини очилиш маросимида вилоят ҳокими Рустам Холматов иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Тадбир давомида вилоят Халқ таълими бошқармаси тизимида фаолият юритаётган бир қатор ўқитувчилар “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Тадбир давомида, шу мактабнинг фаол ва ижодкор ўқувчилари ўзлари ёзган ва ёд олган бир-биридан маъноли шеърларини ташаккурнома сифатида меҳмонларга ўқиб бердилар.
@toshvilpressa