Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
#Нурафшон

Фидойи мураббийлар тақдирланди

❇️Тошкент вилоят ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ўзбек жанг санъати вилоят бўлими ҳамкорликда Нурафшон шаҳрида ўзбек жанг санъати бўйича ёшлар ўртасида “Вилоят ҳокими кубоги”мусобақаси бўлиб ўтди.
Тадбирда 300 нафарга яқин ёшлар иштирок этишди.

🥇🥈🥉Мусобақа якунига кўра, ғолиб ва совриндор спортчилар ҳамда йил якуни бўйича аёллар ва болалар спортини ривожлантиришга муносиб хисса қўшиб келаётган бир неча аёл мураббийлар вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

🔰Мусобақа ҳамда тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Ўзбек жанг санъати федерацияси раиси Пўлат Усмонов ва вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Комил Адилов иштирок этди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
13 минг сўмга Бўстонлиққа борасиз! 👍

📝Вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи С. Шоқосимов:

– Дарҳақиқат, “Бўстонлиқ тумани (Юсуфхона қўрғони) – Қўйлиқ деҳқон бозори” йўналишида ҳаракатланишни бошлаган янги микроавтобуслар юрти­
миз аҳолиси ва сайёҳлар учун яхшиги­на қулайлик яратади. Сал кам 100 км. масо­фани босиб ўтувчи транспортнинг йўл ҳақини 13 минг сўм этиб белгиладик. 50 дақиқа оралиқ вақтда бир кунда 28 та қатнов амалга оширилади. Йўловчилар оқимига қараб соат 21.00 гача автобус­лар ҳаракатини таъминлаймиз.


БАТАФСИЛ

Каналга уланиш: ↩️
https://t.iss.one/haqiqatonline
#Оҳангарон_шаҳри
#Инвеститция

Оҳангарон шаҳрида хорижий корхона иш бошлади

❇️Оҳангарон шаҳрида йирик инвестиция лойиҳаси асосида янги саноат корхонаси иш бошлади. “Mega Steel Trade Pro” хорижий корхонаси Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри инвесторлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, турли ўлчамдаги металл қувурлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади.

🔰Вилоят инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси ахборот хизматига кўра, корхонага 3 млн доллар миқдоридаги маблағ сарфланган. Шундан 2 миллион АҚШ доллари тўғридан тўғри хорижий инвестиция, 1 миллион доллари эса тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилган.

🔷Корхона ойига 2-3 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Мутахассисларнинг айтишича, металл қувур маҳсулотлари келгусида Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон давлатларига экспорт қилиниши кўзда тутилган. Ҳозирга қадар корхонага 33 нафар ишчи-ходим ишга қабул қилинган бўлса, шаҳар сектор раҳбарлари кўмаги билан яна 6 нафар ёш ишга олинган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#мурожаат #сессия

Тошкент вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг йигирма биринчи сессия жараёнидан фоторепортаж.

📸Нозим Абдулла олган 👉 суратлар.


Каналга уланинг:
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
#Тайинлов

🔷Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали ҳамда Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси билан ҳамкорликда Молия бош бошқармаси соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот ва ижтимоий соҳанинг бошқа соҳаларини молиявий таъминлаш бўлими бошлиғи лавозими учун очиқ танлов ўтказилди.

🔰Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимига Султанов Азамат Мамаюсубович 50 нафарга яқин номзодлар орасидан мазкур лавозимга муносиб, деб топилди ва Тошкент вилояти Молия бош бошқармасининг 2020 йил 18 декабрдаги буйруғига асосан бўлим бошлиғи лавозимга тайинланди.

Азамат Султанов 1980 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2002 йилда Термиз давлат университети, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.

📝Лавозимга тайинлангунга қадар “Mig Bistro” ХК директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#расмий

Тулаганов Ғоят Ғайратович 2020 йил 16 декабрдан Тошкент вилояти ҳокимлиги Умумий бўлим мудири лавозимига тайинланди.

📌Ғ.Тулаганов 1992 йилда Қуйи Чирчиқ туманида туғилган. Миллати ўзбек. 2015 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган.

🔰Лавозимга тайинлангунга қадар Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси вазифасида фаолият юритган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
#Қибрай
#Эътибор_меҳр_кўмак

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари эътиборда

Қибрай туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари 7 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан доимий равишда хабар олиб туришади. Уларга вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан ҳар ойда 12 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилади.

📌Иккинчи жахон уруши қатнашчиларининг саломатликларини доимий назоратга олиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси томонидан алоҳида патронаж ҳамшираси бириктирилган.

❇️Шунингдек, "Гулзор", "Байтқўрғон", "Бунёдкор" ва "Беруний" маҳаллаларидаги эҳтиёжманд, кам таъминланган жами 62 та оилага Янги йил арафасида ҳомийлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тарқатилди.

🖋Маълумот учун, Қибрай туманидан Иккинчи жаҳон урушида 14 минг 15 нафар фуқаролар иштирок этган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_ҳафталиги
#Фазилат_Ёқубова

Тошкент вилоятида Ёшлар ҳафталиги бошланди

❇️Ҳафталик доирасида қизиқарли лойиҳалар тақдимоти, учрашув ва мулоқотлар, спорт мусобақалари ўтказилиши режалаштирилган.

💠Ёшлар ҳафталигида фаол иштирок этинг ва келажак эгалари билан мулоқот қилинг. Ёшларнинг сизга айтмоқчи бўлган гаплари кўп...

⚡️Видеолавҳада бўкалик ёш истеъдодли ижодкор Фазилатхон Ёқубованинг чорловига қулоқ тутинг.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот #Обуна #Мулоҳаза

❇️Нурафшон шаҳрида Рустам Холматов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этди.

⚡️"Халқ сўзи" газетасининг мухбири Шодиёр Мутаҳаров вилоят ҳокимига мурожаат қилиб, даврий нашрларнинг бугунги ҳолати, эртаси ҳақидаги фикрларини сўради.

🎥 Рустам Холматов ушбу саволга қандай жавоб берганини видеолавҳада кўринг.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот #Блогер #Мулоҳаза

❇️Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ОАВ вакиллари ҳамда блогерларга миннатдорлик билдирди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#мурожаат #сессия

Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида аҳолига мурожаат йўллади.

Мазкур мурожаатноманинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин:


👇👇👇👇
https://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/2020_yil_19_dekabrda_b_lib_tadigan_khal_deputatlari_viloyat_kengashidagi_toshkent_viloyati_okimining/

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бинес_таклиф

«Ўзметкомбинат» АЖдан жисмоний ва юридик шахслар учун ажойиб таклиф

❇️Эндиликда топширилган металлоломнинг ҳар бир килограмм металлолом нархи жисмоний шахслар учун 800 сўм ўрнига 1100 сўм, юридик шахслар учун 1000 сўмдан 1200 сўмдан ва давлат идоралари учун 1000 сўмдан белгиланди.

🔷Келинг, мумкин бўлган даромадни ҳисоблаб чиқамиз!

▶️Бу шуни англатадики, агар сиз юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлсангиз, сиз 1000 кг металлолом учун 1,2 миллион сўм даромад оласиз. Металлолом оғир нарса бўлгани учун 1000 кг металлолом йиғиш қийин иш булмайди.

1000 кг – 1,2 миллион сўм;
10.000 кг – 12 миллион сўм;
100.000 кг – 120 миллион сўм!

📌Батафсил Кун.уз сайтида

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Қуйи_Чирчиқ_тумани

“Ҳосил байрами” тантанали нишонланди

🔷Қуйи Чирчиқ туманидаги Беруний Маданият марказида “TCT Cluster” МЧЖ таркибидаги корхоналарнинг жорий қишлоқ хўжалиги мавсуми якунларига бағишланган “Ҳосил байрами” бўлиб ўтди.

❇️Президентимиз таклифи асосида Қуйи Чирчиқ тумани мамлакатимизда биринчи бўлиб тўлиқ кластер усулига ўтказилди. Мавсум сарҳисоби бу янги модел амалда ўзини оқлаганини кўрсатди. Хусусан, жорий йилда “TCT Cluster” МЧЖ тизимидаги кластерларда 41,6 минг тонна пахта, 51,4 минг тонна ғалла, 9,1 минг тонна шоли, 315 тонна мош, 3,6 минг тонна балиқ етиштирилди.

⚡️“Ҳосил байрами”да қўлга киритилган натижалар таҳлил қилиниб, келгуси режалар белгиланиб олинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ_тумани

📍Юқори Чирчиқ туманидаги 7-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси инвестиция дастурига асосан 3,6 миллиард сўм эвазига қайта реконструкция қилинди. 150 ўринга мўлжалланган болалар боғчасида 42 нафар фуқаро иш билан таъминланди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгийўл_туман

Ўқувчига уяли телефон ва адабиётлар совға қилинди

🔰Янгийўл тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги муассасаларнинг уйда якка тартибда таълим олаётган имконияти чекланган ўқувчиларининг 36 нафаридан хабар олинди.

📖 Халқ таълими бўлимининг масъул ходимлари ўқувчилар яратилган шароит ва ўқув жараёнларини ўрганишди.

🔷Масъуллар томонидан 28-умумтаълим мактабининг уйда якка тартибда таълим олувчи ўқувчиси Шаҳло Тўрабоевага уяли алоқа воситаси ва адабиётлар совға қилинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Паркент_тумани

Фидойи соҳа ходимлари рағбатлантирилди

❇️Паркент туманида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа фидойилари муносиб рағбатлантирилди.

🔰Пандемияга қарамасдан жорий йилда туман қишлоқ хўжалигида ҳам белгиланган марраларга эришилди.

🔷Тантанали тадбирда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Азиз Миртурсунов ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши раҳбари Фахриддин Руҳиддиновлар “Илғор фермер”, “Меҳнаткаш деҳқон” ва “Намунали томорқачи” кўкрак нишонини соҳа фидойиларидан 7 нафарига топширди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube