Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#фото

Тошкент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Рустамов Одилхон Боқиевич.

@toshvilpressa
Устоз ва шогирд ғалаба қозонишди!

Яқинда анъанавий каратэ-до бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз ҳам муносиб иштирок этишди. Қизғин беллашувлар чоғида ўзининг жисмоний тайёргарлигини намойиш этган оҳангаронликлар ажойиб натижаларни қўлга киритишди.

Жумладан Гулшода Жумабоева ва унинг шогирди Омина Сулаймонова 1-ўрин соҳибаларига айланишди. Бу ғалаба апрель ойида ўтадиган "Euro Afro Asia Open Tashkent" халқаро турнирида иштирок этиш ҳуқуқини беради. Навбат халқаро турнирга, олға, оҳангаронликлар!😊

@ohangaronshhokimligi
#Муносабат

Ижтимоий тармоқда Ирода Маткаримова томонидан "Шалола" массивига олиб борувчи катта автомобил йўл ёқасидаги дала майдонида нобуд бўлган кучук ҳақидаги мурожаатига МУНОСАБАТ

Маълум бўлишича, "Шалола" массивига олиб борувчи катта автомобил йўли четидаги дала майдонида ётган эгасиз кучук автомобил уриб юбориши натижасида ҳалок бўлган. Ушбу ҳудуддаги ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ўз вақтида Ободонлаштириш бошқармасига дайди кучукларни олиб кетиш юзасидан маълумот берилмаганлиги сабабли юқоридаги ноҳуш ҳолат юзага келган.

Ҳозирда нобуд бўлган кучук жасади Қибрай тумани Ободонлаштириш бошқармасининг “Дайди ва қаровсиз ҳайвонларни тутиш” бўлими ходимлари томонидан олиб ташланиб, кўнгилсиз ҳолат бартараф этилган.

@toshvilpressa
Forwarded from Gazetalar sharhi
#munosabat

Ҳурматли каналимиз аъзолари. Сизларга маълумки, бугун ушбу каналда «Тошкент ҳақиқати» газетасининг янги сонида чоп этилган «Нурафшонга борсам мен агар – «Тўйтепа»ни кўриб қайтаман...» мақоласи жойлаштирилган эди.

Бизга Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар ҳокими ёрдамчиси алоқага чиқиб, бугун ушбу масала ўз ечимини топгани ҳақида билдирдилар ҳамда иш жараёнидан фотолавҳалар юбордилар.
Биз бундан мамнун бўлдик. Газеталаримизнинг фаоллиги жамиятдаги кўплаб муаммоларни тезроқ ечим топишига хизмат қилмоқда.
Шу ўринда мақолада кўтарилган муаммони бартараф этишга эътибор қаратгани учун Нурафшон шаҳар ҳокимлиги мутасаддиларига алоҳида миннатдорлик билдирамиз.

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/gazetalar_sharhi
#суҳбат

Жорий йилнинг 19 февраль куни 6-сонли БМСМда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Дилбар Усмонова ва Мавлудахон Ходжаева иштирокида туман ва шаҳримиз хотин-қизлари билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Оҳангарон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар қилади.

ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур давра суҳбати аёллар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида мамлакат қонунчилигини янада такомиллаштиришнинг долзарб масалаларига бағишланди.

Тадбирда Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқувчи вазифалар, ЎзЛиДеП “Аёллар қаноти” олдида турган долзарб масалалар, ажримлар профилактикаси ва салбий ҳолатларга мойиллик муаммолар, уларнинг ечимлари хусусида сўз борди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

@toshvilpressa
#расмий
#тайинлов

Ҳакимов Шуҳрат Жўрабоевич Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникация масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Шуҳрат Ҳакимов мазкур лавозимга ўтгунга қадар Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири вазифасида ишлаган.

@toshvilpressa
#расмий
#тайинлов

Муллаханов Баҳодирбек Муллахонович Тошкент вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Баҳодирбек Муллахонов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси сифатида ишлаган.

@toshvilpressa
#расмий
#тайинлов

Полковник Илҳомбой Худойбергенов вилоят ҳокимининг ўринбосари - Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#беш_ташаббус
#Оҳангарон_шаҳри

Ёшларнинг санъатга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида 6-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Давлат консерваториясининг “Мақом чолғу ижрочилиги” кафедраси профессори Салоҳиддин Азизбоев ҳамда “Қурама” этнографик-фольклор ансамбли бадиий раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ артисти Тошпўлат Маткаримов иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

"Орзуимдаги инсон билан учрашишни истайман” деб номланган тадбирда 230 нафар йигит-қизлар иштирок этди.

Самимий суҳбатлар, унутилмас лаҳзаларга қуйидаги видеоролик орқали гувоҳ бўлишингиз мумкин.

@toshvilpressa
#расмий

Нурафшон шаҳрида Президент маслаҳатчиси, Бош вазир ўринбосарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди

Бугун Нурафшон шаҳрида – вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда давлат раҳбарининг Тошкент вилоятига ўтган йил июнь ойида қилган ташрифида берилган топшириқларнинг ижросини бориши, ҳудудни 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалалари танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича дастлаб Президент маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев сўзга чиқиб, давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари, энг аввало, халқ ишончи ва меҳрини қозониши шартлиги, бу – уларнинг фаолиятига баҳо беришнинг энг асосий мезони эканини таъкидлади. Президент маслаҳатчиси, шунингдек, топшириқлар натижадорлиги бўйича бошқа устивор жиҳатларга алоҳида тўхталди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди – Тошкент вилояти ҳокимига иккита янги ўринбосар; Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи, унинг ўринбосарлари тайинланди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов нутқ сўзлади. У давлат раҳбари томонидан берилган топшириқ ва вазифаларнинг ижроси юзасидан ҳудудлар кесимида фикр билдирди. Вилоятнинг маъмурий маркази – Нурафшон шаҳрини замонавий шаҳарсозлик андозаларига мос равишда барпо этишда йўл қўйилаётган камчиликлар, сусткашликлар, уларнинг сабаблари юзасидан ўз мулоҳазаларини баён қилди.

– Яқин истиқболда Нурафшон шаҳрига метро қатнови йўлга қўйилади, – деди О. Раматов. – Шунингдек, инфраструктурани ривожлантириш масалалари бўйича айни пайтда вилоят ҳокимлиги билан қатъий иш олиб бораяпмиз. Ичимлик суви, йўл қурилиши, коммуникация ва канализация тармоқларини қуриш бўйича катта ҳажмдаги ишлар жадал давом этмоқда.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров сўз олиб, Ўзбекистон миллий иқтисодиётида Тошкент вилоятининг тутган алоҳида ўрни, нуфузи бўйича фикр билдирар экан, шундай деди:

"Ҳеч бир муболағасиз айтиш керакки, мамлакатимизнинг миллий иқтисодиёти – Тошкент вилояти иқтисодиётининг ривожланишида акс этади. Шу пайтгача давлатимиз раҳбарининг топшириғи ва кўрсатмалари билан амалга оширилган ишларнинг мароми ҳудуд потенциалига нисбатан олганда қониқарли деб бўлмайди. Янги тайинланган раҳбарлар вилоят ҳокими атрофида маҳкам жипслашиб, ишни ташкил қилса, ўйлайманки, натижа янада юксакроқ бўлади".

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов ўз сўзида янги ташкил этилган вазирлик, унинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан фикр билдирди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов фикр билдириб, ҳудудда қонун устиворлиги, Президент қарор ва фармонлари, топшириқларини сўзсиз ижро этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан, жумладан, шундай деди:

Президент маслаҳатчиси, Бош вазир ўринбосарлари, янги ташкил этилган вазирлик раҳбарининг вилоятимизга ташриф буюриб, ҳудудда амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор, муносиб баҳо бераётгани, вилоят ҳокимлиги мамлакатимиз миқёсида энг етук ижрочи кадрлар билан кучайтирилгани айни муддао бўлди. Биз Ватан, давлат раҳбари, эл-юрт олдида тўла масъулиятни ўз зиммамизга олиб, вилоятни республикамиздаги энг ривожланган ҳудудга айлантириш бўйича бор куч ва имкониятимизни сафарбар этамиз.

Йиғилишда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, барча туман ва шаҳарларнинг тўртта сектор раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

@toshvilpressa
#фото

Нурафшон шаҳрида – вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров иштирокида йиғилиш ўтказилди.

@toshvilpressa