#Онлайн
Вилоят ёшлар марказида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда
⚡️Унда ёшлар марафонини ташкил этиш, сектор раҳбарлари иштирокида ёшлар билан уюштирилаётган ишлар ҳақида сўз бормоқда.
✅Шунингдек, йигит-қизларни ҳарбий ватанпарварликка қизиқтириш мавзусида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида ҳам фикрлар билдирилди.
👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|YouTube

#Бўка #Сессия
Халқ депутатлари Бўка туман Кенгашининг ХХVI сессияси бўлиб ўтди
✅Унда туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бошлиқлари, корхона, муассаса ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этишди.
✅Сессия Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланди.
📈Сессияда туман ҳокими Низомиддин Аббосовнинг Бўка туманини 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ҳамда келгуси йилда амалга ошириладиган вазифалар ва чора-тадбирлар тўғрисидаги мурожаати эшитилди.
🤚 Мурожаат юзасидан муҳокамаларда халқ вакиллари туман ҳокимига бир қанча долзарб масалалар юзасидан саволлар бериб, атрофлича жавоб олдилар.
📝Сессияда кўрилган масала юзасидан қарор қабул қилинди.

#Чиноз
Раҳбар ва ёшлар учрашуви
✅Чиноз тумани 15-умумтаълим мактабида туман раҳбарларининг уюшмаган ёшлар ва аҳоли билан учрашуви бўлиб ўтди.
📌Туман ДСИ бошлиғи ўринбосари Д.Укибаев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси С.Абдуқаҳҳоров, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масуллари иштирок этган тадбир самимий суҳбат тарзида уюштирилди.
📕Мутасаддилар томонидан ёшларга замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаш, ишбилармонлик қобилиятларини ривожлантириш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, вақтдан унумли фойдаланиш ҳақида тушунтиришлар берилиб, йигит-қизларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди.
👥Учрашувда ёшларнинг жами 10 га яқин мурожаатлари эшитилиб, муаммоларни ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга кўрсатмалар берилди.

#расмий #сессия
✅Айни дамда Тошкент вилояти ҳокимлигида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтмоқда.
📌Сессияда Тошкент вилоятида 2020 йилги эришилган натижалар таҳлили, йил давомида қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши натижалари ҳамда 2021 йилга мўлжалланган режалар, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини янада яхшилаш бўйича вилоят ҳокими Холматов Рустам Қурбонназаровичнинг мурожаати тингланмоқда.

#Мурожаат #Сессия #Онлайн
Рустам Холматов,
Тошкент вилояти ҳокими:
– Бугун Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг мазкур сессиясида сизларнинг тимсолингизда Тошкент вилояти аҳолисига мурожаат йўллар эканман, сўзим аввалида бир мулоҳазани етказишни жоиз кўраман.
Яъни, нисбатан олганда, оғир ва серсинов келган 2020 йилда эришилган ютуқларимиз замирида, шак-шубҳасиз, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилган, ҳар томонлама чуқур ўйланган, юксак инсонпарварлик тамойилига асосланган сиёсат турганини наинки вилоят ҳокими сифатида, мана шу юрт фарзанди, бир фуқаро сифатида чуқур миннатдорлик туйғуси билан алоҳида эътироф этишни ўз бурчим деб биламан.
Чунки, ўзингизга яхши маълум – пандемия даврида халқимиз оғир кунларни бошдан кечирди. Ўз навбатида, ижро ҳокимияти, ҳуқуқ-тартибот идоралари, энг асосийси, соғлиқни сақлаш соҳаси ишчи-ходимлари жуда катта масъулиятни ўз зиммаларига олдилар.
Юзага келган вазиятда бутун мамлакатимизда бўлгани каби, вилоятимизда ҳам барча куч ва имкониятларимизни халқимиз саломатлигини асраб-авайлашга сафарбар этдик. Карантин бошланган кундан бошлаб, энг оғир ва асосий юкни Тошкент вилояти шифокорлари, соҳага алоқадор бошқа тармоқлар вакиллари қабул қилиб олдилар. Жуда қисқа муддатларда вилоятимиздаги ижтимоий объектлари карантин ҳудудларига айлантирилди, Ватанимизга чет эллардан қайтган юртдошларимиз ҳамда бошқа меҳмонлар Бўстонлиқ, Қибрай туманларида ташкил этилган илк карантин ҳудудида тиббий назоратда бўлишди.
Бундан ташқари, вилоятимиздаги барча шифохоналарни моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, коронавирус инфекциясига қарши курашда самарали даволаш амалиётини йўлга қўйишда, юқорида айтганимдек, барча имкониятлар ишга солинди.
Ўтган давр мобайнида, шу мақсадда вилоят ҳокимлиги томонидан 20 млрд. 494 млн. сўм ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан 5 млрд. 167 млн сўм дори-дармон ва дезинфекция воситалари захираси, тиббий асбоб ускуналар, автоуловлар учун ажратилди.
Иккита вилоят шифохоналарида ва 19 та шаҳар туман тиббиёт бирлашмаларида каронавирус инфекциясига гумон қилинган беморлар учун провизор ўринлари ҳамда коронавирус инфекияси билан касалланган беморлар учун 6 та ихтисослаштирилган шифохоналари ташкил этилди.
Жами 5 664 нафар тиббиёт ва бошқа ходимлар (врачлар 653 нафар) фаолият юритиб, уларга 30 млрд. 584 млн. сўм қўшимча тўлов амалга оширилди. Коронавирус касаллигига қарши кураш самарасини ошириш мақсадида, 75 дона ДАМАС (5 млрд. 718 млн. сўм), 9 та Фольсваген (3 млрд. 150 млн сўм), 5 та махсус Исузи (2 млрд. 135 млн сўм) автоуловлари билан таъминланди.
Фурсатдан фойдаланиб, мазкур жабҳада сидқидилдан, фидокорона меҳнат қилган соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига, ҳуқуқ-тартибот идораларига, ҳамма синовларни донишмандлик, сабр-бардош билан енгиб ўтаётган халқимизни икки қўлимни кўксимга қўйиб, миннатдорлик билдиришнинг айни мавриди, деб ўйлайман.

📌Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2020 йилда вилоятда ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 57,1 трлн. сўмни, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,6 фоизга ташкил этиши кутилмоқда.
📌Ҳисобот даврида саноат маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 58 трлн. 229 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 103,9 фоизни ташкил этди. Мамлакатда жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг қарийб 18% вилоятда жойлашган корхоналарда ишлаб чиқарилмоқда.
📌Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажми
11 трлн. 976 млрд. сўмни ташкил этди. Бу йўналишда вилоятнинг улуши республика миқёсида 11,2 фоизни ташкил этиб 3-ўринни эгаллади. Ҳисобот даврида ушбу кўрсаткич бўйича ўсиш даражаси 109,6 фоизни ташкил этди (республика кўрсаткичи 101,9%).
📌 Қурилиш ишлари ҳажми 5 трлн. 496 млрд. сўмни ташкил этиб, бу кўрсаткич республика миқёсида 7,0 фоиз улуш билан Тошкент шаҳридан кейин 2-ўринни қайд этди.
📌Кўрсатилган хизматлар ҳисобот даврида 15 трлн. 059 млрд.сўмни ташкил этди. Ҳисобот даврида ушбу кўрсаткичнинг ўсиш даражаси 103,7 фоизга тенг бўлди (республика кўрсаткичи 102,2 %).
📌Аҳоли жон бошига нисбатан кўрсатилган хизматлар ҳажми 2019 йилда 4,1 млн.сўмдан жорий йилда 5,0 млн. сўмга(101,6 %) ўсган.

#Расмий #сессия #инвестиция
🔸Жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида Тошкент вилоятида асосий капиталга киритилган жами инвестициялар ҳажми – 10 трлн. 857 млрд сўм ва 404 млн. долларни ташкил этган.
🔹Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига вилоятда ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 3 трлн. 644 млрд. сўмлик жами 290 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилди ва уларда 8 минг 40 та янги иш ўринлари яратилган.
📎Жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида вилоятимизда жами 295 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилган.