Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида санъат, адабиёт, спорт соҳаларини ривожлантириш бўйича вазифаларга ҳам тўхталиб ўтди.
Келгуси йили Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини юқори савияда нишонлаш зарурлиги таъкидланди. Пойтахтимизда замонавий муҳташам кутубхона барпо этиш таклифи билдирилди.
2025 йилда Тошкентда ўтадиган Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига тайёргарликни бошлашга кўрсатма берилди.
Президентимиз форумда ёшлар билан очиқ мулоқот қилмоқда.

В своем выступлении Президент Шавкат Мирзиёев затронул также задачи по развитию в стране искусства, литературы и спорта.
Указано на необходимость широко отметить в следующем году 580-летие со дня рождения Алишера Навои. Предложено построить современную величественную библиотеку в столице.
Дано указание начать подготовку к предстоящим в Ташкенте Юношеским Азиатским играм 2025 года.
В эти минуты Президент проводит открытый диалог с молодежью.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қибрай
#Эътибор_меҳр

“Coca-Cola” болажонларга байрам кайфияти улашди

Тошкент вилоят психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги болалар уйи тарбияланувчиларига “Coca-Cola” компанияси Янги йил байрами совғаларини улашди.

🎄Шунингдек, Ўзбекистондаги Coca-Cola компанияси болажонлар учун байрам дастурхони ёзиб, уларга эртак қаҳрамонлари иштирокида саҳналаштирилган Янги йил байрам дастури орқали байрамона кайфият бахш этишди.

🧑Қибрай туманида жойлашган мазкур имконияти чекланган болалар тарбияланадиган масканда тарбиячи ва тиббиёт ходимлари 9 ойлик мурғак гўдакдан 7 ёшгача бўлган болаларга ғамхўрлик қилиб келишади.

⚡️Илгари туман ҳокими М.Миркасимов ва туман прокурори С.Салихов ҳам Халқаро ногиронлар куни муносабати билан болажонларга совғалар топширган эди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Вакансия

ДХА Тошкент вилояти бошқармасида бўш иш ўринлари

Батафсил: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/dxa-toshkent-viloyati-boshqarmasida-bosh-ish-orinlari-25-12-2020

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Бекобод_тумани

Инсонпарварлик далолатномалари қўлланилди

🔹Жиноят ишлари бўйича Бекобод тумани судида Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган 7 нафар шахсга нисбатан тақдимномалар кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Бекобод туман суди раиси Х.Камолов томонидан ҳужжатлар кўриб чиқилиб, тақдимномада кўрсатилган 7 нафар шахслар ўзларига тегишли хулоса чиқариб, тузалиш йўлига ўтганлиги сабабли ўтолмай қолган жазодан Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан мудатидан илгари озод этилди.

🔸Суд жараёнида туман Пробация гуруҳи катта инспектори, капитан Д.Мўминов ва туман ИИБ ХПБ ХҚМБ инспектори, подполковник Н.Касимовалар Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахсларга жазо ўташ тартиб-қоидалари, қонун устуворлиги ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати тўғрисида тушунчалар бериб ўтишди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Юқори_Чирчиқ
#ҳоким_қабули
#ҳар_бир_мурожаат_эътиборда

Мутасаддиларга вазифалар юклатилди

Юқори Чирчиқ тумани ҳокими У.Атемов ва тумандаги мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

📌Ҳафтанинг ҳар жума куни ташкил этиладиган қабулда фуқароларни қийнаётган турли муаммолар, хусусан, уй-жой, кадастр ва ишга жойлашиш каби 15 та мурожаат ўрганилди.

📍Фуқаролар мурожаат ва муаммолари ечими юзасидан мутасадди раҳбарларга вазифалар юклатилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube