Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#расмий #сессия #экспорт

⚡️Жорий йилда Тошкент вилоятида 273 та янги корхоналар (161 та саноат, 112 та қишлоқ хўжалиги) экспортга жалб этилиб, вилоятда жами экспортёр корхоналар сони 578 тага етган.

🔍2019 йилда вилоят экспортёр корхоналари томонидан 307 турдаги 731 хил маҳсулотлар экспорт қилинган бўлса, жорий йилда 411 турдаги 1 048 хил маҳсулотлар экспортга чиқарилган.

📌Ҳисобот даврига келиб, 295 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилиниб, ушбу кўрсаткичнинг энг катта улуши узум 482 минг тонна, дуккакли экинлар (мош, ловия, нўхат) 35 минг тонна, данакли мевалар (ўрик, гилос, шафтоли, олхўри ва бошқалар) 33 минг тоннага тўғри келмоқда.

♻️2020 йил учун белгиланган 603 млн. доллар экспорт прогнози амалда – 611,8 млн. долларга (17 декабрь ҳолатига) ёки 101,5 фоизга бажарилган.

🔹Ўтган йилга (298 млн. доллар) нисбатан 314 млн долларга кўп маҳсулот экспорт қилинди ва ўсиш суръати 205 фоизни ташкил этган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#мурожаат #сессия

Рустам Холматов,
Тошкент вилояти ҳокими:

- 2019 йил давомида 9 минг 695 та (2018 йилга нисбатан 2 баробар кўп), жорий йилнинг ўтган 11 ойида 7 минг 553 та янги кичик бизнес субъекти ташкил этилди.

Лекин, ҳамма туман, шаҳарларда ҳам мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини тадбиркорликка фаол жалб этилмоқда, деб хулоса қила олмаймиз.

Жумладан, ўтган 11 ой якуни бўйича янги кичик бизнес субъектлари ташкил этишнинг ойма-ой прогнози Тошкент (69 фоиз), Янгийўл (70 фоиз), Қибрай (71 фоиз), Юқори Чирчиқ (71 фоиз), Бўстонлиқ (77 фоиз), Чиноз (77 фоиз), Оҳангарон (79 фоиз) туманларида ҳамда Чирчиқ (65 фоиз), Янгийўл (73 фоиз), Ангрен (75 фоиз), Бекобод (78 фоиз), Олмалиқ (78 фоиз) шаҳарларида бажарилмасдан вилоят кўрсаткичидан паст бўлди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
#Сессия
#Мурожаат

Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгашининг олтинчи чақириқ ХХII сессияси бўлиб ўтди

💬 Сессияда туман ҳокими Одилхон Рустамовнинг туманни 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ҳамда келгуси йилда амалга ошириладиган вазифалар ва чора-тадбирлар тўғрисидаги мурожаати эшитилди.

Одилхон Рустамов,
Тошкент тумани ҳокими:
– Якунланаётган 2020 йилда туманда жуда салмоқли ишлар амалга оширилди, кўп ютуқлар қўлга киритилди. Шу билан бирга, айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилди.

Яқинлашиб келаётган 2021 йилда барчамиз бир жамоа бўлиб, ўтиб бораётган йилда йўл қўйилган камчиликларни такрорламаслик, туманимизнинг иқтисодий жиҳатдан юксалиши, аҳолининг яшаш шароитини янада яхшилаш йўлида қандай чоралар кўришимиз лозимлигини сизлар билан кенгашиб, маслаҳатлашиб олишга ижозат бергайсизлар.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада,

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#спорт

Вилоятимиз футболчилари “Спорт кунлари” мусобақаси ғолиби

❇️Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол ассоциациялари футболчилари ўртасида дўстона муҳитни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Спорт кунлари” мусобақаси ўтказилди.

⛳️16-18 декабрь кунлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳудудида бўлиб ўтган мусобақада иштирокчилар куч синашдилар.

🔰Финалда Тошкент вилояти футбол ассоциацияси ва Наманган вилояти футбол ассоциация жамоалари ўзаро белашиб, Тошкент вилояти ФА жамоаси 5-1 ҳисобида ғалаба қозонди ҳамда ғолибликни қўлга киритди.

➡️Қуйида мусобақа ғолиби ва совриндорлари билан танишинг:
1-ўрин: Тошкент вилояти
2-ўрин: Наманган вилояти
3-ўрин: Қорақалпоғистон Республикаси
4-ўрин: Хоразм вилояти

➡️Индивидуал совринлар:
Энг яхши дарвозабон – Умид Холматов
Энг яхши ҳимоячи – Равшан Атаджанов
Энг яхши тўпурар – Аскар Жадигеров
Энг яхши футболчи – Неъматулло Қуттибоев

🏆Тошкент вилояти футбол ассоциацияси жамоасини ғалаба билан вилоят ҳокимлиги табриклайди ва омад тилайди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Спорт
#Олмалиқ

Кураш бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ўтказилди

❇️Буюк аждодларимиздан мерос бўлган курашнинг бой анъаналари ва қадриятларини келажак авлодларга етказиш, ўзбек спорти бренди номи билан курашнинг жаҳон аренасидаги ролини ошириш, ёшларнинг миллий спортга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида Олмалиқ шаҳрида вилоят ҳокимлиги, прокуратураси, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамкорлигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида ”Вилоят ҳокими кубоги” мусобақаси ўтказилди

Мусобақада 7 вазн тоифасида 100 дан ортиқ спортчилар ўзаро беллашдилар.

🥇🥈🥉Мусобақа ғолиби ва совриндорлари тегишли даражадаги диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Юқори_Чирчиқ_тумани

“Саломатлик учун 5000 қадам” акцияси ўтказилди

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Юқори Чирчиқ туманида “Саломатлик учун 5000 қадам” пиёда юриш акцияси ташкил этилди.

📍Тадбир "Ийк ота" МФЙ даги 66-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси ходимлари, маҳалла фаоллари, уюшган ҳамда уюшмаган ёшлар иштирокида бўлиб ўтди.

🔰Акция аввалида Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази шифокори Д.Умарова ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси катта ҳамшираси Н.Хожитоевалар соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш, одамларни кўпроқ дорига эмас, балки тўғри овқатланишга, спортга ўргатиш лозимлигини алоҳида таъкидладилар.

🏃Пиёда юриш акциясида ёшу кексаларнинг бирдек иштирок этганлиги барчани қувонтирди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгийўл_тумани

Оммавий спорт тадбири бўлиб ўтди

🔰Янгийўл тумани “Халқобод” маҳалласида "Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам" шиори остида оммавий спорт тадбири бўлиб ўтди.

🛣Тадбирда “Халқобод”, “Нуробод”, “Олмазор”, “Миришкор”, “Ифтихор” маҳаллаларидан жами 350 нафар турли ёшдаги фуқаролар қатнашиб, иштирокчилар эрталабки бадантарбия машқлари билан ҳам шуғулланишди.

📌 Оммавий спорт тадбири туман ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Олмалиқ
#спорт

"Саломатлик учун 5000 қадам" тадбирлари оммалашмоқда

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Олмалиқ шаҳрида "Саломатлик учун 5000 қадам" пиёда юриш оммавий тадбири эрталабки бадантарбия машқлари билан бошланди.

📍Тадбир Марказий стадионда шаҳар оилавий поликлиникаси ходимлари, маҳалла фаоллари, уюшган ва уюшмаган ёшлар, Миллий гвардия хизматчилари иштирокида бўлиб ўтди.

🔰Тадбир аввалида шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими раҳбари Ш.Раҳматов соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш, одамларни кўпроқ дорига эмас, тўғри овқатланишга, спортга ўргатиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

🏃Пиёда юриш оммавий тадбирида бирдек иштирок этган ёшу кексалар соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этаётган марафонларда фаоллик кўрсатаётгани барчани қувонтиради.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube