Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
Ярмаркада 1500 дан зиёд иш ўринлари тақдим этилди

⚡️Зангиота тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва 3-сектор раҳбари ҳамкорлигида “Хонобод” ҳудудидаги 25-мактабда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

📍Тадбирга ишсиз ёшлар ва аёллар ҳамда алимент тўловчи ишсиз фуқаролар жалб қилинди. 18 та корхона-ташкилотлар жами 90 та ва туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази эса 1 424 та бўш иш ўринлари билан қатнашган ярмаркада 101 нафар фуқаролар иштирок этди.

🔎Тадбирда фуқаролардан 5 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди, 3 нафари касб-ҳунарга ўқитиш учун йўналтирилди.

#Зангиота_тумани
#бандлик

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4862-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Зангиота туманидаги "Ёшлар дафтари"га киритилган ишсиз ёшлар тадбиркорликка жалб қилиниб ўқитилмоқда.

👉 Бундан ташқари ёшларни ўз ҳудудларидаги тадбиркорларга ва хунармандларга бириктириш ишлари амалга оширилди.

📌Туман ҳокими назоратидаги ушбу ишлар ҳокимнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, Ёшлар ишлари агентлиги ва тумандаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда амалга оширилди.

#Зангиота_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгийўл_тумани
#Зангиота_тумани

Банклар иқтисодий муаммоларни ҳал этишга кўмаклашмоқда

Республика Марказий банки Тошкент вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Иргашев раҳбарлигида Зангиота тумани ва Янгийўл шаҳрида сайёр қабуллар ўтказилди.

Батафсил▶️https://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/sayyer_abul_tkazildi/

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Зангиота_тумани
#медиа_тур

Зангиота туманида медиа-тур ташкиллаштирилди

▶️ОАВ вакиллари ва блогерлар учун туманда фаолият олиб бораётган фермерлар, тадбиркор инсонлар хонадони ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарига медиа-тур уюштирилди.

📌Медиа-тур иштирокчилариниг дастлабки манзили “Наврўз-Обиджон-Соҳибжон” фермер хўжалиги даласи бўлди.

🔹Хусусан, Зангиота туманида “Ёшлар дафтари"га киритилган 250 нафар ўғил-қизларнинг ҳар бирига 0,25 сотих ер ажратилмоқда. Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг ёшлар орасида ишсизлик муаммосини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлари асосида жойларда амалий ишлар олиб борилмоқда.

🔸Айниқса, кейинги йилларда ҳудудларда ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган бу каби ишлар ўз натижасини бермоқда.

❇️Мазкур медиа-тур доирасида ёшлар билан яқиндан суҳбат ташкил этилиб, уларнинг келгуси режалари, деҳқончилик борасида билганлари тўғрисида ўртоқлашилди.

Медиа-тур: 1-қисм

👉
Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Зангиота_тумани
#медиа_тур

“Такро" да яна 100 та иш ўрни яратилади

🔹Навбатдаги манзил “Такро Осиё” масъулияти чекланган жамияти бўлди.

❇️Тадбиркор Камолиддин Ғиёсов мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиб, “Такро Осиё” масъулияти чекланган жамиятида иш олиб бормоқда.

🧵Тикув-трикотаж маҳсулотлари ва болалар кийими ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилишга ихтисослашган корхонада тумандаги 250 нафар хотин-қизлар ва ёшлар меҳнат қилмоқда.

Олис ҳудудлардан келиб ишловчилар учун 70 ўринли ётоқхона ҳам ташкил қилинган бўлиб, ишчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган.

💠Шу кунларда корхона фаолиятини кенгайтириш натижасида қўшимча 100 та иш ўрни яратилмоқда.

🔺Тадбиркорнинг таъкидлашича, маҳсулотлар Россияга ва Қозоғистонга экспорт қилинмоқда. Фойда ҳам қилинган меҳнатга яраша бўлмоқда.

🟢Буларнинг барчаси тадбиркорларга берилаётган кенг имкониятлар самарасидир.

Медиа-тур: 2-қисм

👉
Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Зангиота_тумани
#медиа_тур

Кафтдек ердан катта даромад

🔹Берилган имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда кафтдеккина ердан мўмайгина даромад олишга интилаётган инсонларни вилоятимизнинг ҳар бир бурчагида учратиш мумкин.

❇️Агарда сизнинг ҳам йўлингиз Зангиота туманига тушса, албатта “Ўрта Овул” маҳалласига боринг, сабаби у ердаги меҳнаткаш инсонларнинг шижоати, томорқаларда етиштирилаётган полиз маҳсулотлари кўзингизни қувонтириши аниқ.

💠Маҳалла одамлари ҳар бир вақтни ғанимат билиб, рўзғорини бут, турмушини обод қилишга интилмоқда. Айниқса, бу ишда Искандар Аҳмедов, Озода Фозилова каби ташаббускор юртдошларимиз бошқаларга ҳам ўрнак бўлмоқда.

Медиа-тур: 3-қисм

👉
Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Зангиота_тумани
#медиа_тур

"Дарахтлар экканман, баҳорда гуллайди, ёзда эса шиғиллаб мева тугади" — Озода Фозилова

🔹Бу гаплардан сўнг, қўшни томонга ҳам мўралаймиз. Бизни қарши олган Озода опа Фозиловани суҳбатга тортдик, бир пиёла чой устида у киши билан гурунг қилдик.

📌 Ҳадисини олганга томорқа кони фойда. Ҳар йили помидор, сабзи, картошка сингари маҳсулотлар етиштириб, яхшигина ҳосил оламиз. Унинг бир қисмини оиламиз ва қўни-қўшнилар билан баҳам кўрамиз. Қолганини бозорда сотиб, кам-кўст учун сарфлаймиз. Турли мевали дарахтлар экканман, баҳорда гуллайди, ёзда эса шиғиллаб мева тугади. Томорқада меҳнат қилишда ҳикмат катта. Оила тўқ яшайди. Инсон соғлом бўлади. Фарзандлар болаликдан теварак-атрофини, хонадонини саранжом-саришта сақлашга одатланади, — дейди Озода Фозилова.

Озода опа ҳақ гапни айтди. Яхши яшаш, фаровон ҳаёт кечиришни истаган киши аввало ўзи учун ҳаракат қилиши лозим.

Медиа-тур: 4-қисм

👉
Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Сайёр қабулда фуқаролар сектор раҳбарига мурожаат қилишди

❇️Зангиота тумани прокурори, 2-сектор раҳбари С.Нишонов "Иқбол" МФЙ да аҳоли билан сайёр қабул ўтказди. Қабулда прокурор ёрдамчиси Ш.Рустамов, коммунал соҳа масъуллари, бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари иштирок этдилар.

📌26 нафар фуқаролар ўз муаммолари билан сектор раҳбарига мурожаат қилишди. Улардан 10 нафарининг мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказиш топшириғи берилди. 6 нафар фуқарога тушунтириш берилди, 5 нафар фуқарога эса хуқуқий маслаҳат берилди.

#Зангиота_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота_тумани
#Спорт

⚡️Мамлакатимиз Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099 сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Зангиота туманидаги Махсус авария-тиклаш бошқармасида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида спортнинг кураш тури бўйича “Прокурор кубоги” мусобақаси ўтказилди.

🎥Батафсил видеолавҳада👆

👉
Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔺“Zangiotatumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан аҳоли хонадонларига электрон газ ҳисобдонлар тўлиқ ўрнатилган бўлиб, бугунги кунда исъмолчиларнинг фойдаланилган газ учун ўз вақтида тўламаган қарздорлиги туфайли улар автоматик тарзда тармоқдан инсон омилисиз ўчмоқда.

🔥Афсуски, орамизда истеъмол қилинган газ ҳақини ўз вақтида тўлашни ҳоҳламай, не машаққатлар билан ўрнатилган электрон ҳисобдонлар тамғасини бузиб, қонунни писанд қилмаётганлар борлиги ачинарли, албатта.

🎞“Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш бўлими билан ҳамкорликда тайёрланган лавҳа шу ҳақида.

#Зангиота_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube