Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
​​#экспорт
#Чирчиқ_шаҳри

“UZTEX GROUP”нинг экспорт имкониятлари кенгаймоқда

🏬Тошкент вилоятининг инвестиция имкониятлари ва экспорт салоҳияти ниҳоятда кенг. Жумладан, “UZTEX GROUP” МЧЖ тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси нафақат Чирчиқ шаҳрида, балки ҳудуддаги энг йирик экспортёр корхоналардан бири ҳисобланади.

🔰Шунингдек, вилоятдаги экспортёр корхоналар йирик ўнталигидан ўрин эгаллаган мазкур жамоа томонидан бугунги кунда 5 турдан ортиқ тўқмачилик-трикотаж маҳсулотлари тайёрланиб, экспортга йўналтирилмоқда.

📍Корхона Швецария, Германия, Туркия давлатларидан келтирилган энг сўнгги замонавий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, пахта толасидан ип-калава ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

📌Корхонада тайёрланаётган болалар ва катталар учун футболкалар, пайпоқлар, момиқ сочиқлар, трикотаж матоси, ип-калава маҳсулотлари ва шу каби маҳсулотлар жаҳон андозаларига мос, сифатли ва харидоргир ҳисобланади. Шу боис, ташқи бозорда уларга талаб катта.

💸Жорий йилнинг 16 сентябрь ҳолатига кўра, “UZTEX GROUP” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқарилган 37 млн. 980 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотлар хорижга экспорт қилинди.

Маҳсулотлар Россия, Украина, Қозоғистон, Беларусь, Италия, Озарбайжон, Сербия, Болгария, Туркия, Жанубий Корея, Германия, Молдова давлатларига жўнатилди.

⚡️Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, ўтган йилда инвестиция лойиҳаси асосида фойдаланишга топширилган мазкур корхонада бугунги кунда 2 мингдан зиёд иш ўринлари яратилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чирчиқ_шаҳри

📌Мамлакатимизда Ички ишлар идоралари ходимлари куни кенг нишонланганидан хабаримиз бор.

⚡️Байрам муносабати билан Чирчиқ шаҳрида ички ишлар тизимида фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ зобитлар ва хизматчиларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида шаҳар ҳокими Санжар Юсупов уларни касб байрами билан муборакбод этди. Шаҳар ички ишлар бўлими ходимларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чирчиқ_шаҳри

Ёшлар ва хотин-қизлар муаммоларига алоҳида эътибор

⚡️Тошкент вилояти прокурори С. Самадов Чирчиқ шаҳар ёшлари ва хотин-қизлар билан учрашди.

🔎Тадбирга келган барча ёшларнинг қизиқиш ва таклифлари тингланиб, уларнинг муаммолари алоҳида ўрганиб чиқилди. Кейинчалик кўплаб муаммолар ҳал этилди. Хусусан, 21 нафар ишсиз юрган ёшларнинг бандлиги таъминланди. 10 нафар хотин-қизга кредит маблағлари ажратиш бўйича йўлланмаларар берилди. Шунингдек, тикувчилик қилиш истагини билдирган хотин-қизларга эса замонавий тикув машиналари ажратишда ёрдам кўрсатилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чирчиқ_шаҳри

Чирчиқлик ижодкорлар истеъдодларини намойиш этишди

⚡️Ҳаракатлар стратегияси доирасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш, тарғибот тадбирларини "маҳаллабай" ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланиб, жойларда маданий-маърифий учрашувлар ўтказиляпти.

📌Чирчиқ давлат педагогика институтида “Амир Темур” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан бўлиб ўтган тадбирда “Янгиланаётган Ўзбекистон” лойиҳаси асосида тайёрланган видеороликлар намойиш қилинди. Тадбирда чирчиқлик ёш ижодкорлар томонидан она Ватан истиқболи, юрт равнақи, халқ бирдамлигини мадҳ этувчи куй-қўшиқ, шеърлар ва викторина ўйинлари намойиш қилинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ_шаҳри
#Бизнинг_байроқ

⚡️Чирчиқ – саноат шаҳри бўлиб, тобора чирой очиб бормоқда. Кейинги қисқа даврда кўп қаватли уйлар, боғчалар қурилди, янги бозор, маданият ва истироҳат боғи тубдан таъмирланди.

🔎Шаҳардаги ижобий ўзгаришлар, қурилиш ва бунёдкорлик ишлари замон руҳига ҳамнафас бўлиб яшаётган ҳар бир инсон қалбида янада ёруғ ниятларни уйғотмоқда.

📌Бундай ўзгаришлар ҳақида узоқ гапириш мумкин. Айниқса, Президентимиз ташаббуси билан Чирчиқда иккита олий ўқув юрти фаолияти йўлга қўйилиши эътиборга муносиб ишлардан бири саналади.

🇺🇿Барча жойда бўлгани каби Чирчиқ шаҳрида ҳам тинч ва осойишта ҳаётимиз, ёруғ келажагимиз тимсоли бўлган “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

🎞Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Мамараим Исроилов раҳбарлигида тайёрланган видеороликни томоша қилинг👆

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон_шаҳри #Ўрта_Чирчиқ #Юқори_Чирчиқ #Чирчиқ_шаҳри
#Шукуҳ

🇺🇿Бугун эрта тонгдан вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида давлат байроғи қабул қилинган сана муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

📌Хусусан, вилоятимизнинг маъмурий маркази Нурафшон шаҳрида кўтаринки руҳда ана шундай тадбир ўтказилди. Унда Нурафшон шаҳри ҳамда Ўрта Чирчиқ тумани жамоатчилиги иштирок этди.

❇️Шунингдек, Юқори Чирчиқ тумани ва Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган тантанали маросимда илм-фан, спорт соҳаси вакиллари, санъаткорлар фаол қатнашди.

✳️Мазкур тадбирларнинг тўлиқ тафсилоти билан оммавий ахборот воситалари орқали танишишингиз мумкин.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чирчиқ_шаҳри

Коррупцияни жиловлаш масаласи муҳокама қилинди

🖋Чирчиқ шаҳар ҳокими ва прокурори бошчилигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Т. Арзикулов иштирок этган тадбирда шаҳарда жиноят, айниқса, коррупция ҳолатлари тиббиёт, мактабгача таълим муассасаларида авж олганлиги ва унинг келиб чиқишига оид шарт-шароитлар ҳамда сабаблари муҳокама қилинди.

🔎Чирчиқ шаҳар прокурори маъруза қилиб, шаҳарда фаолият кўрсатаётган давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахслари томонидан коррупциявий ва иқтисодий жиноятлар содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилганлар ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноятлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари, халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутатлари иштирок этди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чирчиқ_шаҳри

Конституция кунига бағишланган белбоғли кураш мусобақаси

❇️Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида белбоғли кураш бўйича 2001-2002 ҳамда 2003-2004 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигига бағишланган Чирчиқ шаҳар ҳокими кубоги мусобақаси ўтказилди.

🤼Мусобақада ЎзДЖТ ва СУ талабалари, Чирчиқ олимпия захиралари коллежи, Олмалиқ БЎСМ, Чирчиқ БЎСМ, Бўка, Пискент, Паркент туманларидаги БЎСМдан 120 нафар спортчилар иштирок этишди. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари турли даражадаги диплом, медаль ва совғалар билан тақдирланди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Чирчиқ_шаҳри

Ўқувчилар ўртасида Конституцияга бағишланган танлов

❇️Чирчиқ шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларини Конституция ва қонунларимизга, умумбашарий қадриятларимизга ҳурмат, қонунга итоаткорлик, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий билимлари ва маданиятини юксалтириш мақсадида умумтаълим мактаблари ўртасида “Конституция – бахтимиз пойдевори” шиори остида кўрик- танлов ўтказилди.

🔰Тадбирда секторлар ҳудудидаги мактаблараро ғолибликни қўлган киритган 6-, 10-, 25- ва 26-умумтаълим мактабларининг 5 нафардан 9-11 синф ўқувчиларидан иборат 4 та гуруҳлар қатнашиб, иштирокчилар қимматли совғалар билан тақдирланди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#Чирчиқ_шаҳри

Прокуратура савобли ишни амалга оширмоқда

⚡️Чирчиқ шаҳар прокуратураси ташаббуси билан ажрашиш ёқасига келиб қолган, ажрашган, носоғлом ва нотинч оилалар ўртасида оила ва никоҳни мустаҳкамлаш, ажрашишларни олдини олиш, ота-оналарнинг фарзандлари олдидаги ҳуқуқ ва мажбуриятига доир ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида “Инсон ва оила манфаати – давлат ва жамият ҳимоясида” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Шаҳар ҳокимлиги ва МИБ бўлими ҳамкорлигида ўтган тадбирда шаҳар прокурори, шаҳар ҳокимининг мавзуга доир маърузалари эшитилди. Ажрашган, алимент тўлашдан бўйин товлаётган оталардан алимент қарздорликларини ундириш ва оилани яраштириш борасида реал воқеалар асосида суратга олинган видеоролик намойиш этилди.

📍Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ажрашган оилаларнинг аросатда қолган фарзандлари тақдирига доир таъсирчан шеърлар ўқишди ва Меҳрибонлик уйи раҳбари Фарида Кенжаева ўзининг кескин фикрлари чиқиш қилди.

🔸Шунингдек, шаҳар имом-хатиб Мусахон домла Бобоев Қуръон ва ҳадислардан оила ва никоҳга доир диний таълимотлар хусусида тушунтириш берди. Тадбир давомида ярашган оилаларга рўзғор учун зарур бўлган қимматли совғалар тарқатилди ва 30 нафар алимент ундирувчиларига пластик карточкалар топширилди.

✔️Ўзбек миллий академик драма театрининг таниқли санъаткорлари томонидан “Кўнгил” номли спектакль намойиш этилди. Тадбир давомида 515 нафар алимент тўловчилари иш жойлари аниқланиб, ижро ҳужжатлари уларнинг ойлик иш ҳақларига қаратилиши, 139 нафар қарздорлар ишга жойлаштирилиши, 335 миллон сўм алимент тўлови бўйича қарздорликлар ундирилиши ва 108 та оилаларни яраштиришга эришилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎁Янги йил байрами муносабати билан меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун байрам дастури ташкил этилиб, вилоят ҳокими Рустам Холматов томонидан Президент совғалари топширилди.

🎥Батафсил "Севимли" телеканали лавҳасида

#Бўка_тумани
#Чирчиқ_шаҳри

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❇️Вилоятимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишида яратилаётган имкониятлар ҳудудлар мисолида ўз самарасини бермоқда.

Натижада ижтимоий-иқтисодий соҳа ривожланиб, аҳоли бандлиги таъминланмоқда.

🔶Жумладан, нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг иш бошлаши ҳам нафақат ёшлар тарбияси, қолаверса, соҳадаги ислоҳотларга муҳим омил бўлаяпти.

📊Чирчиқ шаҳри мисолида рақамларга эътибор берадиган бўлсак, 2017 йилда шаҳарда 29 та боғча фаолият олиб борган. 2020 йилда эса уларнинг сони 41 та етган.

🌈"Эртаклар олами" хусусий мактабгача таълим ташкилотига киришингиз билан гўё эртаклар оламига тушиб қолгандек бўласиз.

😊Болаларга яратилган шароит, таълим-тарбиянинг замонавий педагогик технологиялар асосида олиб борилаётганидан ота-оналар мамнун.

Махсус кўрсатув: 8-қисм

#ислоҳотлар_амалда
#Ёшлар_сиёсати
#Чирчиқ_шаҳри

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰Тошкент вилоятининг 31 минг гектардан зиёд майдонида ҳар йили мева-савзавот ва полиз маҳсулотлари етиштирилади. Узумзор ва боғлар майдони 44 минг гектарни ташкил қилади. Вилоят бўйича йилига 1 миллион 330 минг тоннадан ортиқ савзавот, 82 минг тонна полиз, 254 минг тонна мева, 103 минг тонна узум маҳсулотлари тайёрланади.

❇️Бугунги кундаги асосий вазифа ушбу маҳсулотларни ўз вақтида сифатига путур етказмасдан ва аҳолига мақбул нархларда истеъмолчиларга етказиб беришдан иборат. Шу боис, вилоят прокуратураси ва Бош прокуратура ҳузурилаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси бу ишларни назорат қилиб бормоқда.

🔷Бозорлардаги асосий эътибор аҳоли учун энг зарур бўлган гўшт, сут, тухум, ёғ, картошка, пиёз ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш ва нархларни сунъий равишда ошириб юбормасликка қаратиляпти.

🎞Батафсил "O'zbekiston 24" телеканали лавҳасида.

#Олмалиқ_шаҳри
#Чирчиқ_шаҳри
#Янгийўл_шаҳри

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ҳудудлардан_хабарлар
#Чирчиқ_шаҳри

Даврон Ҳидоятов Чирчиқ шаҳридаги қурилиш ишларини танқид қилди

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Чирчиқ_шаҳри
#фестивал_олдидан

Даврон Ҳидоятов: Фестивални “ура-ура”сига урғу бермасдан, ёшлар учун фойдали томонини кўпроқ ўйлаш керак

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ_шаҳри
#Ёшлар_фестивалидан

Қашшоқликдан қутилишнинг йўли, фарзанд тарбиясидаги муваффақият сири ҳақида

Батафсил юқоридаги видеолавҳада👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Чирчиқ_шаҳри
#кун_тафсилоти

⚡️Кўп қаватли уйлар кўркам бўлсин, аммо олдинда қиш ҳам бор...

👉Батафсил

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok