Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_анжумани
#Секторлар_фаолиятига_назар

Рустам Холматов: "Қайси сектор раҳбарида сусткашлик сезилса, унга чора кўрилаяпти..."

📌Аввал хабар берганимиздек, Нурафшон шаҳрида Рустам Холматов журналист ва блогерлар билан мулоқот қилди.

❇️"Ёшлар" телеканали "Давр" информацон дастури мухбири Нодирбек Шамсиддинов вилоятда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тўртта сектор тизими фаолияти, хусусан, назорат тизими ҳақида савол йўллади.

🎥Ушбу саволга вилоят ҳокими қандай жавоб берганини видеолавҳада кўринг.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#Чиноз

Янги йил арафасида суд биноси фойдаланишга топширилди

🔷Чиноз шаҳрида суднинг янги биноси очилди. Шу муносабат билан ташкил этилган маросимда бинони қисқа муддатда бунёд этган 33-ПМК жамоасига миннатдорлик билдирилди. Рамзий калит жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Илҳом Мамараимовга топширилди.

✳️Катта ва кичик заллар, биринчи ёрдам учун ишлатиладиган дори-дармонлари билан тўлдирилган тиббиёт хонаси, ўйинчоқлар билан безатилган она-бола хонаси, адвокат ва прокурор учун алоҳида хоналар биринчи қаватда жойлашган бўлса, иккинчи қаватдаги судьялар, ходимлар ва ёрдамчи учун мўлжалланган хоналарда барча қулайликлар яратилган.

💠Очилиш маросимида туман ҳокими А. Мадиев, меҳнат фахрийлари Алма Таджибаева, Собир Норхўжаевлар суд жамоасини табриклаб, самимий тилаклар билдиришди. Янги йил кириб келишига саноқли кунлар қолганда янги суд биноси фойдаланишга топширилиши чинозликлар учун катта совға бўлди.

⚡️Раҳбарнинг уч хусусияти бўлиши керак. У дастлаб ходими учун шароит яратиши, малакасини ошириши, кейин ишни сўраши керак дейишади. Чинозлик судъялар учун барча шарт-шпроитлар муҳайё этилди, энди эса сидқидилдан ишлаш керак бўлади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Туркманистон етакчиси давлатимиз раҳбарини мамлакатимиз МДҲга самарали раислик қилгани ва Ҳамдўстлик саммитини муваффақиятли ўтказгани билан самимий табриклади.
Икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Туркменистана.
Лидер Туркменистана искренне поздравил главу нашего государства с плодотворным председательством в СНГ и успешным проведением саммита.
С глубоким удовлетворением отмечен современный высокий уровень узбекско-туркменских отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнёрства.
Состоялся обмен мнениями по актуальным вопросам международной и региональной повестки.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сектор_раҳбарлари_ва_ёшлар_учрашуви

Иқтидорли йигит-қизларга совға ва сертификатлар топширилди

🔰Очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтган тадбирда вилоят секторлари раҳбарлари ёшларни қийнаб келаётган муаммолар билан танишди, уларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига тавсия ва топшириқлар берилди. Шу билан бирга, вилоят ҳокими Р.Холматов ёшлар томонидан билдирилган таклифларни эшитди.

❇️Ташкил қилинган учрашув якунида Бекобод шаҳар ва туманининг бир гуруҳ ёшларига турли йўналишда ютуққа эришган фаол ёшларга эсдалик совғалари ва имтиёзли кредитлар олишлари учун сертификатлар топширилди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|
#штаб

⚡️ Тошкент вилояти аҳолиси диққатига!

🌨 Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун штаб ташкил этилди

❄️ Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин. Шу муносабат билан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Тошкент вилояти ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларида узлуксиз навбатчилик штаби ташкил этилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.

📌 Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

📞 Мурожаат учун телефонлар:

🏢 Тошкент вилояти ҳокимлиги call маркази;
☎️ 1055
, (70) 202-05-60 (24 соат)

Штаб раҳбари – Тошкент вилоти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат
Ҳакимов;
☎️ Тел: (97) 752-02-81

Штаб котиби – Тошкент вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Гаппар Норматов;
📱
Тел: (90) 930-50-93

🔥 "Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиали директори Алишер Райимов;
📱 Тел: (99) 835-57-05; (97) 157-27-04 (бош муҳандис)
☎️ Тел: (78) 150-31-30; (70) 202-95-04 (диспетчер)

⚡️ "Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ бош директори Нилуфар Батирова;
📱 Тел: (93) 505-66-06

🚰 "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ директори Суҳроб Миржамолов;
📱 Тел: (97) 755-45-32
☎️ Тел: (71) 202-14-15, (95) 142-04-86 (диспетчер)

☀️ Вилоят "Иссиқлик манбаи" ИЧБ бошлиғи Қудрат Раҳимов;
📱 Тел: (97) 884-94-54; (94) 915-01-28 (бош муҳандис)
☎️ Тел: (70) 956-20-81 (диспетчер)

🏫 Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Абдукамол Мамадалиев;
📱 Тел: (90) 333-86-46
☎️ Тел: (71) 231-65-71 (диспетчер)

🏫 Вилоят Мактабгача таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ворисхон Акайдинов;
📱 (99) 845-33-99
☎️ Тел: (70) 202-10-11 (диспетчер)

🚑 Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ўткир Имомов;
📱 Тел: (99) 440-47-68
☎️ Тел: (71) 281-25-83; (71) 250-40-56 (диспетчер)

🚒 Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўлими бошлиғи Мансур Тилаболдиев;
📱 Тел: (99) 364-70-06
☎️ Тел: (70) 763-10-01 (диспетчер); 10-52 (ишонч телефони)

🚓 Тошкент вилояти ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Сирожиддин Назирхонов;
📱 Тел: (98)124-44-94
☎️ Тел: (71)265-08-51

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Пискент

Ҳар бир фуқаро билан суҳбатлашиляпти

⚡️Пискент тумани 1-сектор ҳудудидаги "Саидобод", "Холиқберди","Чимқўрғон", 2-сектор ҳудудидаги "Гулистон", 3-сектор ҳудудидаги "Зоминовул", "Новкент", "Дўстлик" маҳаллаларида ўтказилган ўрганишларда туман прокуратураси ходимлари, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Б.Қориев ва мутахассислари хонадонларда бўлиб, алоҳида суҳбат олиб бордилар.

♻️Бунда ёшлар ва ёлғиз оила тебратаётган хотин-қизлар, алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд ишсиз фуқароларнинг касб-ҳунари, ишга жойлашиши, ўқув марказларга жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди.

🖇Ўрганишлар натижасида юқоридаги тоифадаги фуқаролардан 58 нафари билан суҳбатлашилди. Банд бўлмаган 10 нафар фуқарога бандлик марказидаги вакант ўринлар, 6 нафари касбга тайёрлаш марказига ўқишга тавсия этилди.

🔰Шунингдек, ёшлар ва аёллар учун меҳнат бозорида талаб катта бўлган касб-ҳунарлар юзасидан мутахассис маслаҳат берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|
#Аҳоли_учун_қулайлик

ФҲДЁ бўлимларининг иш вақти ўзгарди

🔷Илгари турли ҳудудларда ФҲДЁ бўлимларининг иш вақти ҳар хил бўлган. Масалан, Тошкент шаҳрида душанба дам олиш куни бўлган бўлса, бошқа жойларда иш куни эди. Бу кўпчиликка ноқулайлик туғдирарди.

❇️Давлат хизматлари агентлиги томонидан бу масала кўриб чиқилиб, ФҲДЁ бўлимларининг тўлиқ иш вақти душанба ва жума кунлари этиб белгиланди.

⚡️Энг муҳими, эндиликда ФҲДЁ бўлимлари томонидан шанба кунлари ҳам 9.00 дан – 15.00 га қадар аҳолига хизмат кўрсатилади.

📌Бунда, меҳнат қонунчилигига тўлиқ риоя қилинган ҳолда шанба кунлари ишлайдиган ходимларнинг умумий иш вақти ҳафтасига 40 соатдан ошмайди.

Мазкур янгилик аҳолига қўшимча қулайлик яратишда ФҲДЁнинг олдинга ташланган қадами бўлди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ

📌Юқори Чирчиқ тумани ҳокими Ускенбой Атемов ҳудуд аҳлига мурожаат қилди. Мурожаатда 2019 йилда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда 2021 йилдаги устувор вазифалар тўғрисида маълумот берилди.

Маълумот ўрнида: 2020 йилнинг январь-октябрь ойларида туманда 1 триллион 254 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлса, йил охиригача бу кўрсаткич 1 триллион 479 миллиард сўмни ташкил этиши режалаштирилган.

🎥Батафсил лавҳада

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Тошкент_тумани

Маҳаллаларга компьютер жамланмалари топширилди

✳️Жамиятда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик ва тотувликни таъминлашда маҳалланинг ўрни беқиёс.

📌 Маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини самарали ташкил этиш учун аввало, уларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш муҳим аҳамият касб этади.

Соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда ходимларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва моддий-техник таъминотини яхшилаш мақсадида, Тошкент туман ҳокимлиги томонидан ҳудуддаги 68 та маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳар бирига замонавий компьютер жамланмаси тақдим этилди.

🤝Компьютер жамланмаларини туман ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Иброҳим Саидикаримов, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Дилрабо Бердиқуловалар топширди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сессия

🇺🇿 Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгашининг олтинчи чақириқ ХХII сессияси бўлиб ўтиб, унда Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамовнинг туманнинг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ҳамда келгуси йилда амалга ошириладиган вазифалар юзасидан туман аҳлига мурожаати тингланди.

💬 Мурожаатда қайд этилишича, жорий йилда туманда иқтисодий кўрсатгичлар сезиларли даражада юқорилаган.

📊 Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бу йил 1 трлн. 430 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 189 млрд. сўмга ёки 107 фоизга ўсиши таъминланган. Қурилиш-пудрат ишлари 106 фоиз, хизмат кўрсатиш 101,3 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хизмат ҳажми 103,7 фоизга кўтарилган.

🧮 Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, туманда 2021 йил бюджет даромадлари 234 млрд. сўм прогноз белгиланади ҳамда жорий йилдаги бюджет даромадлари ижросига нисбатан 36 млрд. сўмга кўп, ёки 118,3 фоизга ўсиши таъминланади.

📽 Сессия тафсилотлари “Toshkent” телеканали лавҳасида.

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Toshkent viloyati hokimligi pinned «#штаб ⚡️ Тошкент вилояти аҳолиси диққатига! 🌨 Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун штаб ташкил этилди ❄️ Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин. Шу муносабат билан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш…»
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ

🔎Чирчиқ шаҳар Деҳқон бозорида сектор раҳбарлари ҳамда прокуратура департамент ҳодимлари томонидан нархлар барқарорлиги доимий назорат остига олиш, аҳоли учун асосий турдаги қишлоқ хўжалик махсулотларини етказиб бериш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
ГАЗЕТА... ФАҚАТ АТЕМОВГА КЕРАКМИ?

👉"Муассис кези келганда газета минбаридан истаганча фойдаланади, аммо гап моддиятга бориб тақалганда халқ мақоллари ўртага чиқади: “Ўзинг учун ўл етим...”

👉 "Муассисни кутиб ўтирсам, ишчиларим оч қолади",

👉"Ҳар бир туман ёки шаҳар газетасига Ўсканбой Атемовдай муассисни топиб бериб бўлмайди..."

👉"Гибрид матбуот" тизимига ўтишни ҳам аллақачон ўйлаб кўриш керак эди"

БАТАФСИЛ:👇

https://telegra.ph/GAZETA-FA%D2%9AAT-ATEMOVGA-KERAKMI-12-21
#Янгийўл_тумани

Маҳалладаги кўчаларга асфальт ётқизилмоқда

🛣 Янгийўл тумани “Қўшёғоч” маҳалласи Амир Темур кўчаси, яъни 4р-7 "Тошкент ш.–Ниёзбоши к.– Қўшёғоч - М-34 а/йўли (41) км" автомобиль йўлининг 25-27 км оралиғида асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

💰Ушбу жорий таъмирлаш ишлари вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси томонидан ажратилган маблағ ҳисобига амалга ошириляпти.

📌Эслатиб ўтамиз, туманда кўчаларни жорий таъмирлаш ва шағаллаштириш ишлари босқичма-босқич олиб бориляпти.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube